Янги сайланадиган Рим папаси Лео ёки Иннокентий исмини танлаши мумкин. Бу ҳақда Дарем университети Католик тадқиқотлар маркази католитсизм тарихи кафедраси доценти Лиам Темпл CNN’га маълум қилди.

Темплнинг айтишича, биринчи исм ижтимоий адолат, муносиб иш ҳақи ва хавфсиз меҳнат шароитларига садоқат билан танилган Папа Лев XIII га ишора қилса, иккинчи исм коррупцияни бартараф этишга интилган Иннокентий XIII билан боғлиқ.
Мутахассиснинг қўшимча қилишича, агар Понтифик Глобал Жанубдан сайланса, Геласий, Милтиад ёки Виктор исмлари мос келиши мумкин, чунки уларнинг барчаси Африка қитъасидан бўлган.
“Х асрдан кейин папалар сайланганидан сўнг янги исм қабул қилиш одатий ҳолга айланди. Чунки Франция ва Германия каби мамлакатлардан чиққан папалар ўзларидан олдингиларга тақлид қилиш учун кўпроқ италянча жаранглайдиган исмларни танлаганлар”, дейди мақола муаллифлари.
Рим папаси Франциск 21 апрель куни 88 ёшида вафот этди. 26 апрель куни понтифик Римдаги Санта-Мария-Мажоре черковига дафн этилди. Дафн маросимида 100 дан ортиқ хорижий делегациялар, шу жумладан ўнлаб давлат раҳбарлари иштирок этган. Жумладан, АҚШ президенти Дональд Трамп, Украина президенти Владимир Зеленский, Франция президенти Эммануэл Макрон, Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен, Венгрия бош вазири Виктор Орбан, шунингдек, Лотин Америкаси давлатлари раҳбарлари — Аргентина президенти Хавьер Милей ва Бразилия президенти Луис Инасиу Лула да Сильва ҳамда бошқа кўплаб юқори мартабали шахслар қатнашган.

Янги Рим папасини сайлаш учун конклав 7 май куни Ватиканда ўтказилади. Йиғилишда дунёнинг турли бурчакларидан келган 80 ёшгача бўлган 135 га яқин кардинал иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Сайловлар даврида кардиналлар Ватикан ҳудудидаги Авлиё Марфа уйи деб аталувчи меҳмонхонада истиқомат қиладилар. Йиғилишлар учун Микеланжело ва Уйғониш даври бошқа рассомларининг дурдона асарлари билан безатилган Сикстина капелласи фон вазифасини ўтайди.
Сайловнинг ўзи ёпиқ тарзда ўтказилади, бу пайтда кардиналлар ташқи дунё билан алоқа қилмайдилар. Янги папа сайланганлиги ҳақидаги хабар мўри орқали эълон қилинади: танланган номзодлар ёзилган қоғоз карточкалар ёқилади, натижада мўридан оқ тутун чиқади, бу эса янги папа танланганини билдиради.
Италияда Франция президенти Эммануэл Макрон янги Рим папаси сайловига таъсир ўтказиш ва Сант’Эгидио ҳаракати билан алоқалар орқали тахтга ўз номзодини “илгари суриш”га уринишда гумонланаётгани билдирилди.
Изоҳ (0)