24 февраль куни Мудофаа вазирлиги Маънавият ва маърифат марказида атоқли ўзбек шоираси Зулфиянинг 100 йиллик таваллуди муносабати билан «Зулфияхоним – меҳр-садоқат тимсоли» мавзуида маънавий-маърифий, мусиқий тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Маънавият ва маърифат маркази етакчи мутахассиси Феруза Фузайлова хабар берди.
Тадбирда Ёзувчилар уюшмаси раиси Муҳаммад Али, Ёзувчилар уюшмаси марказий аппарати адабий маслаҳатчиси Мунаввара Усмонова, шоир Бобур Бобомурод, Зулфия мукофоти совриндорлари, ёш шоиралар Гулноза Шаропова ва Рухсора Тўлибоева иштирок этди. Улар ўз нутқларида Зулфияхоним ҳақида тўхталиб, шоира ҳақиқий муҳаббат ва садоқат куйчиси эканлиги, чинакам маънода миллат онаси эканлигини эътироф этди.
Ёшларнинг севимли хонандалари Фарҳод ва Ширин ҳамда Қуролли Кучлар марказий ашула ва рақс ансамбли хонандалари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар томошабинларга олам-олам завқ улашди.
Изоҳ (0)