• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12357.09
    • RUB153.49
    • EUR14330.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    ҲАМАС Исроил билан 50 кунлик сулҳ тузишга рози бўлди

    ҲАМАС гуруҳи Миср ва Қатар таклиф қилган Исроил билан 50 кунлик сулҳ таклифига рози бўлди. Бу ҳақда Фаластин ҳаракати вакили Халил ал-Ҳайя хабар берди.

    Фото: AFP

    Мазкур келишув ҲАМАС томонидан ушлаб турилган 5 нафар гаровдагиларни 50 нафар фаластинлик маҳбусга алмашишни ўз ичига олади.

    Икки кун олдин биз Миср ва Қатардаги воситачилардан таклиф олдик. Биз унга ижобий ёндашиб, розилик билдирдик, деди Халил ал-Ҳайя.

    У Исроил томони мазкур келишувни бузмаслигига умид билдирмоқда. Яҳудий хавфсизлик хизматидаги манбаларга кўра, Миср Исроилдан янги ўт очишни тўхтатиш таклифи бўйича ижобий кўрсатмалар олган.

    Эслатиб ўтамиз, 19 январь куни Исроил ва ҲАМАС Ғазо секторида тинчлик ўрнатиш бўйича келишувга эришган эди. Унга асосан 33 нафар исроиллик гаровга олинганлар 1900 га яқин фаластинлик маҳбус эвазига озод қилиниши керак бўлган. Маҳбусларнинг аксарияти Исроил қамоқхоналарида сақланаётган фаластинликлар эди.

    Умумий ҳисобда ҲАМАС 16 нафар исроилликни озод қилди, 17 нафари ҳамон гуруҳ назоратида қолмоқда. Исроил томони улардан саккиз нафари аллақачон ҳалок бўлгани, 9 кишининг озод этилишига умид қилаётганини билдирди.

    Февраль ойи бошида ҲАМАС яна уч нафар исроилликни озод қилиши керак эди. Бироқ гуруҳ озод қилишнинг кейинги босқичини номаълум муддатга кечиктирди. ҲАМАС ўз қарорини Исроил келишув шартларига риоя қилмагани билан изоҳлади.

    Кейинроқ АҚШ президенти Дональд Трамп ҲАМАСни барча гаровга олинганларни озод қилишга чақирди. Акс ҳолда “жаҳаннам бошланиши” билан таҳдид қилди. Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ҳам агар ҲАМАС гаровга олинганларни озод қилмаса, Ғазода ҳарбий ҳаракатлар тикланишини таъкидлади.

    18 март куни Исроил “сиёсий вазиятга мувофиқ” Ғазо секторидаги ҲАМАС объектларига оммавий зарбаларни қайта бошлади. Авиаҳужумлар қайта тикланган куни 404 киши ҳалок бўлди. Уларнинг аксарияти аёллар ва болалардир.

    Исроил бош вазири Ғазодаги “барча кутилмаган қурбонлар” учун ҲАМАС жавобгар эканини даъво қилган. У Ғазода юзлаб одам ўлимига сабаб бўлган ҳужумлар “фақат бошланиши” эканини таъкидлаган. ҲАМАС музокараларга тайёр эканини, аммо аллақачон эришилган келишувларни ўзгартиришга бормаслигини айтди. Гуруҳ халқаро воситачиларни тинчлик муддатини узайтириш учун Исроилга босим ўтказишга чақирди.

    Исроил хавфсизлик ҳудудини кенгайтириш, Ғазо шимоли ва жануби ўртасида буфер зона яратиш учун қуруқликдан ҳарбий ҳаракатларни ҳам тиклади. Нетаньяху 30 март куни Ғазодаги урушни тугатишни муҳокама қилишга тайёр эканликлари айтди ва бунинг учун шарт қўйди. Унга кўра, ҲАМАС ҳаракати қуролини ташлаб, секторни тарк этиши керак. Исроил эса Ғазода умумий хавфсизликни таъминлаш ва АҚШ президенти Дональд Трампнинг режасини, яъни ихтиёрий эмиграция дастурини амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олади.

    Трамп аввалроқ Вашингтон Ғазони ўз назоратига олишга тайёрлигини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, Фаластин аҳолисини бошқа ҳудудларга кўчириш, эксклавни вайрон бўлган бинолардан тозалаш ва янги иш ўринлари ва уй-жой билан таъминлайдиган иқтисодий ривожланиш марказига айлантириш керак.

    31 март, 08:50   Изоҳ (0)   2544
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Исроил#Ғазо сектори

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда мактабларда дарслар қачондан бошланиши эълон қилинди 

    Ўзбекистон | 25 август, 18:31

    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 

    Реклама | 25 август, 18:00

    Дори ва тиббий жиҳозлар ишлаб чиқариш бўйича гувоҳномаларнинг амал қилиш муддати 5 йил этиб белгиланади 

    Ўзбекистон | 25 август, 18:18

    Шавкат Мирзиёев Самарқандга етиб борди

    Ўзбекистон | 25 август, 18:05

    “Манчестер Юнайтед” етакчисига Саудия Арабистонидан таклиф бор

    Спорт | 25 август, 18:04

    Юрак хуружини эрта аниқлашга ёрдам берадиган 6 та огоҳлантирувчи белги

    Лайфстайл | 25 август, 17:51

    Камбоджада давлатга хиёнатда айбланганлар фуқароликдан маҳрум этилади

    Дунё | 25 август, 17:49

    Ўзбекистонда июль ойида инфляция 8,9% гача пасайди — Марказий банк

    Иқтисодиёт | 25 август, 17:37

    “Арсенал” етакчиси 4 ҳафтага сафдан чиқди

    Спорт | 25 август, 17:01
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.