• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саёҳат

    Париждан Лиссабонгача: ҳаёт сифати бўйича дунёдаги энг қулай шаҳарлар рейтинги эълон қилинди

    Monocle журнали яшаш учун энг қулай шаҳарларнинг 18 йиллик рейтинги — “Ҳаёт сифати бўйича тадқиқот” (Quality of Life Survey) натижаларини эълон қилди. Рейтинг иштирокчилари соғлиқни сақлаш даражаси, шаҳарнинг яшиллиги, арзон уй-жой тизими ёки транспорт тизимининг ривожлангани каби устун жиҳатларига қараб тартибланган. Forbes Life ушбу рейтингни таҳлил қилиб, асосий кўрсаткичларни ажратиб кўрсатди.

    Фото: Getty Images

    Париж — йилнинг энг яхши шаҳри

    • Аҳолиси: 2 048 472 киши (агломерация: 12 271 794 киши)

    • Ўртача иш ҳафтаси давомийлиги: 35 соат (Франция қонунчилигига мувофиқ)

    • Michelin юлдузига эга ресторанлар сони: 123 та

    • Велосипед йўллари узунлиги: 1 000 км дан ортиқ

    • Шаҳар ҳудудидаги музейлар сони: 136 та

    Фото: Getty Images

    Париж 2025 йилда яшаш учун энг қулай шаҳар деб топилди. 2024 йилда Франция пойтахти Олимпия ўйинларига мезбонлик қилди ва бу орада шаҳар мери Анн Идалгонинг сўнгги ўн йилликдаги ташаббуслари орқали Париж қандай қилиб тозароқ, яшилроқ ва хавфсизроқ шаҳарга айлангани яққол намоён бўлди.

    Энг сезиларли ўзгаришлардан бири бу велосипед йўллари тармоғининг кескин кенгайиши бўлди — натижада 2023 йилдан 2024 йилга келиб шаҳардаги велосипедда юришлар сони икки баробарга ошган. Шунингдек, метрополитеннинг капитал таъмири амалга оширилди. Париж расмийлари 2026 йилгача 170 000 туп дарахт экиш дастурини бошлаб юборди — 2025 йил июнига келиб улардан 120 000 таси аллақачон экилган ва янги шаҳар ўрмонларини яратишда фойдаланилмоқда.

    Париж ҳанузгача бизнес учун жозибадор шаҳар бўлиб қолмоқда. Шунга қарамай, сўнгги икки йилда шаҳарда “яқинда юз берган бизнес boom”га қарамасдан кўчмас мулк нархлари пасайган. Шаҳар ҳокимияти ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан турли-туман ҳудудларни қўллаб-қувватлаш сиёсатини юритмоқда. Бу ёндашув кам даромадли аҳолига шаҳарнинг марказида яшашни давом эттиришга ва уларнинг кичик бизнесини сақлаб қолишга имкон бермоқда. Париж аҳолиси орасида чоракдан ортиғи ижтимоий уй-жойларда яшайди, гўшт дўконлар ва мустақил китоб дўконлари каби кичик корхоналар ўзларини янада ҳимояланган ҳолда ҳис қилишмоқда.

    Фото: Getty Images

    Мадрид — соғлиқ учун энг яхши шаҳар

    • Аҳолиси: 3 460 491 киши (агломерация: 6 798 000 киши)

    • Кутилаётган ўртача умр кўриш давомийлиги: 86,1 йил — бу кўрсаткич Европадаги энг юқориси

    • Шаҳар бўйлаб мавжуд озиқ-овқат бозорларининг сони: 45 та

    • Тиббиёт олий ўқув юртлари: 11 та

    • Ўртача пенсияга чиқиш ёши: аёллар — 65,5 йил, эркаклар — 64,7 йил

    Monocle нашрининг ёзишича, бу даражадаги узоқ умр кўриш — мавжуд иқлим, иқтисодий барқарорлик ва кучли ижтимоий алоқалар уйғунлигининг натижасидир. Яхши об-ҳаво, ҳар бир туманда мавжуд бўлган бозорлар орқали тақдим этиладиган янги маҳаллий маҳсулотлар, шунингдек, авлодлараро алоқаларнинг мустаҳкамлиги Мадрид аҳолисининг фаол ҳаёт тарзини таъминлайди. Мадридликлар шиоридек бўлган “Улар яшаш учун ишлайди, ишлаш учун яшамайди” деган ибора айни ҳақиқатдир.

    Шаҳарда давлат соғлиқни сақлаш тизими ва тез тиббий ёрдам хизмати жуда яхши ривожланган. Бундан ташқари, бу ерда 11 та тиббиёт университети, етакчи илмий-тадқиқот марказлари фаолият юритади. Операциялар учун навбатлар бошқа ҳудудларга қараганда қисқароқ. Шунингдек, Мадридда хусусий тиббий суғурта қамрови 37,5 фоиз атрофида бўлиб, бу мамлакатдаги энг юқори кўрсаткичлардан биридир.

    Мадридликларнинг фаровон ҳаёти, шунингдек, ижтимоий фаоллик ва соғлом ҳордиқ билан чамбарчас боғлиқ. Шаҳарсозлик сиёсати маҳаллий ҳамжамиятларнинг гуллаб-яшнашига ёрдам беради, шу сабаб ёлғизлик ва ижтимоий ажралиш даражаси бу ерда жуда паст.

    Шаҳарда йилига  3000 соат қуёшли кунлар қайд этилади. Аҳоли 60 кв км яшил ҳудудларда спорт билан шуғулланади ва дам олади, 25 та жамоат бассейнида сузади, ёки 698 та оммавий кортларда теннис ва падел ўйнайди.

    Фото: Getty Images

    Афина — энг яхши тунги ҳаётга эга шаҳар

    • Аҳолиси: 643 452 киши (агломерация: 3 638 281 киши)

    • Дам олиш кунлари метро ишлаш вақти: 05:00 дан 02:00 гача

    • Барларнинг ўртача ёпилиш вақти: 02:26

    • Афина метроси станциялари сони: 66 та

    Сўнгги ўн йилликда кўплаб шаҳарларда тунги ҳаёт секин-аста сусайган бўлса, Афина бунинг аксига айланди — турли мамлакатлардан келган ёш ва ижодкор инсонлар оқими бу қийинчиликларга дуч келган пойтахтга янги жон бахш этди. Ташлаб кетилган ҳудудлар ва собиқ саноат районлари Европанинг энг қизиқарли тунги масканларига айланди.

    COVID-19 пандемиясидан кейинги туризм бўрони Афинани Греция оролларига бориш йўлидаги ўтиш нуқтасидан асосий саёҳат манзилга айлантирди. 2024 йилда шаҳарни 7,9 миллион сайёҳ зиёрат қилган, бу 2023 йилга нисбатан 12 фоиз кўп. Баъзилар Акрополдан баҳраманд бўлиш учун келган бўлса, бошқалар бу “24 соат яшайдиган шаҳар” тажрибасини ҳис қилишни истаган.

    Кечаси клубдан қайтиш ёки тонгда пляжга йўл олиш — Афинада бу оддий ҳол. Сабаби метро дам олиш кунлари эрталаб соат 5:00 дан тунги 2:00 гача ишлайди, ва арзон таксилар сони ҳам кўп.

    Сайёҳлар оқими кўчмас мулк бозорига таъсир қилган бўлса-да, Афина ҳали ҳам бошқа европалик шаҳарларга қараганда арзонроқ. Масалан, бир стакан вино нархи атиги 6 евро.

    Фото: Getty Images
     

    Барселона — яшил ҳудудлар бўйича энг яхши шаҳар

    Аҳолиси: 1 600 000 киши (метрополия: 5 300 000 киши)

    Шаҳар яшил майдонларининг умумий майдони: 2 784 гектар

    Метро станциялари сони: 165

    Велосипед йўлларининг умумий узунлиги: 268 км

    2010 йилларнинг ўрталаридан бошлаб Барселона шаҳрида кўчаларнинг яшилланиши дастури амалга оширилмоқда, унинг мақсади жамоат ҳаётини ривожлантиришдир. Ушбу дастур доирасида кўп автомобиллар тўла чорраҳалар ва кўчалар пиёда ва велосипедчилар учун яшил ҳудудларга айлантирилади, дарахтлар ва ўсимликлар экилади ҳамда сояли ва қулай дам олиш жойлари яратилади. Масалан, Гирона ва Cонселл де Сент кўчалари чорраҳаси шаҳарликлар дам олиб, сайр қиладиган жойга, сайёҳлар эса террасаларда кофе ичадиган майдонга айланган, кекса одамлар эса платансой дарахтлари соясида ҳордиқ чиқаряпти.

    Дастур CO2 чиқиндиларининг 22 фоизга камайишига ёрдам берди. Бундан ташқари, янги пиёда ҳудудларида кичик бизнес ривожланмоқда. Барселона пойтахтида амалга оширилаётган яна бир йирик яшилланиш дастури — Пла Натура. Бу дастур доирасида шаҳар ҳудудида кенг сайр йўллари ва 9 000 квадрат метр яшил майдон билан 4,3 гектар майдондаги янги Парc де лес Глориэс боғи ташкил этилди. Аммо экспертлар таъкидлайдики, яшилланиш, жойларнинг қайта қурилиши ва туристлар оқими ортиши билан Барселонадаги уй-жой нархлари ҳам ошиб бормоқда, бу эса маҳаллий аҳолининг муҳим муаммоларидан биридир.

    Фото: Getty Images

    Вена — уй-жой мавжудлиги бўйича энг қулай шаҳар

    Аҳолиси: 2 005 760 киши

    Ижаранинг ўртача нархи: ижтимоий уй-жой учун квадрат метри 3,87 евро, хусусий сектор учун квадрат метри 10,40 евро

    Европанинг кўплаб шаҳарларида ижтимоий уй-жой тамойилларидан воз кечилган бир пайтда, Австрия пойтахтида мавжуд уй-жойлар сони ошишда давом этмоқда. Вена шаҳрида йилига тахминан 6 000 та шаҳар томонидан қурилган ижтимоий уй-жойлар барпо этилади, улар шаҳар белгиларидан бирига айланган. Бугунги кунда Венада 2 миллиондан ортиқ аҳолининг ярмидан кўпи турли шакллардаги субсидия қилинган уй-жойларда яшайди — яъни давлат томонидан қўллаб-қувватланадиган кўп қаватли уйлар ёки кооперативларда.

    Бундан ташқари, шаҳарнинг тахминан учдан бири хусусий ижарага олинган квартираларда яшайди, уларнинг бешдан бири Алтбаутен деб аталадиган, 1945 йилгача қурилган эски бинолардир. Бу уйлар кўпинча қалин деворлар, баланд шифтлар, кафел билан безатилган кириш эшиклари ва гўзал фасадларга эга. Аммо ўз мулкига эгалик қилиш даражаси Венада бошқа Европа пойтахтларига нисбатан анча паст — аҳоли камида 20 фоиздан камроқ. Monocle ёзишича, Венада уй-жой кўпроқ ҳуқуқ, актив эмас.

    Фото: Getty Images

    Цюрих — ҳаракатланиш учун энг қулай шаҳар

    Аҳолиси: 448 664 киши (агломерация: 1 450 000 киши)

    Жамоат транспортининг йиллик йўловчи оқими (2024 йилда): 665 миллион йўловчи — бу ўтган йилга нисбатан 11 фоиз кўпроқ.

    Смартфондан чипталар сотиб олиш улуши: 70 фоиз

    Велойўлакларнинг умумий узунлиги: 130 км

    Цюрихнинг ажралиб турувчи хусусияти — унинг транспорт тармоғи бўлиб, автобуслар ва трамвайлар яшил булварлар ва соҳил бўйида ҳаракатланади. 2024 йилда улар 304 миллион йўловчини ташийди — бу ўтган йилга нисбатан 2,1 фоиз кўпроқ. Бу ривожланиш 1960—70 йилларда шаҳар ҳокимиятининг қарорига асосланган: Швейцариянинг энг йирик шаҳарларидан бири учун шундай даражадаги жамоат транспортини таклиф қилиш керакки, одамлар автомобилдан воз кечиб, йўлларда тирбандликларни камайтирсин.

    Ҳозирги вақтда шаҳарда 327 та чорраҳа сенсорлар билан жиҳозланган бўлиб, улар яқинлашаётган машиналарни кўриб, светофор сигналини ўзгартиради, трамвай ва автобусларга автомобиллардан устунлик беради. Шаҳар ҳокимияти эса 2030 йилгача велоинфраструктура ривожланишини давом эттириб, велойўлаклар ва велосипедчилар учун светофорлар сонини кўпайтиришни мақсад қилган.

    Фото: Getty Images

    Мехико — бўш вақтни мароқли ўтказиш учун энг яхши шаҳар

    Аҳолиси: 9 209 944 киши (агломерация: 23 146 802 киши)

    Барлар одатда ёпиладиган вақт: дам олиш кунлари соат 3:00–4:00

    Мехико метросидаги станциялар сони: 195

    Ўртача уй нархи: 3,9 миллион Мексика доллари (тахминан 178 000 евро)

    Давлат музейлари сони: 180 дан ортиқ

    Мехико — ҳаёт сифатини қадрлайдиган шаҳар. Жума куни кўплаб аҳоли дам олиш кунларини бошлайди, кўча кафелари ва ресторанларни тўлдиради, дўстлари ҳамда оиласи билан вақт ўтказади, шунингдек, “собремеса” анъанаси — аста-секин, соатлаб бирга овқатланиш маданиятини давом эттиради. Ушбу эркин муҳит шаҳарни янги аҳолига жалб қилади. 2019—2023 йилларда шаҳар аҳолиси асосан АҚШ ва Канададан келган одамлар ҳисобига 600 000 киши ўсди.

    Шу билан бирга, Мехико Лотин Америкасининг энг йирик ва энг гавжум шаҳарларидан бири бўлиб, пиёдалар учун майдонлар ҳамда жамоат транспорти яхши ривожланган. Шаҳарда тахминан 400 км велойўлаклар ва 12 метро линияси мавжуд бўлиб, унинг умумий узунлиги 226 км дан ошади. Мехико аэропортидан эса Лондон, Лос Анжелес, Мадрид, Нью Йорк, Сан Паулу ва Токио каби 100 дан ортиқ йўналишларга тўғридан-тўғри рейслар мавжуд.

    2019 йилдан бери шаҳар ҳавосини тозалаш ва иқлим ўзгаришининг салбий таъсирларини камайтириш мақсадида 44,2 миллиондан ортиқ дарахтлар, буталар ва бошқа ўсимликлар экилган. Соғлом турмуш тарзини шаҳар боғлари ва жамоат майдонларида қўллаб-қувватлаш мумкин — одамлар доимо итларини сайрга олиб чиқади, спорт билан шуғулланади ёки салса рақси билан машғул бўлади.

    Фото: Getty Images

    Лиссабон — кўча хавфсизлиги бўйича энг яхши шаҳар

    Аҳолиси: 567 131 киши (агломерация: 3 049 222 киши)

    Шаҳар полицияси ходимлари сони: 6 700 нафар

    Қотиллик даражаси: ҳар 100 000 кишига 1–2 жиноят (йилига)

    Йиллик жиноятлар сонининг камайиши: 7,6 фоиз

    Йил давомида ўрнатилиши режалаштирилган қўшимча видеокузатув блоклари: 99 та.

    Monocleънинг ёзишича, Лиссабон сўнгги ўн йил ичида “сокин шаҳар”дан жонли ва замонавий Европа пойтахтига айланишга муваффақ бўлди ва бу хавфсизликдан воз кечмаган ҳолда амалга ошди. Шаҳар жиноятчилик даражаси бошқа Европа шаҳарлари билан солиштирганда пастлигича қолмоқда. Португалиянинг ички хавфсизлик бўйича сўнгги йиллик ҳисоботида айтилишича, 2024 йилда Лиссабон агломерациясида жиноятлар даражаси сўнгги ўн йилдан ортиқ давр ичидаги энг кескин пасайишлардан бирини кўрсатган — 7,6 фоизга камайган. Зўравонлик билан боғлиқ жиноятлар сони ҳам 1,8 фоизга камайган.

    Полиция аҳолига нисбатан ишонч ва ҳамкорликка асосланган профилактик ҳамда интерактив ёндашувни қўллайди. Ҳуқуқ-тартибот ходимлари узоқ муддатга маълум ҳудудларга бириктирилади, улар маҳаллий аҳоли билан танишади ва жамият ташкилотлари ҳамда ижтимоий хизматлар билан яқин ҳамкорликда ишлайди. Бу ёндашув орқали, масалан, гиёҳвандлик ёки уйсизлик каби муаммоларга эҳтиёткорлик билан самарали тарзда ечим топилади.

    Фото: Getty Images

    Токио — тозалик бўйича энг яхши шаҳар

    Аҳолиси: 14 000 000 киши (агломерация: 41 000 000 киши)

    Жамоат ҳожатхоналари сони: ҳар 100 000 аҳолига 53 та

    Йиллик маиший чиқиндилар ҳажми: 3 миллион тонна

    Қайта ишлаш кўрсаткичи: 20 фоиз (бутун мамлакат бўйича)

    Шаҳар ҳудудидаги яшил зоналар сони: 159 та

    Monocleънинг таъкидлашича, Токио — ҳайратланарли даражада тоза шаҳар. Бу эса бежиз эмас: Япониянинг пойтахти тозалигини сақлаш учун улкан маблағ сарфлайди. Масалан, шаҳар марказий ҳудудларида тозалик ва чиқиндиларни утилизация қилиш учун масъул бўлган бошқарманинг 2025 йилги бюджети 105 миллиард иенни (тахминан 640 миллион) ташкил қилади, шундан 83 миллиард иен (507 миллион) фақатгина тозаликка ажратилган.

    Ҳар куни Токио кўчаларида чиқинди машиналари қатнайди, уларнинг ёнида чиқиндиларни алоҳида ажратилган ҳолатда йиғаётган ишчилар ҳаракатланади. Шаҳар кўп қаватли уйларида тартиб ва поклик учун жавобгар канринин деб аталувчи бошқарувчилар ишлайди — улар кириш йўлакларини ювади, ахлатни олиб чиқади. Дўкон ва кафе эгалари эса ўз муассасалари олдидаги тозалик учун жавобгар ҳисобланади. Бундан ташқари, шаҳарда кўплаб кўнгиллилар фаолият юритади. Сайёҳлар кўп юрадиган жойларда ахлатни сиқиб сақловчи “ақлли” челаклар ўрнатилган. Шунингдек, бутун Токио бўйлаб тоза, ёритилган ва тўлиқ қулай жамоат ҳожатхоналари мавжуд.

    Фото: Getty Images

    Таллин — стартаплар учун энг яхши шаҳар

    Аҳолиси: 461 000 киши (агломерация: 550 000 киши)

    Аэропорт орқали хизмат кўрсатиладиган халқаро йўналишлар сони: 44 та

    2023 йилдаги юқори даражадаги офислар учун ўртача ижара нархи: 22 евро квадрат метр учун

    Жисмоний шахслар даромад солиғи: 22 фоиз

    Капучино нархи (ўртача): 3,60 евро

    Таллин ўзининг ям-яшил кўчалари, ўрта аср меъморчилиги ва жонли тунги ҳаёти билан танилган. Аммо бу шаҳар энди дунё миқёсида илғор рақамли инфратузилмаси билан ҳам машҳурликка эришмоқда. Бунга сабаб сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин: шаҳарда деярли барча одамлар инглиз тилида сўзлашади, ижара нархлари нисбатан арзон, ва шаҳарнинг марказидан халқаро рейсларга хизмат кўрсатувчи аэропортгача атиги 10 дақиқа йўл бор.

    Таллинда аҳоли жон бошига тўғри келадиган “яккахон стартап” — яъни миллиард долларлик баҳоланишга эришган компаниялар — сони бўйича Европада етакчи ҳисобланади. Бу ерда бутун дунёдан технологик истеъдодларни жалб этаётган ривожланган венчур компаниялар тармоғи мавжуд. Шунингдек, Эстониянинг электрон резидентлик дастури тадбиркорлар учун катта имконият яратади — чет элликлар мамлакатда жисмоний мавжуд бўлмасдан, масофадан туриб ўз бизнесини рўйхатдан ўтказиши ва юритиши мумкин.

    Monocleъга интервью берган бизнес вакиллари Таллиндаги очиқлик ва соддалик маданияти, бу фазилатларнинг ҳам оддий одамлар, ҳам юқори лавозимдаги амалдорларга хос эканини алоҳида таъкидлаган.

    2 август, 16:55   Изоҳ (0)   462
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Шаҳар#дунё#Париж

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда робот кино ва драматургия йўналишида аспирантурага қабул қилинди

    Технологиялар | 2 август, 19:50

    Оъзбекистонда ҳар бешта суд қароридан биттаси ижро этилмагани айтилди

    Ўзбекистон | 2 август, 19:38

    “Гаровга олинганлар озод қилинмаса, Ғазода жанглар тинмайди” — Исроил бош қўмондони

    Дунё | 2 август, 19:20

    “Манчестер Сити” футболчиси “Галатасарой”га ўтадиган бўлди

    Спорт | 2 август, 18:55

    Жеймс Кемерон “Аватар” фильми асосида анимацион сериал суратга олади

    Кино | 2 август, 18:50

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    Дунё | 2 август, 18:35

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55

    Саудия клуби “Ливерпуль” ҳужумчиси учун курашда етакчига айланиб олди

    Спорт | 2 август, 17:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.