• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Битирувчилар мадҳияси — «Хайр мактабим» 22 ёшда: Қўшиқ қандай яратилгани ҳамда унга нима сабабдан камхарж клип олингани ҳақида (видео)

    «Сетора» гуруҳи ва Равшан Собиров томонидан ижро этилган «Хайр мактабим» қўшиғи ўзбек мактаб битирувчиларининг мадҳиясига айланган, десак муболаға бўлмайди. Бу йил мазкур қўшиқнинг ижро этилганига 22 йил бўлади. Ўтган вақт мобайнида бу қўшиқни тинглаб, ижро этиб қанчадан-қанча ўқувчилар мактабни тамомлади. «Дарё» мухбири Наргизахон Муродова қўшиқ билан боғлиқ қизиқарли маълумотларни олиш мақсадида унинг ижодкорлари билан суҳбатлашди.

    Қўшиқ ғояси кимга тегишли?

    Фото: Instagram / @feruza_latipova

    Фото: Instagram / @feruza_latipova

    2000 йили «Tarona Records» студиясининг асосчиси Равшан Йўлдошев бастакор Ҳусан Содиқовга мактаб битирувчиларига бағишлаб қўшиқ яратиш таклифини беради. Хонанда Равшан Собировнинг амакиси Ҳусан Содиқов ўша пайтда жияни билан бирга республика бўйлаб ўтказилаётган гастрол сафарлари билан банд эди. У ижодий сафар чоғида қўшиқнинг илк вариантини яратади. Уни яратишда Равшан Собировнинг сафардаги созандаси Одилжон Маҳмудов синтезаторда дастлабки мусиқий безакни чалиб берган. Ҳусан Содиқов мусиқа профессионал бўлиши учун уни «Болалар» гуруҳи мусиқий безакчиси Вагиф Зокировга юборган. У қисқа вақтда гитара соласини қўшиб, Ҳусан Содиқовга тайёр мусиқани кўрсатган.

    Клипни Баҳодир Йўлдошев суратга олган

    Фото: Instagram / @ravshansobirov

    Фото: Instagram / @ravshansobirov

    Ҳозирда Россияда яшайдиган ҳамда рус эстрадасида яхши клипмейкер сифатида танилган Баҳодир Йўлдошев илгари «Tarona Records»нинг доимий ҳамкорларидан бири бўлган. Равшан Йўлдошев «Хайр мактабим» клипини суратга олишни унга топширади. Клип пойтахтдаги 145-мактабда икки кун давомида суратга олинган. Қўшиқ ижрочиларининг таъкидлашича, улар клип сценарийсини ёзишга ҳам улгуришмаган. «Сетора» гуруҳи қизларининг мактаб либосларини Равшан Йўлдошевнинг аёли (хонанда Лоланинг онаси) Гулнора Йўлдошева топишга кўмаклашган. Қўшиқ ва клип илк марта 2000 йилнинг 25 май куни омма эътиборига ҳавола этилган.

    Фото: Instagram / @feruza_latipova

    Фото: Instagram / @feruza_latipova

    «Сетора» гуруҳининг вакили Камила Хўжаева «Хайр, мактабим» қўшиғининг яратилишини қуйидагича эслайди.

    —Биз «Tarona Records»нинг топшириғига кўра «Хайр, мактабим» қўшиғини ижро этганмиз. Рости, у пайтда қўшиқ бу қадар оммалашиб кетишини кутмагандик. Чунки клип учун деярли маблағ сарфланмаган, қўшиқ ҳам шошилинчда ёзилган. Клип олинадиган куни сюжет қандай бўлишини ҳам билмасдик. Фақат бизда «Ҳаммаси табиий бўлсин, уни кўрганлар мактаб хотираларини эслашсин», деган ният бўлган холос, — дейди Камила Хўжаева.

    Фото: Ҳусан Содиқов архивидан

    Фото: Ҳусан Содиқов архивидан

    — 2000 йили Равшан Собиров кетма-кет хит қўшиқларни ижро этиб, халқ оғзига тушаётган ижодкор эди. Унинг қўшиқларини мен ёзиб берардим. «Tarona Records» асосчиси Равшан Йўлдошев ҳамкорликда ишлашни таклиф этди. «Сетора» гуруҳи унинг илк продюсерлик лойиҳаси эди. Бир куни Равшан ака битирувчиларга бағишлаб қўшиқ ёзишимни сўради. Мусиқасини ёзгач, шоир Бобур Бобомурод билан боғландим. Кўп ўтмай у шеър ёзиб жўнатди. Шеър яхши эди, аммо тўлиқ адабий қоидалар асосида ёзилгани учун сўзлар мусиқа билан уйғунлашмади. Мусиқа бор шеър йўқ, деб ўтирганимда хаёлимга «25 май баҳорнинг сўнгги куни бўлади ва шу кун болалик ҳам тугайди», деган фикр келди.Баҳорнинг сўнгги кунлари Тугар болалик чоғлари Жаранглайди сўнгги қўнғироқ Хайр мактабим, хайр дўстларим, шўхлигим.Мана шу мисраларни ёзгач, қолганини ҳам мусиқага мослаб ўзим ёзишим керак, деган қарорга келдим.

    Фото: Instagram / @feruza_latipova

    Фото: Instagram / @feruza_latipova

    Равшан Собиров ва «Сетора» гуруҳининг дуэт куйлаши шунчаки тасодиф бўлмаган. Бунга гуруҳ продюсери Равшан Йўлдошев билан келишувимиз сабаб бўлган. У пайтларда радиолар унча кўп бўлмасди. Клип ҳам биргина «30 канал»да премьера қилинган. Аммо тезда одамларнинг оғзига тушиб, битирувчилар мадҳиясига айланган, — дейди Ҳусан Содиқов.

    Хонанда Равшан Собиров «Хайр, мактабим» қўшиғи битирувчилар учун ўтказиладиган концерт олдидан шошилинчда ёзилганини қуйидагича эслайди.

    — Равшан Йўлдошев «Туркистон» санъат саройида «Сетора» гуруҳи билан концерт беришимизни сўраганди. Фақат концерт олди шу мавзуда бирор қўшиқ яратишни таклиф қилди. «Қўшиқ сизлардан, клип харажати эса мендан», деди. 24—25 май кунлари концерт, аммо гастрол концертларидан бўшамай юрган кезларимиз эди. Самарқанддаги концертдан чарчаб қайтгач Одил аканинг уйида қўшиқ ғояси пайдо бўлган. Баъзилар қўшиқ шўх, ёшларбоп бўлиши кераклигини айтганида Ҳусан Содиқов «Битирувчилар бу қувончли кунда йиғлашади, демак мусиқа ҳам шунга ҳамоҳанг бўлиши керак», деганди.  «Туркистон»даги концерт кутилганидан ҳам аъло ўтди, қўл телефонлар йўқ бўлса-да, тингловчилар радиоларга қўнғироқ қилиб қайта-қайта шу қўшиқни сўрашарди, — дейди хонанда Равшан Собиров.

    2015 йили гуруҳ вакили Лейла Равшан Собиров билан «Хайр, мактабим» қўшиғини қайтадан ижро этди. Янги ижрони гуруҳнинг бошқа вакиллари қандай қабул қилишди? Бу саволга хонанда Камила Хўжаева қуйидагича жавоб берди.

    Фото: Instagram / @ravshansobirov

    Фото: Instagram / @ravshansobirov

    — 2015 йили Швейцарияда эдим, гуруҳдан фақат Лейла Тошкентда эди. Шу боис у Равшан Собировнинг таклифини рад этмади. Феруза ҳам қўшиқ қайтадан куйланишига қарши бўлмади. Қўшиқ битирувчилар мадҳияси у қайта ва қайта янги версияда ижро этилаверади. Бундан фақат хурсанд бўламиз, — дейди хонанда Камила Хўжаева.

    Мактаб ва сўнгги қўнғироқ мавзусидаги бошқа қўшиқлар

    «Хайр, мактабим» қўшиғини битирувчилар мадҳияси деб ҳисобласак ҳам ундан аввал ижро этилган «Эй синфдош» таронаси ҳам машҳурликда ундан қолишмайди. Мазкур таронани 31 йил аввал андижонлик битирувчи йигит устозлари ва синфдош дўстларига бағишлаб ижро этган. Қўшиқнинг сўзи ва мусиқаси ҳам ижрочининг ўзига тегишли. Кейинчалик у Жаноб Мирзо тахаллуси билан ижод қилган. Аммо «Эй синфдош» қўшиғини Жаноб Мирзодан сўнг кўплаб ижодкорлар ҳам қайта куйлаган.

    Жаноб Мирзо «Эй синфдош» 

    Сирдарёлик хонанда Асатилло Холиқов 1998 йили «Сўнгги қўнғироқ» номли қўшиқни ижро этган. У пайтларда ижтимоий тармоқлар ривожланмаган бўлса-да, қўшиқ қисқа вақтда омма эътиборига тушган. Хонанда мазкур қўшиқнинг шеърини навоийлик шоир Мурод Менглибоевнинг китобидан олган. Сўнг бастакор Алишер Икромовга мусиқа басталатган. Қўшиқ ўша йили ўтказилган «Ўзбекистон — ватаним мани»  қўшиқлар танловида ғолиб бўлган.

    Асатилло Холиқов — «Сўнгги қўнғироқ» 

    Қуйида санъат ихлосмандлари томонидан яхши қарши олинган мактаб ва синфдошлар мавзусидаги бошқа қўшиқлар ҳам келтирилади.

    Хуршид Расулов «Синфдош» 

    Лола — «Мактаб» 

    Шуҳрат Дарё — «Синфдош қиз» 

    Жаҳонгир Отажонов — «Синфдош қиз» 

    Ҳамдам Собиров —  «Мактабимда»

    Отабек Муталхўжаев — «Хайр, мактабим»

    Нилуфар Усмонова —  «Мактаб»

    Шароф Муқимов — «Хайр, мактабим»

    Мавзуга доир:

    • 25 май, Тошкент, «Халқлар дўстлиги». Битирувчиларни ўзбек эстрадаси юлдузлари ва МакСим қутлади (фото)
    • Собиқ «Сетора» гуруҳи хонандалари Равшан Йўлдошев ҳақида: Сизни қучоқлаб, ҳаммаси учун раҳмат айтишга улгурмадик
    • 15 йиллик танаффусдан сўнг «Сетора» гуруҳи «Миллион»нинг концертида тўлиқ таркибда саҳнага чиқди (фото)
     

    25.05.2022, 12:07   Изоҳ (0)   89386
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Канн кинофестивали—2022: машҳурларнинг тарихга муҳрланган энг яхши образлари (фото)

    24.05.2022, 21:44

    Британиялик поп-қироличаси Адел қандай қилиб гречка ёрдамида 40 килога озган?

    24.05.2022, 16:37

    Манзура ҳаётига қилинган суиқасд, қўлини сўраган ҳамкасбига рад жавоби бергани ва энг қиммат клиплари ҳақида (видео)

    24.05.2022, 12:42

    Коллеждан ҳайдалган, бош роль учун 4 ой навбатчилик қилган: Салмон Хон кинодаги карьерасини қандай бошлаган?

    23.05.2022, 20:44

    Фото: Голливуд актрисаси Эмма Стоуннинг 4,2 миллион долларлик уйига саёҳат

    23.05.2022, 17:50

    Ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг ўзига икки томчи сувдек ўхшайдиган ака-ука ва опа-сингиллари (фото)

    23.05.2022, 15:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Таиланд беш кунлик можарода қўлга тушган икки нафар Камбоджа аскарини юртига қайтарди

    Дунё | 3 август, 14:51

    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

    Реклама | 3 август, 10:30

    “Ўзгидромет” ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди  

    Ўзбекистон | 3 август, 14:40

    Озарбайжон гази Туркия орқали Сурияга етказиб берилади

    Дунё | 3 август, 14:15

    “Ан-Насср” Роналдунинг тавсияси билан Фернандешни сотиб олмоқчи

    Спорт | 3 август, 13:55

    Ўзбекистонда айрим боғча болалари учун ҳар ой 618 минг сўмдан берилади

    Ўзбекистон | 3 август, 13:29

    БАА Мисрдан ярим миллиондан ортиқ ғазоликни таъминлаш учун етадиган сув қувури тортиб келади

    Дунё | 3 август, 12:55

    UNICEF: Ғазода ҳар учинчи одам кунларни очлик билан ўтказади, болалар эса ҳалок бўлиш хавфи остида

    Дунё | 3 август, 12:09

    Болалар ертўлада яширилган: Тошкентда ноқонуний диний таълим берилган хонадонлар аниқланди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 11:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.