Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли сухандон Ўткир Сиддиқов 78 ёшида вафот этди. Бу ҳақда шоир Бобур Бобомурод Facebook даги саҳифаси орқали маълум қилди.
![](/static/2023/Fozilbek/photo_2023-11-20_08-43-10.jpg)
Ўткир Сиддиқов 1945 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент театр ва рассомчилик санъати институтининг драма ва кино актёрлиги йўналишини тамомлаган. У 1968 йилдан “Шодлик” ашула ва рақс ансамблида ишлай бошлаган.
Ўткир Сиддиқов бошловчи сифатида бугунгача 8 мингга яқин концерт ва тадбирларда қатнашган. У 250 мартадан ортиқ турли шаҳар ва мамлакатлардаги гастрол сафарларида бошловчилик қилган.
У 1996 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони, 2017 йилда “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.
Бобур Бобомуродга кўра, жаноза 20 ноябрь куни пешинда “Кўкча” масжидида ўқилади.
Изоҳ (0)