Ўзбекистонда июнь ойида 6,1 миллиад сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг июнь ойида вазирлик ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида назорат тадбирлари ўтказилган. Натижада 265 та ҳолатда истеъмолчилар томонидан 13,1 миллион кВт/соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган.
Бунинг оқибатида тизимга 6,1 миллиад сўм зарар келтирилган. Ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг энг кўпи Андижон, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари ҳиссасига тўғри келган.
“Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди. Назорат тадбирлари давом этмоқда”, — дейилади хабарда.
Аввалроқ Навоийда 9,6 миллиард сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган майнинг ферма аниқланганди.
Изоҳ (0)