Туркия Суриянинг Ҳалаб вилоятига Озарбайжон табиий газини етказиб беришни бошлади. Йиллик газ етказиб бериш ҳажми 1,2 миллиард куб метр газни ташкил қилади.
Туркиянинг Килис вилоятида Озарбайжон, Сурия ва Қатар вакиллари иштирокида газ линиясини ишга тушириш маросими бўлиб ўтди.
“Озарбайжон табиий газининг Туркия орқали Сурияга етказилиши Жанубий Кавказ ва Яқин Шарқ ўртасида энергия кўприги учун пойдевор қўяди”, деди Озарбайжон Иқтисодиёт вазири.
Газ Алепподаги электр станциясида 1 200 мегаватт (МВт) электр энергияси ишлаб чиқариш учун ишлатилади. Шу тариқа, мамлакатнинг кунлик электр энергияси таъминоти 10 соатгача кўтарилади.
Маълумот ўрнида, 12 июль куни Сурия муваққат президенти Аҳмад аш-Шараъанинг Озарбайжонга ташрифи доирасида SOCАR ва Сурия ҳукумати ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланган эди.
Изоҳ (0)