• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Кейинги 48 соат ҳал қилувчи”: Украина армияси Донбассдаги муҳим шаҳарда қуршовда қолиши мумкин

    Украина армияси Донбассдаги ўз назоратида қолган сўнгги йирик шаҳарлардан бири — Покровскда қуршовда қолиши хавфи мавжуд. Бу ҳақда Пентагон манбаларига таяниб, The Washington Post хабар берди.

    Foto: CEPA
    Фото: CEПА

    Урушдан олдин деярли 400 минг аҳолига эга бўлган ва йилига қарийб 2 миллион тонна кўмир қазиб олган Покровск ҳозир харобага айланган. Россия армияси 2024 йил бошидан бери шаҳарни эгаллашга уринмоқда. Покровск Украина Қуролли Кучларининг Донбассдаги муҳим логистика маркази вазифасини бажарган. Бироқ Россия ҳужумлари шаҳарни боғловчи кўплаб таъминот йўлларини узиб қўйган.

    Украина аскарлари шаҳарга кириш учун атиги 15 километр кенгликдаги тор йўлакдан фойдаланмоқда ва бу ҳудуд дрон ҳужумларига қарши ҳимоясиз, дейилади хабарда.

    Финляндиянинг Black Bird Group таҳлилчиси Парси Пароинен баҳолашича, ҳафта бошида Покровск яқинида Россия қўшинлари Украина мудофаа чизиғини 17 километр ичкарига ёриб ўтишга эришди. У вазият жуда тез назоратдан чиққанини таъкидлаган.

    Россия кучлари Доброполе қишлоғи томон ҳаракатланиб, илғор отрядлар шаҳарни Краматорск билан боғловчи йўлга етиб борди, дейди у.

    Украина президенти Владимир Зеленский фронт чизиғи 10 километр ичкарига ёриб ўтилганини тан олган. Бироқ буни кичик ҳарбий гуруҳлар амалга оширганини айтган.

    Уларнинг қўлида фақат қурол бор, техника йўқ. Баъзилари аллақачон топилди: айримлари йўқ қилинди, айримлари асирга олинди. Қолганларини ҳам тез орада топиб, йўқ қиламиз, деган Зеленский.

    Пароиненнинг фикрича, кейинги 48 соат “ҳал қилувчи бўлади” ва Украина Қуролли Кучлари ёриб ўтишни бартараф эта оладими ёки йўқлиги шу муддатда аниқланади.

    Американинг Урушни ўрганиш институти (ISW) ҳисоботида қайд этилишича, Россия қўшинларининг Доброполе ҳудудига кириб бориши сўнгги пайтлардаги бошқа тактик ҳужумларга қараганда анча тез ва чуқур бўлган. Аммо руслар бу ютуқни яқин келажакда оператив даражадаги муваффақиятга айлантира олишларига кафолат йўқ.

    14 август, 10:49   Изоҳ (0)   725
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Реал” Конате учун “Ливерпуль”га таклиф тайёрлади

    Спорт | 14 август, 13:35

    Германия Исроилга ҳарбий сувости кемаси етказиб беради

    Дунё | 14 август, 13:27

    Mobiuz’ни сотиб олишга АҚШ, Европа, Араб давлатлари қизиқиш билдирди

    Ўзбекистон | 14 август, 13:09

    Тожикистон президентининг қизи вазирликда юқори лавозимга тайинланди — ОАВ

    Тожикистон | 14 август, 12:49

    Дунёда биринчи марта ис газидан заҳарланишга қарши препарат яратилди

    Илм-фан | 14 август, 12:17

    Чарльз Оливейра Топурия ва Арман Сарукян ўртасидаги эҳтимолий жанг фаворити ким эканини айтди

    Спорт | 14 август, 12:11

    Дин ишлари бўйича қўмита диний таълим олиш учун чет элга боришга даъват этувчи рекламаларга муносабат билдирди

    Ўзбекистон | 14 август, 12:02
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.