• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Титанлар, ўлим илоҳлари ва алкимё ҳақида: энг машҳур япон анимелари

    Forbes Life томошабинлар ва танқидчиларнинг меҳрини қозонишга улгурган энг сара анимелар ҳақида маълумот беради.

    “Пўлат алкимёгар: Биродарлик”, 2009-2010

    • 12+
    • IMDb рейтинги: 9.1
    • “Кинопоиск” рейтинги: 8.6

    Хирому Аракаванинг шу номдаги мангасига асосланган “Пўлат алкимёгар: Биродарлик” фалсафий тошни излаш ҳақидаги ҳикоянинг иккинчи экранлаштириши бўлди. Сюжет марказида алкимёнинг асосий қоидасини – ўликларни тирилтирмасликни бузган ака-укалар туради. Бунинг оқибатида улар оғир жазо олади: Эдвард қўл ва оёғидан айрилади, укаси Алфонс эса бутун танасини йўқотиб, руҳи рицарлик совутида яшашга мажбур бўлади. Ака-укалар вазиятни тузатиш умидида фалсафий тошни излашга киришади.

    “Ван-Пис”, 1999 йилдан бери

    • 18+
    • IMDb рейтинги: 9
    • “Кинопоиск” рейтинги: 8.4

    “Ван-Пис”ни анимелар орасида энг узоқ давом этаётган сериаллардан бири деб ҳисоблаш мумкин, чунки у 1 136 қисм ва 15 та тўлиқ метражли фильмни ўз ичига олади. Toei Animation студияси уни 1999 йилда ишлаб чиқаришни бошлаган ва бугунги кунда ҳам ҳикоя давом этмоқда. Аниме хазина қидираётган Сомон шляпали қароқчилар жамоасининг саргузаштлари ҳақида ҳикоя қилади. Қаҳрамонларнинг ҳар бири ўзига хос кучга эга ва уларни қимматбаҳо хазинани излашда кўплаб саргузаштлар кутмоқда.

    2015 ва 2024 йилларда манга Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган. Биринчи марта битта муаллифнинг энг кўп нусхада чоп этилган ягона комикслар туркуми сифатида, иккинчисида эса диск нашрларининг сони туфайли. “Ван-Пис” энг машҳур аниме сериалларидан бири бўлиб қолмоқда, шунинг учун 2023 йилда Netflix “One piece: Катта ўлжа” номли сериал адаптациясини чиқаргани ажабланарли эмас.

    “Блич: Минг йиллик қонли жанг”, 2022 йилдан бошлаб

    • 18+
    • IMDb рейтинги: 9
    • “Кинопоиск” рейтинги: 8.6

    Studio Pierott томонидан яратилган “Блич” анимесининг якуни, унинг сўнгги 366-қисми 2012 йилда эфирга узатилган эди. Руҳларни кўра оладиган ўсмир Ичиго Куросаки ҳақидаги ҳикоянинг давоми. Бу қисмда Ичигонинг она шаҳрида одамлар ғойиб бўла бошлайди ва ёвуз кучлар Руҳлар жамияти устидан назоратни қўлга киритишга уринади.

    2026 йилда аниме сериалининг сўнгги мавсуми чиқиши кутилмоқда, бироқ аниқ сана ҳали маълум эмас.

    “Аждаҳо марвариди”, 1989-1996

    • 12+
    • IMDb рейтинги: 8.8
    • “Кинопоиск” рейтинги: 8.2

    “Аждаҳо марвариди” — Акира Торияма яратган асл манганинг 519 бобидан 325 тасини экранлаштирган “Аждаҳо марвариди”нинг давоми бўлиб, Ерни ёвузлар, бегона сайёраликлар ва бошқа мавжудотлардан ҳимоя қилиш ҳақидаги саргузашт анимесидир. Сюжет марказида Гокунинг тўйидан беш йил ўтгач содир бўлган воқеалар туради.

    Жангчи Радиц Ерга келиб, қаҳрамондан сайёраларни забт этишни давом эттириш учун унга қўшилишни сўрайди. Бироқ Гоку рад этгач, Радиц унинг ўғлини ўғирлаб, агар қаҳрамон бир кеча-кундуз ичида 100 кишини ўлдирмаса, болани йўқ қилиш билан таҳдид солади. Энди Гоку ўз оиласи учун курашишга мажбур бўлади.

    “Штейн дарвозаси”, 2011-2015

    • 12+
    • IMDb рейтинги: 8.8
    • “Кинопоиск” рейтинги: 8.4

    White Fox студияси томонидан яратилган визуал новелланинг аниме мосламаси. Сюжетга кўра, олим Окабе Ринтаро дўстлари билан келажак қурилмаларини ихтиро қилади. Вақт саёҳати ҳақидаги илмий анжуманда иштирок этгач, қаҳрамон ғалати воқеалар силсиласига дуч келади. У учрашган қиз вафот этади ва кутилмаганда қайта тирилади. Бу Окабе Ринтарони вақт бўйлаб саёҳат қилиш имконияти ҳақида ўйлаб кўришга ундайди.

    Ўтмишдаги ҳодисаларнинг оқибатлари мавзусини кўтарадиган ва “Келажакка қайтиб” ёки “Капалак эффекти” фильмларини эслатувчи илмий-фантастик аниме. Дастлабки бир-икки қисм зерикарли туюлиши мумкин, аммо кейин сериал шиддат билан ривожланиб, воқеалар кетма-кетлигини кузатиб бориш қийинлашади.

    “Наруто: Бўронли солномалар”, 2007-2017

    • 12+
    • IMDb рейтинги: 8.7
    • “Кинопоиск” рейтинги: 8.3

    “Ван-Пис” ёки “Покемонлар” каби бу сериални энг узоқ давом этган анимелардан бири дейиш мумкин. Агар икки мавсумнинг барча қисмларини бирлаштирса, 720 та серия бўлади, “Боруто” билан бирга эса уларнинг сони 1000 дан ошиб кетади.

    Ҳеч ким ишонмаган бола ҳақидаги бу ҳикоя томошабинлар қалбини забт этди, чунки кўплаб мухлислар Наруто билан бирга улғайишди. “Наруто: Бўронли солномалар” қаҳрамоннинг ўсмирлик даври ҳақида ҳикоя қилади. Бу даврда хавф-хатарлар ва душманлар кучлироқ ҳамда айёр бўлиб, муаммолар кўпайиб боради. Баъзида эса Ойга учиб, бутун сайёрани қутқаришга тўғри келади. Бу вояга етиш ва ўзини енгиш, энг муҳими эса, ҳеч қачон таслим бўлмаслик ҳақидаги таъсирли ҳикоядир.

    2 август, 17:35   Изоҳ (0)   363
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп таҳдидларига қарамай Ҳиндистон Россиядан нефть харид қилишда давом этади — ҳинд расмийлари

    Дунё | 2 август, 20:10

    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

    Реклама | 2 август, 20:15

    Хитойда робот кино ва драматургия йўналишида аспирантурага қабул қилинди

    Технологиялар | 2 август, 19:50

    Оъзбекистонда ҳар бешта суд қароридан биттаси ижро этилмагани айтилди

    Ўзбекистон | 2 август, 19:38

    “Гаровга олинганлар озод қилинмаса, Ғазода жанглар тинмайди” — Исроил бош қўмондони

    Дунё | 2 август, 19:20

    “Манчестер Сити” футболчиси “Галатасарой”га ўтадиган бўлди

    Спорт | 2 август, 18:55

    Жеймс Кемерон “Аватар” фильми асосида анимацион сериал суратга олади

    Кино | 2 август, 18:50

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    Дунё | 2 август, 18:35

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.