• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Ўғлимнинг исмига қараб чет элликка турмушга чиққанмисиз, деб сўрашади”. “Сардор” сериали орқали танилган Нигора Каримбоева 45 ёшда (фото, видео)

    “Сардор” сериалидаги ҳарбий аёл образи билан машҳурликка эришган актриса ва бошловчи Нигора Каримбоева 11 февраль санасида 45 ёшни қарши олди. Қуйида шу муносабат билан актрисанинг ҳаёт ва ижод йўлига назар ташлаймиз.

    Фото: Instagram / @nigorakarimbayeva_

    “Икки синглим ҳам хорижда яшайди”

    Актриса оддий, ишчилар оиласида дунёга келган. Отаси педагог бўлиб, қурилиш коллежида дарс берган. Онаси эса архитекторлик бўйича таҳсил олган бўлса-да, оилавий шароити сабаб ишламаган.  

    Фото: Instagram / @nigorakarimbayeva_

    — Оилада уч қизнинг тўнғичи бўлганман. Болалигим жуда гўзал ўтган. Оила таъминоти ёлғиз дадамнинг зиммасида бўлса-да, кам-кўстсиз яшаганмиз. Болалигим турли гаджетларсиз, оддий ўтган. Болалигимда жуда содда ва ишонувчан бўлганман. Бу феъл то институтни битиргунимга қадар сақланиб қолган.
    Мен санъатга, сингилларим эса илмга қизиқишган. Ҳилола синглим турмуш ўртоғи билан Канадада яшаб, ўша ерда таҳсил олади. Кенжа синглим Дилдора эса оиласи билан бирга Кореяда докторлик диссертациясини ёқлади, дейди актриса Нигора Каримбоева.

     Тележурналист ва актриса бўлишни истаган

    Фото: Абдувоҳид Ғаниев шахсий архивидан

    Нигора Каримбоева болалигидан нафақат санъат, балки тележурналистика соҳасига ҳам қизиққан. У институтнинг иккинчи курсида таҳсил олаётган пайтда “Илҳом” театрида саҳналаштирилган “Оқ, оқ қора лайлак” спектаклида дебют ролини ижро этган. Кинодаги илк ролини эса 1999 йил режиссёр Ёлқин Тўйчиевнинг “Февраль” фильмида ижро этган. 

    Фото: Скрин

    Араб йигитига “ишлайман” деб шарт қўйганман

    Томошабинлар орасида Нигора Каримбоева араб миллатига мансуб инсон билан оила қургани ҳақида турли миш-мишлар тарқалган. Актриса интервьюларининг бирида бу шунчаки миш-миш экани ва ўзбек йигити билан оила қургани ҳақида айтиб ўтган.

     — Интервью жуда кам бераман. Имкон қадар шахсий ҳаётим ҳақидаги саволларга жавоб бермайман. Оила шахсий қўрғон, уни оммага олиб чиқиш мумкин эмас, деб ҳисоблайман. Мақтанишга йўйманг-у, институтни тамомлаш арафасида совчи қўйган йигитлар жуда кўп эди. Улар орасида санъаткорлар ҳам, бошқа соҳа вакиллари ҳам бор эди. Аммо номзодларнинг ҳаммаси “Ишлатасизми?” деган саволимга “Йўқ” деб жавоб берган. Шунча йил ўқиб ишламайманми деб совчиларини қайтариб юборганман. Битта турмуш ўртоғим “Майли шунча йил ўқибсиз, ишлайсиз”, дегандан кейин шу инсон билан оила қуришга қарор қилганман. Эски шаҳарлик педагоглар оиласига келин бўлганман, турмуш ўртоғимнинг миллати ўзбек. Араб йигитига турмушга чиқибди деган гап-сўзларнинг тарқалишига ўғлимнинг исм-шарифи сабаб бўлган. Яъни ўғлимга қайнотамнинг исмини қўшимчасиз қўйишни истаганмиз. Жаъфар Шокир деб ҳужжатларга ёздирганимиздан кейин поликлиникага борсак, “Эрингиз покистонликми, туркми, арабми?” деган саволлар беришарди. Аввалига йўқ деб сабабини тушунтиришга ҳаракат қилардим. Кейинчалик бундай саволлардан чарчаб, гапларини тасдиқлайдиган бўлганман, дейди Нигора Каримбоева.

    “Аввал тўйда бошловчилик қилишга уялардим”

    Айни кунларда ўзбек тўйларида энг талабгир бошловчи бўлган актриса ўзи истамаган ҳолда бу хизматни йўлга қўйгани ва “тўйчи” деган номдан анча йил уялгани ҳақида айтиб ўтди.

     

    — Илгари тўйга чиқадиган ижодкорларга нисбатан муносабат бошқача бўлган. Ҳозир эса тўйлар ҳам худди концертдек ўтяпти. Шундай бўлган бўлса-да, илгари тўйларга чиқишдан уялганман. Ўзбек миллий драма театрида ишлаб юрган пайтларимда актрисаларнинг келин-салом маросимларига чиқиши урф бўлганди. Саида Раметова ва Раъно Ярашева тўйларга чиқишни таклиф қилишган. Ҳар доим рад жавобини берардим. Бир куни курсдошим Рихситилла Абдуллаев рус миллатига мансуб инсонларнинг тўйида таржимонлик қилишимни таклиф қилди. Эвазига 50 АҚШ долларига беришини эшитгандан кейин рози бўлганман. Аввалига тўйларда рус тилида бошловчилик қилардим. Беш йилга қадар тўйларга чиқишга иккиланиб юрганман. Ҳатто, буни режиссёрларга ҳам айтмасдим. Чунки яхши режиссёрлар “тўйчи” актёрларга нисбатан у қадар яхши муносабатда эмасди, дейди актриса Нигора Каримбоева.

     “Дўстимнинг қистови билан кастингга борганман”

    Нигора Каримбоева телебошловчиликдаги фаолиятини “Спорт” каналида бошлаган. У МТРКга расман ишга қабул қилинишига Рихситилла Абдуллаевнинг қистови сабаб бўлгани ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: Instagram / @shoxamusayev
     

    — Табиатан ёпиқ инсонман. Ўзимни ҳар ишга уриб кўришни ёқтирмайман. Бир куни дўстим Рихситилла Абдуллаев “Спорт” номли янги каналга кастинг бўлаётганини айтиб қолди. “Қўйсанг-чи, бизни барибир қабул қилишмайди”, дедим. Унинг қистови билан кастингдан ўтдик. 2004—2014 йилга қадар диктор сифатида фаолият юритдим. Ундан кейин “Ойдин ҳаёт” номли ток-шоуда бошловчилик қилдик. У ерда ҳам 6 йилга яқин ишладим. Бир ишга киришсам ундан кўнгил узишим жуда қийин. Моддий манфаатдан кўра ўша ишдан завқ олишим менга кўпроқ ҳузур бағишлайди, дейди актриса.

    “Бир кунда машҳур бўлиб уйғонганмиз”

    Актрисанинг томошабинлар орасида машҳурликка эришишида “Сардор” сериалининг ўрни катта бўлган. Актриса сериал сабаб, машҳур бўлиб улғайгани ҳақида айтиб ўтди.

    Фото: “Дарё”

    — 2000 йилда суратга олинган “Сардор” сериали катта машҳурликни олиб келган. Бу худди уйқудан машҳур бўлиб уйғонишга ўхшарди. Сериал ҳақиқатан ҳам халқ орасида кутилмаган машҳурликка эришган, дейди актриса.

    “Экрандаги қиёфам заҳар…”

    Нигора Каримбоева салбий роллардан қўрқмайдиган актрисалар тоифасига киради. Аммо буни баъзи томошабинлар нотўғри тушунишлари ва “ёмон” кўриб қолишларига қуйидагича муносабат билдирди.

    Фото: Instagram / @shoxamusayev
     

    — Бундай ролларни ҳам кимдир ижро этиши керак. Дунёда ҳамманинг ўзига хос ниқоблари бор. Экрандаги қиёфам заҳарроқ бўлиши мумкин, аммо бу ҳаётда ҳам шундай инсонман дегани эмас. Экранда заҳар, чўрткесар аёллар ролини кўп ижро этаман. Халқдан ролларимга нисбатан негатив фикр эшитмаганман, аммо ташкилотчилардан “Яхши ролларни кўпроқ ўйнанг, сизни заҳар актриса дейишяпти”, деб кўп айтишган. Бундай фикрларга эътибор бермайман, дейди актриса Нигора Каримбоева.

    “Ўғлимнинг режиссёр бўлишини истамадик”

    Актрисанинг Жаъфар исмли ёлғиз ўғли бор. У ўғлининг режиссёр бўлишига жиддий қаршилик қилгани ҳақидаги саволга қуйидагича жавоб берди.

    Фото: Instagram / @shoxamusayev

     

    — Ўзбекистонда эркак ижодкорларга бир оз қийин. Аёл ижодкорлар ҳам асосий даромадини тўйлардан топишади. Ўғлим мактабни тамомлаш арафасида санъат институтига киришни режалаштирганди. Аммо қаршилик қилганимиз учун асосий эътиборини бошқа соҳага қаратди. Ўзим ҳақида эмас, фарзандимнинг ютуқлари билан мақтанишни яхши кўраман. У бир вақтнинг ўзида бир нечта олийгоҳга қабул қилинди. У Вестминестер университетининг IT йўналишида ўқишни истади. Ўқиш билан бирга университетда ташкил этилган “Драма тўгарагига” ҳам қатнашяпти. У дўстлари билан инглиз тилида спектакллар саҳналаштиряпти,  дейди актриса Нигора Каримбоева.

    12 феврал, 11:14   Изоҳ (0)   97851
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Нигора Каримбоева#Бобур Йўлдошев#«Сардор» сериали

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    1980 йиллар ҳақида ҳикоя қилувчи «Тоға» фильмининг премьераси ўтказилди

    09.04.2014, 17:37

    Байкал бўйидаги кинофестивалда Ўзбекистонда суратга олинган «Тоға» фильми ғолиблик учун курашади

    02.08.2014, 19:16

    «Мақсад» фильми октябрь ойида энг кўп томошабин тўплади

    22.10.2018, 19:59

    «Ой остидаги ҳовли»дан «Ҳайрат»гача. Режиссёр Зулфиқор Мусоқовнинг кўпчиликка номаълум драматик фильмлари ҳақида

    04.09.2021, 15:33

    «Сардор» сериали қаҳрамонлари 21 йилдан сўнг қанчалар ўзгарган ва улар қандай ишлар билан банд (фото ва видео)

    19.09.2021, 10:55

    Нигора Каримбоева Zo‘r TV телеканали олдидан ўтганида йиғлаши ҳамда «Олтин ҳумо» маросими бошловчилиги унга насиб қилмагани ҳақида (видео)

    21.01.2022, 19:43

    «Алданган аёл» кастингидан ўтолмаган Нигора, Тахмина образидан қуруқ қолган Дурдона. Фильм ва сериаллардаги машҳур ролларни турли сабабларга кўра ижро эта олмаган

    02.03.2022, 18:59

    «Дада» 12 ёшда: Фильм қандай суратга олинган? Бош роль ижрочиси — чақалоқ ҳозир қандай кўринишда? (фото)

    24.07.2022, 15:46

    Дилноза Кубаевадан Зара Шириновагача: Ўзбекистон тўйларидаги энг қиммат бошловчилар рейтинги (фото)

    23.08.2022, 18:40

    «Бу ерда қолиб кетишни истамаслигимни ич-ичимдан ҳис этаман». «Сардор» сериалидаги сержант Дурдона Турсунбоева АҚШда қадоқловчи сифатида иш бошлаб, бриллиант сотув...

    26.08.2022, 12:40

    Зуҳра Солиева салкам 60 килога озишига ёрдам берган операция учун уйини сотгани ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди (видео)

    29.08.2022, 14:37

    “Сардор” сериали туфайли бир кунда машҳурликка эришган актриса Нигора Каримбоева шахсий ҳаёти ва миш-мишлар ҳақида  

    14.02.2023, 14:00

    Instagram: 73 ёшни қарши олган Салимбойвачча, учинчи марта она бўладиган Хонзода, “Қалпоқ”да Жаҳонгир Отажоновга пародия

    07.05.2023, 10:25

    Instagram: Бурак Ўзчивит билан ишлаётган Юлдуз Ражабова, набирали бўлган Гули Асалхўжаева, Анвар Собиров оиласида жудолик

    29.02.2024, 09:40

    “Шифокорлар ўлдириб юборган”. Бобур Йўлдошев биринчи рафиқасининг вафоти, тўйга чиқмаслиги ва ёлғизлиги ҳақида

    26.03.2024, 12:48

    Instagram: Ҳалима Ибрагимова оиласида бешик тўй, “Шарқ” гуруҳи хонандалари ажрашдими? Нигора Каримбоева янги машина харид қилди

    20.08.2024, 10:58

    “Тамакининг хумори тутганда қолдиқларини чекканман” — биринчи аёлини тупроққа қўйган, нафақадаги актёр Бобур Йўлдошев 46 ёшда (фото, видео)

    18 январ, 12:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Кортни Кокс, Белла Ҳадид ва бошқалар: пластик операция қилдирганидан афсусланган Голливуд юлдузлари

    Кино | 12 июл, 20:35

    JW: Европа Иттифоқи Украинанинг йўқотилган ҳудудларини қайтариб олишидан манфаатдор эмас

    Дунё | 12 июл, 20:20

    “Бу йил Тахтақорача довонида пулли туннел қуриш бўйича шартнома тузамиз” — Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 20:03

    “Реал” Винисиус билан музокараларни тўхтатди

    Спорт | 12 июл, 20:00

    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

    Реклама | 12 июл, 19:30

    Бир нафари ҳалок бўлган: Бош прокуратура Тошкентда етти бола бассейнга чўккани юзасидан баёнот берди

    Ўзбекистон | 12 июл, 19:29

    Ҳиндистонда 270 киши ҳалок бўлган Air India самолёти ҳалокатининг сабаби маълум қилинди

    Дунё | 12 июл, 19:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.