Ижтимоий тармоқларда Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилояти Яккабоғ туман судининг раиси Адолат Хамраевага оид хабар тарқалди.
Маълум қилинишича, у 8 январь куни шундай деган: “Сен бориб турмадан сўра, адолат кимлигини. Вазиятингга тупуриб қўйган жойим бор”.
Ҳолат бўйича тўлиқ маълумот келтирилмаган. Мазкур вазият юзасидан Судьялар олий кенгаши изоҳ берди.
Таъкидланишича, Судьялар олий кенгаши тавсиясига кўра, ҳолат Қашқадарё вилояти судлари судьялари малака ҳайъати ҳузуридаги Судьялар одоб комиссияси томонидан тегишли тартибда ўрганиб чиқилади.
“Шунингдек, тармоқдаги хабарда судьянинг шаъни ва қадр-қимматини камситиш ҳамда суд ишига билвосита таъсир ўтказишга уриниш аломатлари мавжудлигидан келиб чиқиб, Кенгаш томонидан прокуратура органларига тақдимнома киритилиши ҳам маълум қилинади”, дейилади хабарда.
Аввалроқ Олий суд раиси прокурор билан пичирлашган судьяларни танқид қилганди.
Изоҳ (0)