• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Отасиз улғайган, Ғуломжон Ёқубовнинг созандасига кўнгил қўйган ва унвон олиш борасида бошқалардан ўзиб кетган Гулсанам Мамазоитова 43 ёшда (фото)

    Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитовага, аслида, Наврўзой деб исм қўйилиши керак эди. Чунки у 22 март санасида дунёга келган. Бу йил 43 ёшни қаршилайдиган хонанда ижодда ҳам, ҳаётда ҳам муваффақиятга эришгани билан кўпчиликка ўрнак бўлади. Хўш, севимли хонанда муваффақиятга эришиш учун қандай қийинчиликларни енгиб ўтган?

    “Онам бизни ёлғиз катта қилган”

    Фото: Гулсанам Мамазоитова архивидан

    Гулсанам Мамазоитованинг санъаткор бўлишига ҳеч ким шубҳа қилмасди. Чунки у фарғоналик ҳофиз Мамадали Мамазоитов хонадонида дунёга келган. У оиланинг кенжа фарзанди бўлиб, Отабек исмли акаси ва Гўзалхон исмли опаси бор. Гулсанам отаси ҳақида интервьюларида деярли гапирмайди. Бунинг боиси унинг болалик йиллари ота меҳридан айро ўтганлигида бўлса керак. Гулсанам Мамазоитованинг онаси ўз даврининг энг талабчан раҳбарларидан бири бўлган. Хонанда санъатга қизиқишига айнан онасининг раҳбар бўлгани ҳам сабаб бўлгани ҳақида сўзлаб берган:

    Фото: Гулсанам Мамазоитова архивидан

    — Раҳбар инсоннинг иши кўп бўлади. Шунинг учун сингилларга қараш вазифаси акамга юклатилганди. У пайтларда акам мусиқа мактабига ҳам қатнарди. Кўпинча мени ўзи билан мактабга олиб кетарди. У ердаги муҳит менга ҳам таъсир этиб, санъатга меҳрим янада ортган. Илк устозим акам бўлган. У овозимдаги ўзига хосликни аниқлаб, қўшиқ айтишга меҳр уйғотган.

    Фото: Гулсанам Мамазоитова архивидан

    Бизни онамизнинг ёлғиз ўзи ўстириб, катта қилган. Ота меҳрини деярли кўрмаганмиз. Лекин, шундай бўлса ҳам, онам бизни кам қилмаган. Қўлдан келганча тарбия қилиб, ўқитиб, керак бўлса, кўчада эркак, уйда аёл бўлиб ўстирган. Шу нарсанинг таъсири бор. Онамнинг лафзи кучли, “Болам, бир нарсани кучинг етса, қиламан дегин. Кучинг етмаган нарсага ваъда берма!” деб, ҳалигача ўргатади Тарбиямда шу нарса бор. Мен йиллар ўтиб шаклланмаганман, бу нарса қон-қонимга сингиб кетган, — дейди хонанда Гулсанам Мамазоитова.

    “Қўшиқ айтмай, рақс билан шуғулланганман”

    Гулсанам Мамазоитова бир муддат профессионал рақс билан ҳам шуғулланган. У Ўзбекистон халқ артисти Маъмура Эргашева ва Суғдиёна Исроиловага шогирдликка тушиб, кейинчалик ўз ансамблини ҳам ташкил этган.

    Фото: Гулсанам Мамазоитова архивидан

    — Қўшиқ куйлашни эрта бошлаганим учун ўсмирликка ўтиш вақтида овоз ўзгариши — мутация вақти бўлган. Бу даврда вақтинча қўшиқ куйламаслик керак. “Бўш қолмасин”, деган мақсадда онам мени рақс тўгарагига берганлар. Уч-тўрт йил рақс билан шуғулландим, устоз кўрдим. Рақс билан профессионал шуғулланиш истаги бўлмаган, бўш вақтни тўлдириш учун хизмат қилган, холос, — дейди хонанда.

    Гулсанамга акаси қандай шарт қўйган?

    Гулсанам Мамазоитованинг санъаткор бўлишига онаси қарши бўлмаган. Аммо акаси Отабек Муҳаммадзоҳид унга бир нечта жиддий чекловларни қўйгани кўпчиликка сир эмас. Хусусан, Отабек Муҳаммадзоҳиднинг ўзи интервьюсида чекловлар ҳақида қуйидагиларни маълум қилган.

    Фото: Гулсанам Мамазоитова архивидан

    — Аввало, синглимнинг миллий қўшиқлар ижро этишини сўраганман. Чунки ўша пайтда санъатда ҳар томонга йўрғалаш, “оҳанги тушса, қўшиқ бўлади-да”, қабилида иш қилиш урфга айланганди. Кейин либосларига эътиборли бўлишини тайинлаганман. Бу менинг ҳам акалик, ҳам устозлик талабим эди, — дейди хонанда Отабек Муҳаммадзоҳид.

    Танловларсиз тасаввур этиб бўлмайдиган биографияси

    Гулсанам Мамазоитова 2000 йили Ўзбекистон давлат консерваториясининг “Шарқ мусиқаси” факультетига ўқишга киради. 2006 йили эса магистрлик даражасини ёқлаб, шундан кейин бор эътиборини ижодга қаратади.

    Фото: Гулсанам Мамазоитова архивидан

    Гулсанам Мамазоитова деганда кўз олдимизда давлат тадбирларида фаол ва турли кўрик-танловларда иштирок этадиган хонанда келади. Ҳақиқатан ҳам, унинг биографиясини танловларсиз тасаввур этиш қийин. У илк ғалабасини коллежда ўқиб юрган кезлари қўлга киритган. Яъни 1999 йил ўтказилган Юнус Ражабий номидаги кўрик-танловда иштирок этиб, иккинчи ўринни қўлга киритган. “Ниҳол” мукофотини эса Ўзбекистон давлат консерваториясининг 4-босқичида ўқиётганида олган.

    Тўйдаги созандага қўйилган кўнгил

    Фото: Гулсанам Мамазоитова архивидан

    Гулсанам Мамазоитова созанда Санжар Аҳмедов билан оила қурган. Санжар Аҳмедов Ўзбекистон халқ артисти Ғуломжон Ёқубов билан тўй-хизматлари ва концертларида қатнашарди. У тўйда Гулсанам билан танишгач, бир олийгоҳда ўқишларини билишган.

    Санжар Аҳмедов Ўзбекистон давлат консерваториясининг зарбли чолғулар факультетида таҳсил олган. У бир муддат ижод билан шуғулланган, хонанда билан оила қургач, бор эътиборини унинг ижодига қаратган. У айни кунда турмуш ўртоғининг иш бошқарувчиси ҳисобланади.

    “Қийинчиликлар ҳаммада бор”

    Бир қарашда Гулсанам Мамазоитова ҳаммасига осонлик билан эришгандек туюлади. Аммо у ҳам кўплаб қийинчиликларни бошидан ўтказган. Жумладан, икки ёш оила қургач, моддий жиҳатдан қийналишган. Чунки ўша вақтда иккиси ҳам талаба эди.

    Фото: Гулсанам Мамазоитова архивидан

    — Ҳаммада ҳам бундай қийинчиликлар бўлади. Балки ҳаёт шуниси билан ҳам қизиқдир. Муҳими, кўнгил хотиржам бўлса бўлди. Бирор ишни бошлаётган инсон моддий эҳтиёжини бирламчи деб ҳисобламаслиги керак. Агар шундай деб билса, у мақсадидан чалғийди, — дейди хонанда.

    “20 кунлик чақалоғим билан концертга борганман”

    Хонанданинг Моҳижаҳонбегим ва Абдуғаффор исмли фарзандлари бор. Аммо унинг илк ҳомиласи нобуд бўлган ва бундан руҳий тушкунликка тушган. Гулсанам Мамазоитова икки фарзандини дунёга келтиргандан кейин ҳам тезда саҳнага қайтишга мажбур бўлган. Хусусан, ўғли Абдуғаффор билан чиллалик давридан бошлаб гастрол сафарларига борганини кулиб эслайди.

    Фото: Гулсанам Мамазоитова архивидан

    — Ўғлим 20 кунлик чақалоқлик пайтида “Универсиада” спорт мусобақалари ўтказиладиган бўлди. Ташкилотчилар болам кичиклигини инобатга олиб, шифокор, ҳамшира ва ҳайдовчиларни тайёрлаб қўйишган. Хуллас, болаларим жуда кичиклигидан бошлаб менга ҳамроҳ бўлишган, — дейди хонанда интервьюларининг бирида.

    “Аллани айтолмай, йиғлаганман”

    Гулсанам Мамазоитовага омад олиб келган қўшиқлар кўп. Аммо уни руҳий тушкунликка туширганлари ҳам йўқ эмас. Хонанда бу борада қуйидагиларни маълум қилган.

    Фото: Гулсанам Мамазоитова архивидан

    — “Алла” қўшиғимнинг ёзилиш жараёни жуда оғир кечган. Чунки бу қўшиқда фарзандини якка ўзи ўстирган ёлғиз аёл дардини куйлаш керак бўлган. Бу дард ўз ҳаётимга бегона эмасди. Ўша дардни кўнглимдан ўтказиб куйлаганман. Ҳолатимни кўриб, овоз операторимиз ҳам йиғлаб юборган. Йиғласангиз, овозингиз ўзингизга бўйсунмайди, ҳаттоки гапиролмай қоласиз. Қийинчилик билан яратилган қўшиқ кўпчиликка маъқул келган, — дейди хонанда.

    “Мен омадлиман”

    Кўпчилик бу хонандани фақатгина давлат тадбирлари учун ижод қиладиган хонанда дея танқид қилади. Бундай танқидларга хонанда ўз муносабатини билдирди.

    Фото: Гулсанам Мамазоитова архивидан

    — Танқид ўринли бўлса, эътибор бераман. Давлат тадбирларида иштирок этиш бахт. Тўй хизматларига ҳам бораман. Аммо ижодимнинг асосини концертлар ташкил этади. Бу бахт ҳамма хонандага ҳам насиб этмайди. Демак, мен омадлиман, — дейди хонанда.

    Гулсанам унвон олиш борасида ҳамкасбларидан анча ўзиб кетган. У 2006 йили Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, 2013 йилда Ўзбекистон халқ артисти унвонларини қўлга киритган.

    22.03.2024, 12:28   Изоҳ (0)   160809
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бўйи пастлиги сабаб мазах қилинган, қўшиқчиликда омади кулмаган ва унвонни сотиб олишни истамаган ижодкор Дилшодбек Каттабеков 34 ёшда (фото, видео) 

    06.03.2024, 19:35

    Омадсиз фарзанд бўлиб туғилган, бозорда “пишган” ва отасига қарши бориб актрисаликни танлаган Хонзода Қамбарова 25 ёшда (фото, видео)

    14.03.2024, 12:50

    “Аваз Охунни ёмон кўраман” — Никулиннинг “набираси” бўлган Ботирхон Имомхўжаев театрга ишга кирмаганидан афсусланади (фото, видео) 

    15.03.2024, 17:47

    Instagram: 68 минг долларга машина олган Марям Тиллаева, иккинчи бор ота бўладиган Зоҳид Рисқиев, Кумуш Раззоқова ҳозир қаерда?

    22.03.2024, 05:55

    Байрамни кўнгилдагидек ўтказинг: пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари дам олиш кунлари қаерларда ҳордиқ чиқариши мумкин? (фото)

    20.03.2024, 15:20

    Хуррам образи Неслиҳан Атагулга кўпроқ мос тушарди — актриса таржимаи ҳолидаги маълумотлар буни тасдиқлайди

    20.03.2024, 12:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    AirPods услубидаги рюкзак тақдим этилди

    Лайфстайл | 18 июл, 12:36

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида дам олиш кунлари иссиқ бир оз пасаяди

    Ўзбекистон | 18 июл, 12:30

    “Манчестер Сити” рекорд даражадаги ҳомийлик шартномаси имзолади

    Спорт | 18 июл, 12:17

    “Эмми-2025” мукофоти номзодлари эълон қилинди

    Кино | 18 июл, 12:15

    Ўзбекистонда тадбиркорларга Мўғулистондан майда шохли молларни импорт қилиш харажатининг бир қисми қоплаб берилади

    Ўзбекистон | 18 июл, 11:59
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.