УЕФА Чемпионлар Лигаси ярим финалининг дастлабки баҳсидан сўнг “Интер” ҳужумчиси Маркус Тюрам “Барселона”нинг ёш юлдузи Ламин Ямал ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Маркус рақибининг иқтидорини тан олди, бироқ уни ҳали дунёнинг энг яхшиси футболчиси деб ҳисобламаслигини айтди:
Ростини айтсам, Ямал рақибларни осон алдаб ўтади. Уни тўхтатиш учун 11 футболчи керак. У дунёдаги энг яхши футболчими? Йўқ. Дунёнинг энг яхши футболчиси французларга тегишли — Усмон Дембеле ва Килиан Мбаппе. Ямал — ҳозирча учинчи, дея Тюрамнинг сўзларини келтиради Френч Football Weekly.
Маълумот учун, “Барселона” — “Интер” учрашувида Тюрам ҳам, Ямал ҳам фаол иштирок этиб, ҳар бири биттадан гол уришга муваффақ бўлди. Ярим финалнинг дастлабки учрашуви 3:3 ҳисобида якунланди. Жавоб баҳси 6 май куни Италияда бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.
Изоҳ (0)