Ижтимоий тармоқларда Бухоро шаҳридаги хусусий ЛОР клиникасида 11 ёшли болага “проба”сиз укол қилиниб, вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Бола спортчи бўлгани, қулоғи оғриб, отаси билан клиникага мурожаат қилгани айтилмоқда. Тармоқларда тарқалган видеоларга кўра, бола вафот этгач, клиникада 13 кун давомида реанимацияда сақланган. Боланинг ўлими ошкор бўлгач, клиника раҳбари боланинг ота-онасига 30 минг доллар бериб, вазиятни тинчитмоқчи бўлгани айтилмоқда.
Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, 11 ёшли бола вафот этгани ҳолати юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Марҳумнинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида судга оид тиббиёт экспертизаси ҳамда масъул шахсларнинг хатти-ҳаракатлари бўйича хизмат текшируви тайинланган. Текшириш давом этмоқда.
Изоҳ (0)