• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Тиланглар тилакларингни, президент бу гапни бошқа айтмайди!”: Ислом Каримов билан боғлиқ қизиқ воқеалар

    Қайси даврда бўлмасин, подшоҳлар, султонлар, давлат раҳбарлари билан боғлиқ воқеа ва ҳодисалар халқ учун жуда қизиқ бўлиб келган. Масалан, машҳур саркарда, улкан империя асосчиси, македониялик Александр Македонский ва фақирона ҳаёт кечирувчи файласуф Диоген учрашуви ёки Ҳорун Ар-Рашид ҳамда унинг бош вазири Жаъфар ўртасидаги диалоглар ҳикоя тарзида бугунги кунгача сақланиб қолинган.

    “Дарё” Ўзбекистон биринчи президенти, марҳум Ислом Каримов хотирасига бағишлаб, давлат раҳбари билан боғлиқ бўлган қизиқ хотираларни бевосита воқеа иштирокчиларининг тилидан бир мақолага жамлади.

    Ислом Каримов ҳақида гап кетар экан, марҳум давлат раҳбарининг қўл остида ишлаган инсонлар у кишини қаттиққўл, ўжар, ҳеч нарсадан қўрқмайдиган ва ҳатто душман орттиришдан ҳам чўчимайдиган, шу билан бир қаторда, мамлакат манфаатини биринчи ўринга қўювчи инсон сифатида таърифлади.

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, сухандон Муслимбек Йўлдошев Ислом Каримов билан боғлиқ хотираларни ёдга олар экан, 1994 йилда самолётда содир бўлган кутилмаган қизиқ воқеани тилга олди.

    — Аниқ эсимда, 1994 йил эди. Ўша йили қиш яхшигина келганди. Бу қўшни мамлакатларда озгина муаммоларни келтириб чиқарди. Ўша вақтларда Қирғизистон президенти Асқар Акаев Ўзбекистон раҳбарини ўз юртига таклиф қилди. Шоли орасида курмаклар ҳам сув ичиб қолди деганларидек, биз ҳам шу баҳонада делегация таркибида Қирғизистонга бордик. Боиси икки мамлакатнинг санъаткорлари иштирокида катта концерт ташкил этилиши режа қилинган эди. Шу концертга Дилором Умарова ва камина бошловчи бўлиб бордик.

    Ўша пайтда давлатимизнинг қўли сал калтароқ эди. Давлат ташрифларида санъаткорлар ва вазирлар президент билан бирга Ту-154 русумидаги битта самолётда учарди. А классда президент ва вазирлар, Б класс (яъни самолётнинг орқа қисми)да эса санъаткор ва созандалар ўтирар эди.

    Бизни Қирғизистонда жуда қайноқ, ҳароратли тарзда кутиб олишди. Аммо концерт бўладиган жой жуда кичик ва совуқ экан. Расмийлар учрашувлар якунига етгач, икки давлат санъаткорлари иштирокида гала-концерт бошланди. Давлат раҳбарлари — Асқар Акаев ва Ислом Каримов залда ўтирган ҳолда концертни томоша қилишар эди. Бир маҳал Ислом Каримовни саҳнага таклиф этишди ва саҳнага оппоқ гижинглаган от олиб чиқишди. Мен ўшанда биринчи марта саҳнага от олиб чиқилганини кўрганман.

    Ислом Каримов
    Фото: Регнум

    Оқ отни Ислом Каримовга бериб, кўкракларига “Руҳоният” (халқлар ўртасида тинчлик ва тотувлик учун медал ва диплом — Wikipedia.) медалини тақиб қўйишди. Шундан сўнг концерт яна давом этди. Концертда Ғуломжон Ёқубов дўстлик ҳақида қўшиқ куйлади. Қўшиқ шу даражада маҳорат билан ижро этилдики, эшитган одам маза қилар эди. Концерт охирида Ислом Каримов саҳнага чиқиб, барча санъаткорларнинг қўлини бирма-бир сиқиб қўйди. Шу билан концерт тугади. Биз кийимларимизни алмаштириб, самолётда давлат раҳбарини кутиб турдик.

    Президент аэропортга келгач, самолёт Тошкент томон парвоз қила бошлади. Бир маҳал кутилмаганда биз ўтирган хонага шаҳд билан Ислом Каримов кириб келди. Яхши эслайман, мен 1-1,5 метр масофа узоқлигида давлат раҳбари билан юзма-юз туриб қолдим. Ўшанда Ислом аканинг кафиятлари жуда зўр эди. Шунда президент эшикка суяниб, бизга қараб “концерт зўр бўлди-а” деб савол берди. Биз бўлса “ҳа, яхши концерт бўлди” дея ҳаммамиз жавоб қайтардик. Кейин у киши бизга қараб “тиланглар тилакларингни” дедилар. Бу кутилмаганда содир бўлди. Барча жим бўлиб қолди.

    Мен эса “нима сўрасам экан” деб ўйлаб қолдим. Лекин ҳамон самолётнинг ичи жим эди. Бир фурсат ўтиб, Ислом Каримов “нега жимсизлар, кимнинг нима тилаги бор, тиланглар” деб айтдилар. Яна ҳамма жим. Шунда давлат раҳбари “президент бошқа сизлар билан бундай кайфиятда учрашмайди, қайтиб бу гапни гапирмайман”, дедилар. Ҳеч ким миқ этмади.

    Ислом ака ҳаммага бир назар солдилар-да, кўзлари Ғуломжон Ёқубовга тушиб қолди. У киши Ғуломжон Ёқубовни қаттиқ қучоқлаб, концертда айтган қўшиқлари жуда маромида бўлганини айтиб, қўшиқдан руҳлари кўтарилганини гапириб бердилар-да, ўзлари ўтирадиган жойга чиқиб кетдилар. Энг қизиғи, ўша вақтда ҳеч ким давлат раҳбарига “менга у керак, менга бу керак”, дея гапирмаган эди.

    Журналист Комилжон Шамсиддинов “Дарё”га ўз хотираларидан ҳикоя қилиб берар экан, ёзувчи Мурод Муҳаммад Дўст ва Ислом Каримов ўртасидаги ўзаро бир нечта ҳазилларни эслади.

    Дарвоқе, Мурод Муҳаммад Дўст ҳақида қисқача: У 1990 йилдан 1992 йилгача президент девонида масъул ходим, 1992 йилдан 1993 йилгача, сўнгра 1999—2002 йилларда Ўзбекистон республикаси миллий ахборот агентлиги бош директори, 1993 йилдан 1999 йилгача Ўзбекистон президентининг матбуот котиби каби лавозимларда фаолият олиб борган.

    Устоз Мурод Муҳаммад Дўст ҳам саройда ишлаган чоғларида каттага ҳазил қила олиш, шунинг воситасида ўртадаги расмийлик пардасини кўтариб, фикрини самимий билдириш имконига эга одам эди. Лекин холисаннило айтганда, ўша ҳазил-ҳузуллар билан талай савоб ишларга ҳам йўл очилган.

    Байрам баҳона ёппасига мукофот улашар кунларнинг бирида тақдирланадиган одамлар рўйхатининг қуйруқроғига замонамизнинг етук алломаларидан бири (ҳозир раҳматли бўлиб кетди, номини айтмай қўя қолай) ҳам илиниб қолади. Оқсоқол уларнинг муносиб ёки йўқлигини билмоқ учун Мурод акани чақириб, келиб-келиб айнан ўша одамнинг кимлигини сўраган.

    — Уми? У ғирт тентак, Ислом ака.

    — Масхарабозлик қилма. Мен сендан тўғрисини сўраяпман.

    — Тентак деяпман-ку сизга.

    Кўзойнак ечилиб, каттанинг жаҳли чиқа бошлайди. Учинчи бор яна ўша гапни қайтариш хавфли, балоларга қолиб кетмоқ тайин.

    — Тентаклиги шундаки, ўзи Чилонзорда, 3 хонали “хрушчевка” уйда яшайди. Униям икки ярим хонасини китобга тўлдириб ташлаган. Ўғли 30 га киряпти-ю, ҳали уйлантиролгани йўқ. Шунақа тентак-да у...

    Раҳбарнинг юзидаги жаҳл табассумга айланганини ўзиям сезмайди.

    — Ҳа-а, бу “тентак”ка бериш керак экан унвонни, — дея фармонга имзо чекилади.

    Мурод ака билан боғлиқ, афсоналарга қоришиб кетган бунақа гаплар кўпки, қайси бирини айтай. У киши сиёсий саҳнадан кетгач, англашимча, бу ўринга даъвогарлар йўқ эмасди. Лекин бирови эплолмади, бошқаси бемаврид ҳазил қилиб, саройдан узоқлаштирилди. Фаҳмимча, оқсоқолнинг ўзиям мавридини топиб қилинган ҳазилни ёқтирар, бутун вужуди билан, боз устига ғоят ярашиқли тарзда, самимий кулардики, бундан ўзиям, атрофдагилар ҳам яйраб кетишарди.

    Шунингдек, Комилжон ака “Дарё”га Ўзбекистон биринчи президенти билан боғлиқ кўп қизиқ хотираларни сўзлаб берди. Хусусан, Ислом Каримов хорижий давлат раҳбарлари билан учрашувларда ўрни келганида дипломатик мулозамат-у илтифотни бир четга суриб, дангал гап айта оладиган, керак бўлса, қаттиқ жавоб берадиган одати бўлганини бир нечта мисоллар билан айтиб берди.

    — Ўтган асрнинг 90 йиллари. Океан ортидаги қудратли давлатнинг янги тайинланган элчиси ишонч ёрлиғини топшириш учун Ўзбекистон президенти қабулига кириши керак. Кун-соат белгиланган, ҳамма нарса қабул учун шай, масъуллар қаққайиб саф тортиб турган. Аммо не кулфатким, элчидан дарак йўқ-да. Кўпчиликнинг хаёлида “Бу қандай бедодлик, бутун бошли мамлакат раҳбари элчини кутиб турса” деган гап. Нақ 10-15 дақиқадан сўнг тоқатларни тоқ қилган арзанда элчи ҳеч нарса бўлмагандек кириб келса, денг. Барчанинг — кимда қўрқув, яна кимдадир қизиқиш зоҳир бўлган юзида “Қани, президент бу кўнгилсизликка қай муносабат билдираркан”, деган иштибоҳ. Шунда Ислом Каримов салом-аликдан сўнг ҳеч ким кутмаган гап қилди:

    – Сизга, жаноб элчи, нима совға қилсам экан, деб кўп ўйлагандим. Қарангки, мушкулимни ўзингиз осон қилдингиз. Камина сизга доим тўғри ишлайдиган, ҳеч қачон тўхтаб ёки бузилиб қолмайдиган соат совға қиламан...

    Бу гапни эшитиб, элчининг шолғомдек қизариб кетган юзини кўрсангиз эди. Тўғри-да, ўзини билган, ҳурмат қилган одам, боз устига дунёдаги энг қудратли давлатнинг элчиси ўзлари камписандроқ ҳисоблаган бир давлат раҳбаридан шундоқ дашном эшитиб турса, қай ҳолатга тушиши мумкин.

    Раҳматли гап келганда отасиниям аямаслик бобида давлат танлаб ўтирган ва ё қай бировининг андишасини қилиб, аяган эмас. Уммон орти бўладими, берироқдагими, ким бўлишидан қатъи назар, каттанинг ўзи, унинг ортидан эса, табиийки, Ўзбекистон шаъни-ю обрўсига соя солса, ўша заҳоти жавобини оларди.

    Бир гал Масковга борганда, Кремлда, ўриснинг каттакони билан қизиқ, айни пайтда ҳайратланарли бир воқеа кечди. Уларнинг раҳбари ўша чоғларга келиб бир оз димоғ боғлаб улгурган чамаси, бизнинг делегацияни куттириб қўйди. Боз яна ўлганнинг устига чиқиб тепгандек, уларнинг протокол хизмати вакили бўлса керак, бир нарса деб шивирлаб кетди, шекилли, оқсоқолнинг юзига бир қон тепди-ю, билдирмади. Ҳартугул, бир оздан сўнг ниҳоят уларнинг гўёки “иши бошидан ошиб-тошган” каттасиям чиқиб келди — салом-алик, лутфбозлик. Бизнинг катта гапининг “бисмиллоси”даёқ ҳамкасбини таққа тўхтатиб:

    Ҳозир протокол хизматингиздан одам келиб, Ўзбекистон делегацияси учун фалон вақт ажратилган, дея бизни огоҳлантирди. Биринчидан, бу вақт орасида аввалдан келишилган мавзуларни муҳокама қилишга улгуролмаймиз. Иккинчидан, у муаммолар ечими фақат бизга эмас, аввало, сизга кўпроқ керак. Башарти ҳозирдан минут санасак, ҳозирнинг ўзидаёқ лаш-лушимизни олиб, жўнаб кетишимиз мумкин,  деди авзойи бузилган қиёфада.

    Ана энди у томоннинг афт-ангорини кўрсангиз. Қизарди, бўзарди, хижолат тортди. Ҳартугул, журъат топиб, “Йўқ, Ислом Абдуғаниевич. Сиз билан биз, қанча керак бўлса, шунча гаплашамиз. Хотиржам бўлинг”, дея олди...

    2005—2008 йилларда Ўзбекистон Республикаси президенти девони бош консултанти, 2008—2009 йилларда президентининг матбуот котиби вазифасида фаолият олиб борган Беруний Алимов “Дарё” билан суҳбатда, Ислом Каримов ортиқча хушомадгўйликни, лаганбардор инсонларни ёмон кўрганини эслаб, бир воқеани ҳикоя қилиб берди.

    Бир вилоят марказидаги масжид очилишига бордик. Президент масжид имоми ва маҳалла оқсоқоллари билан суҳбатлашиб бўлгач, кетиш учун эшик томон юра бошлади. Масжидга оёқ кийимлар ечиб кирилган эди. Ислом ака ўз оёқ кийимларини кийиш учун тараддудланиб, пойабзал кийиш учун махсус қўйилган қошиқни қўлларига олдилар. Бир маҳал ўрта ёшдаги бир одам келиб, давлат раҳбарига кўмаклашиш учун, у кишининг тирсагидан ушлади. Шунда Ислом ака оёқ кийимларини кийдилар-да, махсус қошиқ билан ҳалиги одамни бир уриб, масжиддан чиқиб кетдилар. У киши лаганбардорликнинг ҳар қанақа кўринишини ёқтирмас эди. Мисол учун, Сурхондарё вилоятида 50 даража иссиқда шляпани кимнингдир қўлидан олиб киймаганлар, дея эслади Беруний Алимов.

    Picture background

    Маълумот ўрнида, 2016 йил 28 август куни тушдан кейин Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси давлат раҳбари Ислом Каримовнинг аҳволи ёмонлашгани ҳақида расмий маълумот берган. 2 сентябрь куни Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримов вафот этгани эълон қилинган.

    Picture background
    Ислом Каримов ва Татьяна Каримова
    Фото: “Дарё”
    Фото: Мадина Нурман / «Дарё»
    Ислом Каримов оила даврасида
    Фото: “Дарё”
    02.09.2024, 15:50   Изоҳ (0)   33523
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ислом Каримовнинг ОАВ ва журналистларга муносабати қандай бўлган? Собиқ президент матбуот котиби билан суҳбат

    27.03.2024, 17:48

    Ўш воқеаларига 14 йил тўлди. Қонли фожиани ким уюштирган эди?

    12.06.2024, 19:05

    Шавкат Мирзиёев биринчи президент Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди

    02.09.2024, 13:25

    Бойсунда бурғилаш ишлари вақтида технологик жараённинг бузилиши оқибатида олтингугурт гази чиқиши кузатилди

    02.09.2024, 10:38

    Ўзбекистонда кўп қаватли уйлар сони нечта?

    02.09.2024, 09:55

    Нанайга “Туризм қишлоғи” мақоми берилди

    01.09.2024, 22:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон Хитойдан 200 та электробус сотиб олиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 20 июн, 20:20

    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади

    Реклама | 20 июн, 19:30

    Афсонавий инсон: Майкл Жексон ҳақида кутилмаган ҳақиқатлар

    Мусиқа | 20 июн, 20:10

    Bloomberg: Эрон Исроилдаги шахсий камераларга уланиб ҳужумларини аниқлаштирмоқда

    Дунё | 20 июн, 20:01

    Янги букланадиган iPhone 2026 йилда сотувга чиқади

    Гаджетлар | 20 июн, 19:50

    Қозоғистон полицияси терговда сунъий интеллект ёрдамчисини қўллади

    Дунё | 20 июн, 19:40

    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд

    Реклама | 20 июн, 18:00

    Жиззах ва Бухорода жами 2,7 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 20 июн, 19:27

    Луис Энрике “Ботафого”га қарши ўйиндан сўнг нималар деди?

    Спорт | 20 июн, 19:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.