• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қарши шаҳри қарийб икки баравар кенгайтирилади

    Ҳукумат қарори билан тасдиқланган Қарши шаҳрининг янги бош режасига кўра, Қашқадарё вилояти маркази сўнгги 18 йил ичида Косон, Қарши ва Кўкдала туманлари ҳудудига қараб 7 767 гектарга, яъни қарийб икки баравар кенгаяди.

    Фото: “Дарё” / Умид Нирмуродов

    Қарши шаҳрининг бош режасини тасдиқлаш тўғрисидаги Вазирлар Маҳакамаси қарори 2025 йилнинг 25 февралида кучга кирганди. Унда Қарши шаҳри бош режасининг лойиҳаси Республика архитектура-шаҳарсозлик кенгаши билан келишилгани, шаҳар ҳудудини 2042 йилгача бўлган даврда Косон, Қарши ва Кўкдала туманлари ҳудудига кенгайиши ҳисобга олингани қайд этилган.

    Шаҳар ҳудуди ҳозирги пайтда 8 минг 308,9 гектарни ташкил этса, 2030 йилнинг охирига қадар 11 минг 26,8 гектар, 2042 йил якунигача эса 16 минг 73,6 гектаргача ўзгаради.

    Шу йилларда шаҳар аҳолиси сони 300 минг кишидан мос равишда 400 минг ва 470 минг кишигача кўпайиши кутилмоқда, уй-жой фонди эса бугунги 3 миллион 992,27 минг квадрат метрдан биринчи навбатда 7 миллион 200 минг квадрат метр, ҳисоб даврида 10 миллион 810 минг квадрат метргача ошиши режа қилинган.

    Шунда уй-жой билан таъминланиш даражаси бир кишига ўртача 14,1 квадрат метрдан 2030 йилда 18 квадрат метр, 2042 йилда 23 квадрат метргача кўтарилади. Эътиборлиси, шаҳар уй-жой фондининг умумий майдонида 2-3 ва 4-5 қаватли уйларнинг ҳиссаси кескин камайиб, 7, 12, 14 ва 16 қаватли уйларнинг ҳиссаси эса, аксинча, ортади, 9 ва 20 қаватли уйлар барпо этилади.

    Қарши шаҳрининг бош режасига мувофиқ, аҳолининг ижтимоий соҳа объектларига бўлган талабини амалдаги меъёрларга мослаштириш асносида соҳа кўрсаткичлари жадал суръатларда ўзгаради. Масалан, мактабгача таълим ташкилотларининг қуввати ҳозирги 11,8 минг ўриндан биринчи навбатда 22 минг, ҳисоб даврида 29 минг 140 ўрингача, умумтаълим мактаблари қуввати эса мос равишда 38 минг ўриндан 64 минг ва 74 минг 260 ўрингача ошади.

    Худди шу тарзда шаҳардаги шифохона ва поликлиникалар,  дўконлар ва умумий овқатланиш корхоналари, клублар ва маданият саройлари, театр ва кинотеатрлар, меҳмонхоналар ва маиший хизмат кўрсатиш корхоналарининг ҳам хизмат қамрови кенгаяди.

    Шаҳарда магистрал кўчаларнинг узунлиги (ҳозир 88 километр) 2030 йил охирида 155,35 километр, 2042 йил якунида 291,33 километрни ташкил қилиб, йилига ташиладиган йўловчилар сони (ҳозир 96 миллион нафар) яқин 6 йил ичида 160 миллион, 18 йилдан кейин эса 235 миллион нафаргача кўпаяди.

    Муҳандислик ва техник инфратузилма соҳалари (ичимлик суви, газ, электр энергияси ва иссиқлик таъминоти, канализация) бўйича ҳам жадал ривожланиш назарда тутилган.

    Қашқадарё вилояти ҳокимлиги зиммасига қатор муҳим вазифалар, жумладан, уч ой муддатда Қарши шаҳрининг бош режа лойиҳасини амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш юклатилган.

    2024 йил декабрида Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган даврга мўлжалланган бош режаси тасдиқланганди. Унда пойтахтни комплекс ривожлантириш, қурилишларни режалаштириш ва инфратузилмани яхшилаш белгиланган. 

    Самарқанд шаҳри ҳудудини Самарқанд ва Оқдарё туманлари чегараларини ўзгартириш ҳисобига кенгайтириш ҳам режалаштирилмоқда. 

    14 март, 09:46   Изоҳ (0)   14585
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #бош режа#бош режаси

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Бир миллион кишилик янги шаҳар қурамиз” — Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри кенгайтирилишини айтди 

    10.04.2023, 11:50

    Тошкент шаҳрининг янги бош режасини ишлаб чиқиш бўйича биринчи босқичда 40 млрд сўм ажратилади

    11.07.2023, 15:12

    Тошкент шаҳри 7,5 млн одам яшаши учун қулай шароитга эга йирик мегаполисга айлантирилади 

    09.10.2024, 20:11

    Эрон пойтахтини Теҳрондан кўчириш режаси ишлаб чиқилмоқда

    21.11.2024, 09:20

    Тошкентнинг 2045 йилгача мўлжалланган бош режаси тасдиқланди

    26.12.2024, 12:05

    Бош режа тасдиқланди: кeлгуси 20 йилда Тошкент шаҳрида нималар ўзгаради?

    27.12.2024, 12:45

    Сенаторлар Самарқанд шаҳри кенгайтирилишига розилик билдирди

    23 феврал, 09:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Украина Россиянинг Самара ва Рязань вилоятларидаги нефтни қайта ишлаш заводларига зарба берди

    Дунё | 2 август, 13:54

    “Барселона” Дензил Дюмфрисни сотиб олиш фикридан қайтди

    Спорт | 2 август, 13:30

    Томошабинларни экран қаршисига “михлаб” қўйган энг қизиқарли турк сериаллари

    Кино | 2 август, 13:25

    “Гарри Поттер” актёрларининг тақдири: Хогварцдан кейинги ҳаёт қандай кечмоқда?

    Кино | 2 август, 12:45

    Сенат поликлиникаларда айрим тиббий хизматларни пулли қилишга доир қонунни қайта кўриб чиқиш учун қайтарди

    Ўзбекистон | 2 август, 12:25

    Ашраф Ҳакими 15 йилга қамалиши мумкин

    Спорт | 2 август, 12:09

    K-pop юлдузлари ва корейс актёрларининг энг қиммат автомобиллари

    Шоу-бизнес | 2 август, 11:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.