• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Бирга машина ихтиро қилдик, аммо улар мени ярим йўлда ташлаб кетишди” — Бобур Бобомурод Фарҳод ва Ширинни судга бермагани ва улардан нега ранжигани ҳақида

    Собиқ Фарҳод ва Ширин дуэтининг хонандаси Фарҳод Сулаймонов интервьюсида продюсери билан узоқ давом этган суд жараёнлари ва унинг талаблари ҳақида гапирганидан кейин, бунга жавобан Бобур Бобомурод ҳам ўз муносабатини билдирди.

    Фото: Скриншот

    — Бу мавзуни ёпганимга 4-5 йил бўлиб қолганди, аммо ўша вақтда ҳам бу ҳақда интервью бермагандим. Аммо Фарҳод Сулаймоновнинг интервьюсини ташлаб беришгандан кейин ҳар хил гаплар кўпайиб кетди. Бу ҳақда билмай туриб, бир инсоннинг фикри билан хулоса чиқараётганлардан хафа бўлиш керак эмас. Инсон савиясидан келиб чиққан ҳолда, масалага бир томонлама ёндашиб, бир инсонни ҳақоратлаши мумкин, деб ҳисоблайман. Гуруҳнинг тарқалишига келсак, ташаббус айнан ўша йигит Фарҳод Сулаймоновдан бўлган. Улар айтганидек, олдимга дуо сўраб келмаган. Фақат келиб “Сиз билан ҳамкорликни тўхтатамиз, сиз билан 10 йил ишладик, етади”, дейишди. Албатта, бу гаплар бир кунлик эмас. Аввал у йигит ўзи яккахон ижод қилмоқчи бўлганди.

    Бундан 10-15 йиллар аввал улар ёнимга келиб, даромаднинг 50 фоизи сизга дейишганида, “Йўқ, топганимиз тенг бўлинади”, деганман. Бирданига улар айтганидек, гуруҳ катта фойда олиб келмаган. Яхши даромадга энди-энди чиқилаётган вақтда унга шерик бўлишимни истамасдан, кетишди. Афсуски, ўзлари бошлаган фаолият ҳам узоқ давом этгани йўқ. Майли, мен билан ишлашмади, хоҳлашмади, аммо шунча йиллик меҳнат зое кетганидан афсусланаман, дейди Бобур Бобомурод.

    Бобур Бобомурод ҳеч кимни судга бермагани ва уларнинг бирортасида иштирок этмагани ҳақида гапирди.

    Фото: Instagram

    — Масалага файласуфона қарайман, бу ҳаётда 40 йил бирга яшаган эр-хотинлар ҳам ажралиб кетиши мумкин. Шоу-бизнесда бундай ҳамкорликнинг тўхталиши тез-тез бўлиб турадиган жараён. Фақат тушунмаётганим, орадан шунча вақт ўтганидан кейин бу гапларни қўзғашнинг нима кераги бор эди?

    “Судда ғалаба қилдик”, дебди. Биринчидан, мен уларни судга берган эмасман, 10-15 та суд бўлганидан ҳам хабарим йўқ. Уларнинг бирортасида ҳам иштирок этган эмасман. Мен Муаллифлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш палатасига аъзоман. Судга мени ҳуқуқимни ҳимоя қилиш мақсадида, улар судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Агар ўзим судга берганимда, адвокат ёллаб бўлса ҳам, охиригача борган бўлардим. Аммо биламан, Аллоҳнинг адолатидан улуғроқ адолат йўқ. Судларда иштирок этмаслик шарти билан палатага ариза берганман. Қонуний томондан ҳақлигим шундаки, Фарҳод ва Ширин бренди менда бўлган, дунё бўйича продюсер турли сабаблар билан гуруҳ фаолият юритмай қўйгандан кейин унинг номини, ёки қўшиқларини бошқа хонандаларга бериши мумкин. Интервьюда шеър дейилибди, аммо улар орасида қўшиқлар ҳам бор. Чунки шеърини мен ёзмаган, аммо шундай қўшиқ яратишни таклиф қилган, ғоя берган қўшиқларим ҳам бор.

    Майли, бу воқеалар ўтди-кетди, қўшиқлар халқнинг мулкига айланиб улгурди. Мен ҳам, улар ҳам қўшиқларни ўзимиз билан олиб кетмаймиз. Бу қўшиқларни бировга айттирганим билан унга ярашадими-йўқми, буниси ҳам масала. Шунинг учун мен талашганим йўқ.

    Бобур Бобомурод шеърларини тақдим этаётганида юридик томонлама ёндашмагани ва уларга ишонгани ҳақида гапирди.

    Фото: Скриншот

    — Мен одамларга ишонаман. Уларга мен билан ишлаш манфаатли бўлганки, 10 йил бирга ишлашди. Тасаввур қилинг, бу худди бир машина ихтиро қилинганки, улар уловда сафарга отланишган. Аммо ярим йўлга етмай, бир ихтирочини эшикдан ирғитиб юбориб, ўзлари йўлда давом этишди. Менга ҳам худди шундай муносабат бўлди. “Майли, менсиз ижод қилмоқчи экансизлар, қонун бўйича Фарҳод ва Ширин бренди бўйича бошқа гуруҳ қилишим мумкин-ку, ғояларим асосида яратилган қўшиқларни бошқаларга айттиришга ҳаққим бор”, дедим. Аммо бу гапим уларга ёқмади. Аммо бу ҳам нотўғри-да, улар ҳамма нарса билан кетади-да, мен ҳеч нарсасиз қоламанми? Ўтган вақт давомида менинг қанча соғлиғим, меҳнатим кетди. Ҳеч нарса ўз-ўзидан бўлиб қолгани йўқ. Улар билан ҳамкорликни бошлаганимда ҳатто маблағи ҳам йўқ эди, ҳатто аввалги продюсеридан катта қарз билан келишган. Икки йил ишлаб, бирга қарзини тўлаганмиз. Наҳотки ана шу кунларни унутиб қўйишди, дейди Бобур Бобомурод.

    Шоир Фарҳод Сулаймоновнинг қайси гапи унинг фарзандларига оғир ботгани ва улар отасидан бунга қонуний чора кўришни сўрашгани ҳақида гапирди.

    — У йигитнинг айтишича, гуруҳ бола-чақамни ҳам моддий таъминлаши керак, деган эканман. Аммо ўртада бундай гап бўлгани йўқ. Аммо дунёдаги муаллифлик ҳуқуқлари бўйича, ҳар қандай ижод маҳсули у вафот этганидан кейин ҳам 70-75 йил мобайнида ижоддан келадиган фойдадан унинг фарзандлари ва набираларига улуш ажратилади. Буни мен эмас, қонун белгилаб берган.

    Интервьюдаги бу гаплар фарзандларимга оғир ботди. Чунки уларнинг ҳам ўзига яраша обрўси, жамиятда ўз ўрни бор. Шукрки, улар берадиган пулга қараб қолган жойлари ҳам йўқ. Болалар мен номини билмайдиган қимматбаҳо машиналарда ҳаракатланишади. “Бу масалага қонуний чора кўринг”, дейишди. “Индаманглар”, дедим. Чунки у йигит нима дейишидан қатъи назар, барибир шогирдим, бир пайтлар устоз-устоз деб этагимни тутган, дейди Бобур Бобомурод.

    24 март, 12:45   Изоҳ (0)   5739
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Бобур Бобомурод#Фарҳод ва Ширин

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Мудофаа вазирлиги Маънавият ва маърифат марказида шоира Зулфияга бағишланган тадбир ўтказилди

    28.02.2015, 21:28

    «Ўзини Ширинман деб таништирган қиз жуда енгил, очиқ-сочиқ кийинар экан». Бобур Бобомуроднинг «сохта Фарҳод ва Ширинлар»га эътирози

    12.05.2016, 12:48

    Шоир Бобур Бобомурод: Бир тўй учун битта санъаткор, менимча, жуда кам

    23.05.2018, 09:46

    Шириннинг тўйидан сўнг «Фарҳод ва Ширин» дуэти бўлинадими? Бобур Бобомурод жавоб берди (видео)

    13.11.2019, 08:51

    «Ким бор, ким йўқ яна баҳор келгунча?» Instagram’да Шуҳрат Қаюмов хотирланмоқда

    22.09.2020, 22:22

    «Фарҳод ва Ширин» дуэтидаги Фарҳод уйланди (фото, видео)

    01.02.2021, 11:35

    Instagram: Обид Асомов оиласининг Президентга миннатдорчилиги, Гулчеҳра Эшонқулова нима сабабдан ҳижобга кирди? Азиз Раметов бирга роль ижро этишни истамайдиган ак...

    09.08.2021, 22:25

    2021 йилда оила қурган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (фото)

    01.01.2022, 15:43

    Бобур Бобомурод судга берган Фарҳод ва Ширин муаллифлик ҳуқуқини бузгани учун жаримага тортилди

    18.02.2022, 19:12

    «Банкда ишладим, қизимни турмушга бердим ва энди ижодга қайтдим». Собиқ «Жоним» гуруҳи хонандаси Азиза Насриддинова билан суҳбат

    21.04.2022, 16:46

    «Вазир қўшиқ куйлади, санъаткорлар эса рақсга тушди». Қашқадарёдаги маҳаллаларда пойтахтлик санъаткорлар иштирокида байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда

    06.05.2022, 21:45

    Битирувчилар мадҳияси — «Хайр мактабим» 22 ёшда: Қўшиқ қандай яратилгани ҳамда унга нима сабабдан камхарж клип олингани ҳақида (видео)

    25.05.2022, 12:07

    «Дуо олишга бориб, балога қолдик». Фарҳод ва Ширин продюсерлари Бобур Бобомурод билан нима сабабдан судлашгани ҳақида (видео)

    05.10.2022, 17:19

    «Пул топиш учун юзимни беркитиб, кўча супурганман». Элмурод Ҳақназаров болалигидаги аччиқ хотиралар ҳамда футболчи бўлиш орзуси армон бўлгани ҳақида (видео)

    10.10.2022, 12:06

    Instagram: Муножат Йўлчиеваникида уй тўйи, Liil Хуррамов 21 ёшга тўлди, Зоҳид Рисқиевнинг аҳволи яхшиланди

    30.01.2023, 23:05

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли сухандон Ўткир Сиддиқов вафот этди

    20.11.2023, 08:54

    “Икки фарзанд доғини кўтаришимга санъат ёрдам берган”. Маҳоратли сухандон Ўткир Сиддиқов замондошлари хотирасида 

    27.11.2023, 18:44

    “Бедана” қўшиғи билан танилган хонанда Бахтиёр Султонов вафот этди

    4 январ, 11:03

    “Ўн йил бирга туз еган одам бизни судга берди”. Хонанда Фарҳод Сулаймонов шоир Бобур Бобомурод билан бўлган келишмовчилик ҳақида  

    22 март, 23:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 



    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз



    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Нигерияда гуманитар вазият: 6 ойда қарийб 700 бола очликдан ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июл, 23:57

    АҚШда штатларга мигрантларни сақлаш марказлари қуриш учун 608 млн доллар берилади

    Дунё | 26 июл, 23:47

    Қатар Европа Иттифоқига газ таъминотини тўхтатиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 26 июл, 23:19

    “Қайтмас бўлиб кетди”. Россиянинг ягона авиаташувчиси сотилиши ёки утилизация қилиниши мумкин

    Дунё | 26 июл, 23:07

    UFC on ABC 9. Абу-Дабидаги мусобақанинг илк жангларининг бирида ўзига хос натижа қайд этилди

    Спорт | 26 июл, 23:06

    “Барселона” тарихидаги энг яхши футболчилар рейтинги тузилди

    Спорт | 26 июл, 22:46

    Фабрика матоларга ишлатилган сувни каналга ташлаган — Андижондаги каналдан нега кўпик оққанига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 26 июл, 22:35

    АҚШ Исроилни ҳимоялаш учун сарфлаган ҳаво мудофаа ракеталарини тиклашга 1 йил ва 2 млрд доллар керак — WSJ

    Дунё | 26 июл, 22:32
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.