• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Дунё

    Покистон бош вазирининг ташрифи: узоқ кутилган савдо йўллари очиладими?

    Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 25 февраль куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Ушбу ташриф икки давлат ўртасидаги дўстлик ва стратегик ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши кутилмоқда. Покистон бош вазирининг ташриф қай даражада аҳамиятли ва унинг минтақавий геосиёсий жараёнларга таъсири қандай бўлиши мумкин? “Дарё” ушбу мавзуда сиёсатшунос Шоислом Акмалов, иқтисод фанлари доктори Абдулла Абдуқодиров, сиёсий таҳлилчи Наргиза Умарова билан суҳбатлашди.

    Сиёсий муносабатлар тарихи

    Ўзбекистон 1991 йилда мустақилликка эришганидан сўнг, Покистон уни биринчилардан бўлиб тан олди ва 1992 йилда икки мамлакат ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилди. 1990 йиллар давомида Ўзбекистон ва Покистон ўртасида савдо-иқтисодий, транспорт ва маданий ҳамкорлик йўлга қўйилди.

    Бироқ 90 йилларнинг ўрталарида расмий Тошкент ва Исломобод ўртасидаги муносабатлар Афғонистонда “Толибон” ҳокимиятга келиши билан совий бошлади. Боиси ўша вақтларда Покистон ҳукумати “Толибон”ни бевосита қўллаб-қувватлади. Бу ўз навбатида ёш Марказий Осиё республикалари, жумладан, Ўзбекистон учун хавфсизлик масаласида айрим саволларни пайдо қилди.

    “1992 йилда Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов Покистон бош вазири Намоз Шариф (Шаҳбоз Шарифнинг акаси – таҳр.) билан учрашиб, унга Ўзбекистон Афғонистон орқали Покистон портларига чиқишни таклиф қилган. 90 йилларда Покистон томонидан Ўзбекистонга қизиқиш юқори бўлган. Бунга сабаб бўлган омиллардан бири – Марказий Осиё минтақасининг асосий аҳолиси Ўзбекистонда истиқомат қилиши ва бу ердаги Ислом фактори эди.

      Лекин 90 йилларнинг ўрталарида расмий Исломободни Афғонистонда иқтидорга келган “Толибон”ни қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борган сиёсати – Ўзбекистонни Покистон билан алоқаларни бир оз музлатишга сабаб бўлди.

    2000 йилларда эса Покистонда ҳукумат раҳбари ўзгарди. Первез Мушарраф бош вазир бўлгач, расмий Исломободнинг “Толибон” бўйича сиёсати мутлақо ўзгарди. Ва шу билан бирга Покистон Марказий Осиё республикаларининг хавфсизлигини таъминлаш нуқтаи назардан бир оз биз томонга ён босганлиги – бизни яна Покистон ҳукумати билан муносабатларни қайта кўриб чиқишга чорлади”, дейди сиёсатшунос Шоислом Акмалов.

    Суҳбат жараёнидан 
    Фото: "Дарё"

    Покистон бош вазири Тошкентга келишдан олдин Озарбайжонда расмий ташриф билан бўлган эди. Иқтисод фанлари доктори Абдулла Абдуқодиров Покистон Озарбайжон ва Туркия билан яқин алоқаларни йўлга қўйганини ва Исломобод бу учлик таркибида Ўзбекистонни ҳам кўришни исташини айтиб ўтди.

    “Ҳозирги кунда Покистон Туркия ва Озарбайжон билан муносабатларни жуда яхши йўлга қўйган. Исламобод бу ҳамкорлик таркибига Ўзбекистон ҳам киришини истайди. Шунинг учун ҳам Шаҳбоз Шариф Тошкентга келишдан олдин, Боку ва Анқарада бўлиб келди.

    Ўзбекистон ва Покистон иқтисодида ўхшаш жиҳатлар кўп. Масалан, Покистон аграр давлат ҳисобланади. Ҳозир Покистоннинг аҳолиси 247 миллион бўлса, шундан 63 фоизи қишлоқ хўжалиги билан кун кечиради. Покистоннинг асосий экспорт маҳсулотлари – қишлоқ хўжалиги ва текстиль маҳсулотлари. Мисол учун, 2024 йилда Покистон Ўзбекистонга 20 миллион доллар миқдоридаги картошка, 11 миллион доллар ҳажмидаги гуруч, 12 миллион долларга яқин шаҳар ва 10 миллион долларга яқин цитрус меваларни экспорт қилган. Бу маҳсулотларни ўзимизда етиштирсак бўлади. Лекин Покистондан импорт қилинган маҳсулотлар нарх ва сифат жиҳатдан биздаги маҳсулотлардан анча яхшироқ”, деди у.

    Иқтисод фанлари доктори Абдулла Абдуқодиров
    Фото: "Дарё"

    Бугунги кунда Ўзбекистон ва Покистон стратегик ҳамкорликни ривожлантиришга интилмоқда. Хусусан, транспорт-логистика лойиҳалари, энергетика, савдо ва маданий алмашинув соҳаларида муҳим келишувлар имзоланган. Шу жиҳатдан, Покистон бош вазирининг Ўзбекистонга ташрифи икки давлат муносабатларининг янги босқичига ўтишига туртки бўлиши мумкин.

    Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги энг муҳим иқтисодий ва геосиёсий лойиҳалардан бири бу Трансафғон транспорт йўлаги ҳисобланади. Ушбу йўлак Ўзбекистоннинг Жанубий Осиё мамлакатлари билан боғланишига, Покистоннинг эса Марказий Осиё давлатлари билан савдо алоқаларини ривожлантиришига хизмат қилади.

    “Покистон ва Афғонистон Ўзбекистон учун транспорт-логистика масаласида асосий ҳамкор ҳисобланади. Биз Афғонистон орқали Покистоннинг портларига чиқишни режа қилиб келамиз. Ўз навбатида, Ўзбекистон Покистонни Тожикистон ва бошқа минтақа давлатлари билан боғловчи муҳим мамлакат. Яъни Ўзбекистон Покистон учун Марказий Осиёнинг дарвозаси ҳисобланади. Чунки Ўзбекистоннинг Афғонистонга ўтган темир йўли мавжуд”, дейди сиёсий таҳлилчи Наргиза Умарова.

    Суҳбатнинг тўлиқ вариантини "Дарё"нинг YouTubeъдаги саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.

    28 феврал, 15:30   Изоҳ (0)   12421
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Ўзбекистон#Покистон#геосиёсат#Трансафғон#транспорт#логистика

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қирғизистонда бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди

    Ўзбекистон | 25 август, 23:48

    Олимлар парацетамолнинг кутилмаган хавфи ҳақида огоҳлантирди

    Дунё | 25 август, 23:40

    Россияда мигрантлар имтиҳонига аёллар билан мулоқот қилиш қоидаларини киритиш таклиф этилди

    Дунё | 25 август, 23:25

    Польша президенти украиналик қочқинларни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги қонунга вето қўйди

    Дунё | 25 август, 23:15

    Британияда вертолёт қулаши натижасида уч киши ҳалок бўлди

    Дунё | 25 август, 23:05

    “АҚШ Украинага пул бермайди”. Трамп уруш ҳақида янги баёнотлар билан чиқди

    Дунё | 25 август, 22:57

    Иордания подшоҳи Самарқанддаги “Боқий шаҳар” мажмуасида бўлди

    Ўзбекистон | 25 август, 22:41
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.