Мисрда ўзбекистонлик талабалар уюшмаси ташкил этилиши мумкин, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари Ал-Азҳар университетида таҳсил олаётган ватандош талабалар билан учрашди. Учрашувда бир қатор муҳим ташаббуслар илгари сурилган.
Хусусан, Ал-Азҳар университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабаларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини мустаҳкамлаш ҳамда талабаларнинг ўзаро бирдамлигини кучайтириш мақсадида ўзбекистонлик талабалар уюшмасини ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди.
Мулоқот чоғида талабалар кун тартибидаги долзарб муаммолар, таълим жараёнидаги қийинчиликлар, турли маиший масалалар, ҳужжатлар билан боғлиқ ишлар ва бошқа масалалар хусусида фикр алмашилди.
Шунингдек, элчихона, университет раҳбарияти ва талабалар ўртасида доимий алоқаларини мустаҳкамлаш, талабалар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий, маънавий ва илмий фаоллигини рағбатлантириш юзасидан келишиб олинди. Учрашув якунида талабалар уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар белгиланди.
Бундан аввал қорақалпоғистонлик шифокорлар Мисрнинг етакчи тиббиёт мажмуасида малака ошириши айтилган эди.
Изоҳ (0)