• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Иқтисодиёт

    Ташқи савдо айланмаси 7,1 фоизга, экспорт 14,1 фоизга ошди. Январда Ўзбекистон иқтисодиётида қандай ўзгаришлар бўлди?

    Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь ўтган йилнинг мос даврига нисбатан кредит қўйилмалари қолдиғи 14,8 фоизга, чакана савдо айланмаси 9,2 фоизга, янги ташкил этилган юридик шахс мақомидаги корхона ва ташкилотлар сони 19,1 фоизга ошди.

    Фото: Google Images

    Фаолият кўрсатаётган жами юридик шахслар сони 527 мингтани ташкил этиб, йил бошига нисбатан 1,3 фоизга ёки қарийб 7,8 мингтага ошди. Январь ойида мазкур кўрсаткич 2024 йилнинг январь ойига нисбатан 4,3 фоизга ўсди ва унинг умумий ҳажми 55,8 трлн сўмга етди. 

    Ўзбекистонда кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 24 фоизга ўсди. Мебелчилик саноатида кичик корхоналарнинг улуши 38 фоиздан 57 фоизга етди ва тармоқнинг ўсиш суръати 16,7 фоизни ташкил қилди. Ускунасозликда ҳам кичик корхоналарнинг улуши 53 фоиздан 63 фоизга етди ёки ишлаб чиқариш суръатлари 38,3 фоизга ошди.

    Бозор иқтисодиётининг муҳим воситаси бўлган биржа савдоси ҳажмлари тобора ошиб бормоқда. Масалан, январь ойида биржада дизель ёнилғиси савдоси 1,9 баравар, автомобиль бензини 1,4 баравар, минерал ўғитлар 37,4 фоиз, мис катоди 36 фоиз, суюлтирилган газ 18 фоиз ва полипропилен 7,9 фоизга ошди.

    Ўзбекистон мис қазиб чиқариш ва уни қайта ишлаш бўйича дунёнинг энг йирик давлатларидан бирига айланиб улгурди. Мис хом ашёсини қайта ишлаш натижасида геофизик кабел ишлаб чиқариш 16 фоизга, маиший кабеллар 15 фоизга, кучланиш кабеллари 8 фоизга ўсган.

    Тўқимачилик соҳасида январь ойида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 3,6 фоизга ошиб, у салкам 6 трлн сўмни ташкил этди. Электротехника йўналишида 2024 йили ишга туширилган 4 та йирик лойиҳада январь ойида 73 млрд сўмлик маиший техника, трансформатор, қуёш панеллари, қуёш сув иситкичлари каби маҳсулотлар ишлаб чиқарилди.

    Чирчиқ кимё технопаркида 19 та корхона томонидан январь ойида 27 млрд сўмлик янги турдаги замонавий маҳсулотлар, жумладан, коррозияга қарши ингибитор, овоз кучайтириш ускуналари, гемодиализ учун тиббий буюмлар, бетон учун махсус қўшимчалар, қишлоқ хўжалиги учун микробиологик препаратлар каби маҳсулотлар ишлаб чиқарилди. 2024 йилнинг январь ойида мазкур 19 та корхона томонидан бор-йўғи 630 млн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган эди.

    Январь ойида 7,5 млрд кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Ишлаб чиқарилган электр энергияси учун 2025 йилнинг январь ойида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 100 млн куб м табиий газ ва қарийб 5 баравар кам мазут сарфланди.

    Қайта тикланувчи энергия манбаларида электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг январь ойига нисбатан 1,9 бараварга ўсди. 

    Хизматлар соҳасида 2025 йилнинг январь ойида  бозор хизматлари ҳажми 64,8 трлн сўмни ташкил этди ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 11,4 фоизга ошди. Хизматлар соҳасида январь ойида 5,7 мингта янги юридик корхоналар ташкил этилди. Январь ойида хизматлар соҳасида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотларнинг 68 фоизи кичик тадбиркорлик субъектлари ҳиссасига тўғри келди. 2024 йилнинг январь ойида бу кўрсаткич 60 фоиз бўлиб, бу йилги январь ойида бу улуш 8 фоизга ошишига эришилди.

    Жаҳон бозорида шаклланган қулай нарх конюнктураси ҳамда ички иқтисодий фаолликнинг ошиши натижасида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 2025 йилнинг январь ойида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 7,1 фоизга ортиб, 4,5 млрд долларни ташкил қилди.

    Экспорт ҳажми жорий йил январь ойида ўтган йил январга нисбатан 14,1 фоизга оширилди. Бунда, товарлар экспорти 9,8 фоизга ортиб, бу асосан озиқ-овқат маҳсулотларининг 23,1 фоизга ва кимёвий воситаларнинг 22,6 фоизга ортиши ҳисобига таъминланди.

    3 март, 20:27   Изоҳ (0)   2398
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #иқтисод#экспорт#савдо

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қозоғистон ва Ўзбекистон иқтисодиёти таққосланди. Кимники кучли?

    10.12.2023, 21:55

    Қозоғистон 32 ёшда: мураккаб йўл ва ўзгаришлар тарихи

    16.12.2023, 09:21

    Олмалиқ кон-металлургия комбинати 2023 йилда 6,7 триллион сўм соф фойда кўрди 

    28.03.2024, 10:30

    “Қўшни давлатлар билан интеграция учун Россия таъсиридан қутулиш керак” – эксперт билан суҳбат

    30.04.2024, 20:15

    Жон бошига 1000 доллар: ошиб бораётган ташқи қарз қандай оқибатларга олиб келади? 

    17.09.2024, 20:37

    “Ўзбекистон иқтисодининг келажаги Россия — Украина уруши қандай якунланишига боғлиқ”— иқтисодчи Баҳодир Ғаниев 

    20.09.2024, 11:50

    Эҳтимолий АҚШ—Хитой савдо уруши: Ўзбекистон иқтисодиётига туғилиши мумкин бўлган хавфлар

    11.11.2024, 20:04

    “Оқ олтин” кулфати. Ўзбекистон нега пахта қуллигига маҳкум этилган эди? Тарих, сабаблар ва оқибатлар ҳақида

    13.11.2024, 08:00

    “Курс эркинлашса, 1 доллар 20 минг сўмгача ошади”. Ўзбекистонда валюта курси сунъий ушлаб турилибдими?

    29.11.2024, 19:52

    “Инфляция — камбағалга солиқ”. Нархлар ошиши халқ чўнтагига қандай таъсир қилади?

    07.12.2024, 16:40

    Қорақалпоғистонда қишлоқ хўжалиги, саноат ва туризмни ривожлантириш бўйича лойиҳа офиси ташкил этилади

    23.12.2024, 20:54

    Энг катта бойликка эга мамлакатларда энг камбағал инсонлар яшайди — “Ресурс қарғиши” урган давлатлар қисмати

    24.12.2024, 18:32

    Бухоро, Фарғона ва Тошкент вилоятларида 2025 йили “булутли” маълумотлар маркази ишга туширилади

    27.12.2024, 20:29

    “2024 йилда мисли кўрилмаган нарх инфляцияси кузатилди” — Ортда қолган йил Ўзбекистон иқтисоди учун қандай келди? 

    2 январ, 15:50

    Россия ва Ўзбекистон 5 йилга ҳарбий соҳада ҳамкорлик қилади

    22 январ, 14:15

    Бойлар ҳам йиғлайди: миллионерларнинг ташвиши ва сирлари ҳақида ҳикоя қилувчи фильмлар

    25 январ, 12:53

    Ўзбекистонда 2030 йилга бориб “яшил” энергия улушини жами генерацияда 50 фоиздан ошириш режалаштирилмоқда

    28 январ, 18:55

    Қашқадарёда маҳаллийлаштириш доирасида янги гидроэнергетик қувват ишга туширилди

    30 январ, 21:00

    Сохталаштирилган тарих, матни ўзгартирилган Мустақиллик декларацияси, ҳамон қулфдаги 100 йиллик архив ҳужжатлари: тарихчи олим билан суҳбат

    3 феврал, 16:28

    Ҳиндистондаги энг машҳур оилада туғилган, болалигида неврологик касалликдан азият чеккан ва “Дунё гўзали”га уйланган Абҳишек Баччан 49 ёшда (фото, видео)

    7 феврал, 10:32

    Сунъий интеллект ҳаётимизни қандай ўзгартиради?

    13 феврал, 13:04

    Дарз кетган Ғарб коллективи. Трамп дунёни қандай ўзгартирмоқчи?

    19 феврал, 19:20

    Президент ҳудуд ва тармоқлар кесимида энергия исрофини камайтириш бўйича қатъий кўрсатма берди

    19 феврал, 21:10

    “Толибон”нинг Тошкентга илк ташрифи: Ўзбекистон Афғонистонга нисбатан прагматик сиёсатини ўзгартирадими?

    27 феврал, 19:01

    Олий суд ҳузурида Ахборот технологиялари маркази ташкил этилади 

    27 феврал, 19:50

    Покистон бош вазирининг ташрифи: узоқ кутилган савдо йўллари очиладими?

    28 феврал, 15:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда энди 7-9-синф ўқувчилари университетда ҳам ўқитилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:15

    “Дарё” дайжести: 1 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:00

    Уоррен Баффет 6 млрд долларлик Berkshire акцияларини хайрия қилди

    Дунё | 1 июл, 22:40

    Тошкент архитектура-қурилиш университетида дуал таълим жорий этилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 22:25

    3 йил давомида уйдан чиқмаган эркак ахлат ва чиқиндилар уюми орасидан топилди

    Дунё | 1 июл, 22:14

    “Куннинг камида 2-3 соатини салқин хонада ўтказинг”. ЖССТ аномал иссиқда аҳолига зарур бўлган тавсиялар берди

    Ўзбекистон | 1 июл, 21:55

    АҚШ соғлиқни сақлаш вазири америкаликларни дунёдаги энг касал миллат деб атади

    Дунё | 1 июл, 21:45

    “Ёшлар Иттифоқи” қуриб битказган “Аср қурилиши” — БАМ тарихи

    Дунё | 1 июл, 21:35

    WP: Маск рақобатчиларнинг махфий маълумотларига кириш имкониятига эга бўлган

    Дунё | 1 июл, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.