• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Оқ уйда можаро: журналист президент жамоасининг махфий чатига “бехосдан” қўшиб юборилди

    The Atlantic бош муҳаррири Жеффри Голдберг Дональд Трамп жамоасининг махфий гуруҳдаги ёзишмаларини кузатгани маълум бўлди. Signal деб номланган мессенжердаги чат ҳаволасини журналистга АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майкл Уолтц юборган. Голдберг Оқ уй вакиллари у билан шахсан боғланмоқчи деб ўйлаб, гуруҳга қўшилган.

    Журналистнинг маълум қилишича, ушбу гуруҳда Ямандаги ҳусийларига зарба бериш масаласи муҳокама қилинган. Унга кўра, чатда жами 18 нафар иштирокчи бўлган. АҚШ вице-президенти ЖД Венс, давлат котиби Марко Рубио, мудофаа вазири Пит Хегсет ва махсус вакил Стив Уиткофф кабилар шулар жумласидан.

    Оқ уйнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майкл Уолтц ва мудофаа вазири Пит Хегсет Овал офисдаги йиғилишда гаплашмоқда.
    Фото: Лудовик Марин/AFP/Getty Images

    Муҳокамалар давомида ЖД Венс ҳусийларга зарба масаласини сўроқ остига олган. “Ўйлашимча, биз хатога йўл қўйяпмиз”, деган у. АҚШ вице-президенти, шунингдек Европанинг 40 фоиз савдоси Сувайш канали орқали амалга оширилишини эслатиб, Америка жамоатчилиги Оқ уйнинг бу қарорини тушунмаслиги эҳтимолидан хавотир билдирган. Бундан ташқари, Трампнинг кўрсатмаси Европага доир жорий сиёсатга мос келмаслиги мумкинлигига шама қилган. Шу билан бирга, у “Европани яна қутқаришдан нафратланишини” қўшимча қилиб ўтган.

    Signal мессенжеридаги махфий чатдан скриншот
    Фото: The Atlantic

    SМ номли профил эса АҚШ президенти Яманга зарбалар учун “яшил чироқ” ёққанини, бироқ Сувайш канали бўйлаб кемалар қатновини тиклаш эвазига иқтисодий манфаат олиниши кераклигини таъкидлаган. Тахминларга кўра, у Трамп жамоасидаги маслаҳатчилардан бири Стивен Миллер бўлиши мумкин.

    “Аммо биз тез орада Миср ва Европага бу ҳаракат эвазига нима кутаётганимизни аниқ баён қилишимиз керак. Шунингдек, бундай талабни қандай амалга оширишни ҳам ҳал қилишимиз зарур. Масалан, агар Европа харажатларимизни қопламаса нима бўлади? Агарда навигация эркинлигини катта маблағ сарфлаб тикласак, бунинг эвазига қандайдир иқтисодий фойда олишимиз керак”, деган у.

    Голдбергнинг сўзларига кўра, мудофаа вазири Пит Хегсет Яманга уюштириладиган ҳужумларнинг батафсил режаси, нишонларнинг координаталари ҳамда қуроллар турини чатда ошкор қилган. Журналист буни аввалига “пранк” деб ўйлаган. Бироқ орадан кўп ўтмай, ҳусийларнинг позициялари чиндан ҳам нишонга олина бошлаган. Гуруҳ иштирокчилари эса бир-бирини муваффақият билан табриклаган.

    Signal мессенжеридаги махфий чатдан скриншот. Иштирокчилар бир-бирини табрикламоқда
    Фото: The Atlantic

    Шундан сўнг Голдберг гуруҳни ўз ихтиёри билан тарк этиб, чатда бўлган барча амалдорларга расмий сўров юборган. АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши матбуот котиби Брайян Хьюз журналист назарда тутган махфий гуруҳ ҳақиқатда борлигини тасдиқлади.

    Бироқ Пентагон раҳбари Пит Хегсет журналистнинг айбловларини рад этиб, “ҳеч ким ҳарбий режа ҳақида хабар юборганини” таъкидлади. У, шунингдек, Голдбергни “ёлғончи ва ишончсиз журналист” деб атаб, “ҳақиқатни доимий равишда бузиш орқали мартаба орттириш”да айблади.

    Бу борада АҚШ президентидан ҳам изоҳ сўралди. Дональд Трамп журналистнинг чатга қўшилгани ҳақида ҳеч нарса билмаслигини айтиб: “Мен бу ҳақда ҳеч нарса билмайман. The Atlantic эса тез орада ёпиладиган журнал”, дея жавоб қайтарди.

    Politico нашри мазкур можаро сабаб маслаҳатчи Майкл Уолтц ишдан бўшатилиши мумкинлигини маълум қилди. 

    “У кимлар ёзишмада иштирок этаётганини текширмасдан бепарволик қилди. Бундай муҳокамаларни Signal’да олиб бориш ўта лоқайдлик эди. Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи бундай хатоларга йўл қўймаслиги керак”, деган нашр манбаларидан бири.

    Қайд этилишича, Трамп жамоасидан камида икки нафар амалдор Майкл Уолтц истеъфосига чиқиши зарур деб ҳисоблайди.

    25 март, 17:10   Изоҳ (0)   3917
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #АҚШ#Трамп маъмурияти#Оқ уй#махфий чат

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.