Андижон шаҳрида майнинг ферма фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, фуқаро Д.К. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, Андижон шаҳри, Савдогарлар кўчасидаги хонадонда тижорат мақсадида 11 та тўпламдаги майнинг қурилмаларини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб олган.
Улар қонунга хилоф равишда майнинг криптоактивлари фаолияти билан шуғулланиб, давлат ва жамият манфаатларига 413,4 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)