• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Ғуломжон Ёқубовнинг созандасига турмушга чиққан, 32 ёшида “халқ артисти”га айланган Гулсанам Мамазоитова 42 ёшда

    Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазотова 22 март куни 42 ёшни қарши олди. Бу рақамларга нисбатан анча ёш кўринадиган ижодкор ҳаётда кўплаб қийинчиликларни бошидан ўтказган. Қуйида Гулсанам Мамазоитова ҳақида кўпчиликка номаълум бўлган маълумотлар келтирилади.

    Фото: Instagram / @g.м.оффиcиал

    Гулсанам Мамазоитованинг санъаткор бўлишига ҳеч ким шубҳа қилмасди. Чунки у фарғоналик ҳофиз Мамадали Мамазоитов хонадонида дунёга келган. У оиланинг кенжа фарзанди бўлиб, Отабек исмли акаси ва Гўзалхон исмли опаси бор. Гулсанам отаси ҳақида интервьюларида деярли гапирмайди. Бунинг боиси, унинг болалик йиллари ота меҳридан айро ўтганлигида бўлса керак. Гулсанам Мамазоитованинг онаси ўз даврининг энг талабчан раҳбарларидан бири бўлган. Хонанда санъатга қизиқишига айнан онасининг раҳбар бўлгани ҳам сабаб бўлгани ҳақида  сўзлаб берган:

    Фото: Instagram / @g.м.оффиcиал

    — Раҳбар инсоннинг иши кўп бўлади. Шунинг учун сингилларга қараш вазифаси акамга юклатилганди. У пайтларда акам мусиқа мактабига ҳам қатнарди. Кўпинча, мени ўзи билан мактабга олиб кетарди. У ердаги муҳит менга ҳам таъсир этиб, санъатга меҳрим яна-да ортган. Илк устозим акам бўлган. У овозимдаги ўзига хосликни аниқлаб, қўшиқ айтишга меҳр уйғотган.

    Бизни онамизнинг ёлғиз ўзи ўстириб, катта қилган. Ота меҳрини деярли кўрмаганмиз. Лекин, шундай бўлса ҳам, онам бизни кам қилмаган. Қўлдан келганча тарбия қилиб, ўқитиб, керак бўлса, кўчада эркак, уйда аёл бўлиб ўстирган. Шу нарсанинг таъсири бор. Онамнинг лафзи кучли, “Болам бир нарсани кучинг етса,  қиламан дегин. Кучинг етмаган нарсага ваъда берма!” деб, ҳалигача ўргатади Тарбиямда шу нарса бор! Мен йиллар ўтиб шаклланмаганман, бу нарса қон-қонимга сингиб кетган!, — дейди хонанда Гулсанам Мамазоитова.

    Фото: Instagram / @g.м.оффиcиал

    Гулсанам Мамазоитова бир муддат профессионал рақс билан ҳам шуғулланган. У Ўзбекистон халқ артисти Маъмура Эргашева ва Суғдиёна Исроиловага шогирдликка тушиб, кейинчалик ўз ансамблини ҳам ташкил этган.

    — Қўшиқ куйлашни эрта бошлаганим учун ўсмирликка ўтиш вақтида овоз ўзгариш — мутация вақти бўлган. Бу даврда вақтинча қўшиқ куйламаслик керак. “Бўш қолмасин”, деган мақсадда онам мени рақс тўгарагига берганлар. Уч-тўрт йил рақс билан шуғулландим, устоз кўрдим. Рақс билан профессионал шуғулланиш истаги бўлмаган, бўш вақтни тўлдириш учун хизмат қилган, холос, — дейди хонанда.

    Гулсанам Мамазоитованинг санъаткор бўлишига ота-онаси қарши бўлмаган. Аммо акаси Отабек Муҳаммадзоҳид унга бир нечта жиддий чекловларни қўйгани кўпчиликка сир эмас. Хусусан, Отабек Муҳаммадзоҳиднинг ўзи интервьюсида чекловлар ҳақида қуйидагиларни маълум қилган.

    Фото: Instagram / @g.м.оффиcиал

    — Аввало, синглимнинг миллий қўшиқлар ижро этишини сўраганман. Чунки ўша пайтда санъатда ҳар томонга йўрғалаш, “оҳангги тушса қўшиқ бўладида”, қабилида иш қилиш урфга айланганди. Кейин либосларига эътиборли бўлишини таъйинлаганман. Бу менинг ҳам акалик, ҳам устозлик талабим эди, — дейди хонанда Отабек Муҳаммадзоҳид.

    Гулсанам Мамазоитова 2000 йили Ўзбекистон давлат консерваториясининг “Шарқ мусиқаси” факультетига ўқишга киради. 2006 йили эса магистрлик даражасини ёқлаб, шундан кейин бор эътиборини ижодга қаратади.

    Фото: Instagram / @g.м.оффиcиал

    Гулсанам Мамазоитова деганда кўз олдимизда давлат тадбирларида фаол иштирок этадиган ва турли кўрик танловларда иштирок этадиган хонанда келади. Ҳақиқатан ҳам унинг биографиясини танловлар тасаввур этиш қийин. У илк ғалабасини коллежда ўқиб юрган кезлари қўлга киритган. Яъни 1999 йил ўтказилган Юнус Ражабий номидаги кўрик танловда иштирок этиб, иккинчи ўринни қўлга киритган. Ниҳол мукофотини эса Ўзбекистон давлат консерваториясининг 4-босқичида ўқиётганида олган.

    Гулсанам Мамазоитова созанда Санжар Аҳмедов билан оила қурган. Санжар Аҳмедов Ўзбекистон халқ артисти Ғуломжон Ёқубов билан тўй-хизматлари ва концертларида қатнашарди. У тўйда Гулсанам билан танишгач, бир олийгоҳда ўқишларини билишган.

    Санжар Аҳмедов Ўзбекистон давлат консерваториясининг зарбли чолғулар факультетида таҳсил олган. У бир муддат ижод билан шуғулланган, хонанда билан оила қургач, бор эътиборини унинг ижодига қаратган. У айни кунда турмуш ўртоғининг иш бошқарувчиси ҳисобланади.

    Фото: Instagram / @g.м.оффиcиал

    Бир қарашда Гулсанам Мамазоитова ҳаммасига осонлик билан эришгандек туюлади. Аммо у ҳам кўплаб қийинчиликларни бошидан ўтказган. Жумладан, икки ёш оила қургач, моддий жиҳатдан қийналишган. Чунки ўша вақтда иккиси ҳам талаба эди.

    — Ҳаммада ҳам бундай қийинчиликлар бўлади. Балки ҳаёт шуниси билан ҳам қизиқдир. Муҳими, кўнгил хотиржам бўлса бўлди. Бирор ишни бошлаётган инсон моддий эҳтиёжини бирламчи деб ҳисобламаслиги керак. Агар шундай деб билса, у мақсадидан чалғийди, — дейди хонанда.

    Фото: Instagram / @g.м.оффиcиал

    Хонанданинг Моҳижаҳонбегим ва Абдуғаффор исмли фарзандлари бор. Аммо унинг илк ҳомиласи нобуд бўлган ва бундан руҳий тушкунликка тушган. Гулсанам Мамазоитова икки фарзандининг дунёга келтиргандан кейин ҳам тезда саҳнага қайтишга мажбур бўлган. Хусусан, ўғли Абдуғаффор билан чиллалик давридан бошлаб гастрол сафарларига борганини кулиб эслайди.

    — Ўғлим 20 кунлик чақалоқлик пайтида “Универсияда” спорт мусобақалари ўтказиладиган бўлди. Ташкилотчилар болам кичиклигини инобатга олиб шифокор, ҳамшира ва ҳайдовчиларни тайёрлаб қўйишган. Хуллас, болаларим жуда кичиклигимдан бошлаб менга ҳамроҳ бўлишган, — дейди хонанда интервьюларининг бирида.

    Гулсанам Мамазоитовага омад олиб келган қўшиқлар кўп. Аммо унинг руҳий тушкунликка туширганлари ҳам йўқ эмас. Хонанда бу борада қуйидагиларни маълум қилган.

    Фото: Instagram / @g.м.оффиcиал

    — “Алла” қўшиғимнинг ёзилиш жараёни жуда оғир кечган. Чунки, бу қўшиқда фарзандини якка ўзи ўстирган ёлғиз аёл дардини куйлаш керак бўлган! Чунки, бу дард ўз ҳаётимга бегона эмасди. Ўша дардни кўнглимдан ўтказиб куйлаганман. Ҳолатимни кўриб, овоз операторимиз ҳам йиғлаб юборган. Йиғласангиз овозингиз ўзингизга буйсунмайди, ҳаттоки гапира олмай қоласиз. Қийинчилик билан яратилган қўшиқ кўпчиликка маъқул келган, — дейди хонанда.

    Кўпчилик бу хонандани фақатгина давлат тадбирлари учун ижод қиладиган хонанда дея танқид қилишади. Бундай танқидларга хонанда ўз муносабатини билдирди.

    Фото: Instagram / @g.м.оффиcиал

    — Танқид ўринли бўлса, эътибор бераман. Давлат тадбирларида иштирок этиш бахт. Тўй хизматларига ҳам бораман. Аммо ижодимнинг асосини концертлар ташкил этади. Бу бахт ҳамма хонандага ҳам насиб этмайди. Демак, мен омадлиман, — дейди хонанда.

    Гулсанам унвон олиш борасида ҳамкасбларидан анча ўзиб кетган. У 2006 йили Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, 2013 йилда Ўзбекистон халқ артисти унвонларини қўлга киритган.

    22.03.2023, 21:28   Изоҳ (0)   104880
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Уйда ёлғиз” фильми юлдузи Маколей Калкин иккинчи марта ота бўлди

    22.03.2023, 13:40

    “Керак бўлса йиртиқ майкада бахтли бўлишни ҳам биламан”. Юлдуз Усмонова ижоди давомида неча марта концерт бергани, қўшиқлари сони ҳақида гапирди (видео)

    22.03.2023, 11:57

    Instagram: Даҳшатли автоҳалокатдан сўнг илк марта кўриниш берган Зоҳид Рисқиев, фарзандлари билан Умрага борган Жамила Ғофурова, мухлисларидан миннатдор Dili.mе

    21.03.2023, 23:04

    Ражаб Адашев актёр сифатидаги энг катта камчилиги ҳақида гапириб берди (видео)

    21.03.2023, 21:36

    Фарзанд кутаётган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари

    21.03.2023, 17:28

    Бобур Мансуров блогерларни ёмон кўргани ва Россияга кетаётганида уни Элмурод Ҳақназаров тўхтатиб қолгани ҳақида гапириб берди (видео)

    21.03.2023, 13:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди



    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 



    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тадбиркорнинг таклифи ёки буюртма асосида бош режага ўзгартириш киритилмайди — Қурилиш вазирлиги

    Ўзбекистон | 26 июл, 13:39

    “Реал” Винисиус ўрнига тўпурар ҳужумчи олиб келади — Cadena Ser

    Спорт | 26 июл, 13:35

    Иссиқда эҳтиёткорлик билан ичинг: қаҳва ёзда организмга қандай таъсир қилади?

    Лайфстайл | 26 июл, 13:25

    Таиланд Камбоджа билан чегарадаги баҳсли чўққини назоратга олди

    Дунё | 26 июл, 13:05

    Бутунжаҳон ҳожатхоналар ташкилоти Ўзбекистон билан ҳамкорликка тайёр эканлигини билдирди

    Ўзбекистон | 26 июл, 12:40

    “Манчестер Юнайтед” “Реал” дарвозабонига қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 26 июл, 12:30

    Айдан Шенердан Ҳанде Эрчелгача: жаҳонга машҳур турк актрисалари 

    Кино | 26 июл, 12:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.