• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Иқтисодиёт

    Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги криптоактивлар фаолиятини лицензиялаш нархлари бўйича изоҳ берди

    Ўзбекистонда крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга оширишга лицензиялар берилгани учун давлат божи миқдорлари белгиланганди. Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги бож миқдори юқори эканлиги бўйича ижтимоий тармоқлардаги фикрларга муносабат билдирди.

    Фото: Getty Images

    Криптоактивлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга оширишга лисензиялар берилгани учун давлат божи миқдорлари тўлаш санасида амалда бўлган базавий ҳисоблаш миқдорининг қуйидаги бараварларида белгиланди (амалда БҲМ 375 минг сўм):

    • крипто-биржа учун – 73 400 (27,525 миллиард сўм);
    • майнинг-пул учун – 3 000 (1,125 миллиард сўм);
    • крипто-депозитарий учун – 7 000 (2,625 миллиард сўм);
    • крипто-дўкон учун – 3 700 (1,3875 миллиард сўм).

    Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги муносабатида айтилишича, ушбу миқдорлар жаҳон тажрибасини ҳамда ушбу соҳада фаолият юритиб келаётган халқаро компаниялар (халқаро криптобиржалар) ва мутахассисларнинг (жумладан, Европа иттифоқи мамлакатларидан) тавсияларини ўрганган ҳолда белгиланган.

    “Ушбу миқдорлар криптоактивлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолияти туридан келиб чиқиб, шунингдек, мамлакат ҳудудига ҳар хил турдаги фирибгарлик лойиҳалари ташкилотчиларининг кириб келишига тўсиқ бўлиб хизмат қилиши сифатида белгиланган”, дейилади агентлик муносабатида.

    Агентлик мисол тариқасида Эстонияни келтирди. Ушбу давлатда 2017 йилдан бошлаб крипто-активлар билан фаолиятни амалга оширувчи қарийиб 1,5 мингдан ортиқ компанияларга лицензия нархи хизмат туридан келиб чиқиб, 1 000-1 500 доллар оралиғида белгиланган. Бироқ 2019 йилга келиб, Эстония молия институтлари орқали жиноий даромадларни легаллаштириш билан боғлиқ бўлган ҳолатлар аниқлангандан сўнг, ҳукумат крипто-активлар билан шуғулланувчи компаниялар учун талабларни кучайтирган. Натижада 500 дан ортиқ лисензиялар бекор қилинган ҳамда 2020 йилга келиб крипто-бозорда фақатгина бир неча юз компанияларгина қолган.

    Қайд этилишича, бугунги кунда Ўзбекистон ҳудудида криптоактивлар айланмаси соҳаси тўлиқ тартибга солинган, жисмоний ва юридик шахслар учун криптоактивлар билан операцияларни (сотиб олиш, сотиш, чиқариш ва бошқа) амалга ошириш учун ҳеч қандай тўсиқлар мавжуд эмас.

    “Ушбу соҳада амалга оширилган барча ишларнинг натижаси сифатида 2024 йилда  мамлакатимиз крипто-активлар соҳасидаги халқаро рейтингларда 151 мамлакат ичида нуфузли 33-ўринда, Марказий Осиё мамлакатлари орасида эса 1-ўриндалигини келтириш лозим”, дейилади агентлик хабарида.

    2019 йил декабрь ойида Kobea Group Ўзбекистонда криптобиржа фаолиятини юритиш учун лицензия олган биринчи ташкилот бўлганди. 

    2023 йил 1 январдан эътиборан Ўзбекистон фуқаролари ва юридик шахслар крипто-активлар билан боғлиқ операцияларни фақат миллий провайдерлар орқали амалга оширилиши белгиланган.

    2024 йил январида Ўзбекистонда криптоактивларни қонунга хилоф равишда олганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди. Криптоактивларни қонунга хилоф равишда олиш, ўтказиш ёки айирбошлаш, лицензия олмасдан криптоактивлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга ошириш 15 суткагача маъмурий қамоққа олишга ёки маъмурий қамоқ қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга БҲМнинг 20 бараваридан 30 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Бунда криптоактивларни ҳамда мазкур ҳуқуқбузарликларни содир этиш қуроллари мусодара қилинади.

    22.12.2024, 10:15   Изоҳ (2)   8843
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #крипто-активлар

    Изоҳ (2)

    Кириш
    1. shahriyormanko4144@gmail.com / 23.12.2024, 17:17

      Kriptoaktivlar faoliyatini bir yo'lga solishni asosiy yo'lidan biri Kriptobirja faoliyatini osonlashtirish, lekin buncha tarif bilan emas bu juda yuqori YAIM dan, aholini o'rtacha daromadidan kelib chiqgan xolda belgilash kerak yevropa tajribasidan emas. Unday katta bojni to'lash bizga qiyinlik qiladi kamaytirish kerak. Binance, OKX, Bitget kabi birjalardan andoza olgan xolda sodda qilinsin tariflari ham arzon bo'lsin shu orqaligina buni tartibga solish mumkin. Ishonchim komilki agar shunday bo'lsa o'zimizdagi ko'plab kriptotraderlar ozimizni platformamizdan foydalanadi. davlatga ham yaxshi nazorat oson bo'ladi

      Жавоб бериш
    2. dmustafoyev794@gmail.com / 22.12.2024, 19:33

      Paxt bizni boyligimiz gʻoʻza poya oyligimiz oʻzbeklar har doim qora mexnat tagida yashaydi va anashu qora mexnat tagida oʻlib ketdii boshqa narsa boʻlishi mumkin emas ishlarizga omad ✊✊✊

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қўқон шаҳрида алимент тўламай юрган онадан қарздорлик суд орқали ундирилди

    Ўзбекистон | 8 август, 17:55

    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

    Реклама | 8 август, 18:00

    Тарвуз ва қовун каби полиз экинлари кичик ёшдаги болалар учун қанчалик хавфли?

    Фарзанд | 8 август, 17:40

    Чарльз Оливейра Топурия билан жангдаги мағлубиятини тан олди: “У мендан яхшироқ эди”

    Спорт | 8 август, 17:30

    Хитойда чивин тарқатаётган вирус Тайванда ҳам аниқланди

    Дунё | 8 август, 17:20

    “Йиғлаганини ҳам эшитмабман”. Марғилонда ёш болани Gentra’да босиб кетган ҳайдовчига ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 8 август, 17:08

    Олийгоҳ битирувчисини ишга олган корхонага имтиёзли кредит берилиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 8 август, 17:05

    Ўзбекистонда бешта олийгоҳга киролмаган талабгор олтинчисига қабул қилиниши мумкин

    Ўзбекистон | 8 август, 16:48
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.