• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Трамп Гренландияни ўзлаштириш мақсадини эълон қилди. Орол АҚШ учун нега бунчалик муҳим?

    Дональд Трампнинг Гренландия борасидаги баёнотлари дипломатик можаро келтириб чиқарди. АҚШнинг сайланган президенти орол “Қўшма Штатлар миллий хавфсизлиги учун муҳимлигини” таъкидлаб, уни назоратга олиш зарурлигини айтди. 

    Бунга жавобан, оролни 1721 йилдан бери бошқариб келаётган Дания ўз гербини ўзгартириб, Гренландия ва Фарер ороллари рамзлари — оқ айиқ ва қўчқор тасвирларини марказий ўринга чиқарди. Бу мазкур икки ҳудуднинг Дания учун аҳамиятини урғулаш мақсадида амалга оширилган деб ишонилмоқда.

    • Ҳудуд ҳақида қисқача
    • АҚШнинг Гренландияни қўшиб олишга тарихдаги уринишлари ҳақида
    • Трамп Гренландияни қўшиб олиш фикрини илгари сурди
    • Урунишларга сиёсатчилар фикри
    • Бунга халқаро ҳамжамият муносабати
    • Гренландияликлар қандай фикрда?

     

    У қандай ҳудуд?    

    Гренландия Шимолий Муз океанида жойлашган дунёдаги энг йирик орол бўлиб, тарихи ва ҳуқуқий мақоми билан боғлиқ айрим мураккабликлар бор. Тадқиқотларга кўра, у ерда милоддан аввалги 2500 йиллардан бошлаб эскимослар (инуитлар) яшай бошлаган. Улар мазкур ҳудудга ўзлари билан арктик маданиятни олиб келган.

    IX аср охири ва Х аср бошидан оролга викинглар қадами етди. Викинг тадқиқотчиси Эрик Қизил (Эрик Тҳорвалдссон) томонидан ташкил этилган колониялар Гренландияда XIV асргача мавжуд бўлди.

    Хвалсейдаги қадимий Викинг черкови қолдиқлари.
    Фото: Сирил Жазбек

    1721 йилга келиб Гренландия Даниянинг мустамлакасига айланди. Гарчан орол 1953 йили қироллик таркибига тўлиқ интеграция қилинган бўлса-да, у кенг автоном ҳуқуқларга эга. 1979 йили Гренландия ўзининг табиий ресурсларини бошқариш ва айрим халқаро муносабатларда қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Қолаверса, маҳаллий аҳоли ўзининг парламенти (Инацисартут) ва ҳукуматига (Наалаккерсуисут) ҳам эга. 

    Гренландия парламенти 31 нафар депутат ўрнига эга.
    Фото:Parliament of Greenland

    Шунга қарамай, Гренландиянинг Данияга боғлиқлиги юқори. Бу айниқса хавфсизлик, ташқи ишлар, суд тизими ва иқтисодий масалаларда кўзга яққол ташланади. Орол ялпи ички маҳсулотининг бешдан бир қисмини Дания томонидан берилган субсидиялар ташкил этиши бунга кўплаб мисоллардан биридир.

    АҚШнинг уринишлари: бу янгилик эмас.

    Дональд Трамп “Қўшма Штатлар Гренландияни назорат қилиши кераклиги” ҳақида ўзининг биринчи президентлик муддатида ҳам айтиб ўтган эди. У 2019 йили оролни сотиб олиш истагини билдирган. Бироқ Дания бош вазири Метте Фредериксен бу таклифни “бемаънилик” деб баҳолаб,  Гренландия суверенитети масаласида ҳеч қандай муҳокама бўлиши мумкин эмаслигини таъкидлади. Икки ўртадаги можаро Оқ уй раҳбарининг Данияга давлат ташрифи бекор қилинишига сабаб бўлди.

    АҚШнинг Гренландияни ўзлаштиришга бундан анча олдин ҳам уриниб кўрган. Жумладан 1946 йили президент Гарри Трумен оролни Даниядан сотиб олиш таклифини киритди. Бу таклиф доирасида АҚШ Гренландия учун 100 миллион доллар (ҳозирги қийматда 1,5 миллиард) тўламоқчи бўлди. Бироқ Дания суверенитет ва миллий ғурур масаласи ҳисобланган ҳудудни сотмади. Қўшма Штатлар 1951 йили оролда Thule ҳарбий ҳаво базасини қуриш билан чекланди. У Шимолий қутбда жойлашган бўлиб, АҚШнинг мудофаа ва ракеталарга қарши дастурларининг бир қисми сифатида ҳозир ҳам фаол хизмат қиляпти.

    Қўшма Штатларнинг Гренландиядаги Thule ҳарбий базаси
    Фото: Peretson

    Эски гаплар кун тартибига қайтди.

    Гренландия нефть ва газнинг йирик захирасига эга. Қолаверса, смартфонлар, электр транспорт воситалари ва ҳарбий техникалар ишлаб чиқаришда қўлланиладиган нодир металлар, уран ҳамда радиоактив минералларга ҳам бой. Бироқ орол ҳудудининг 80 фоизи музликлар билан қоплангани, қолаверса Мексикадан каттароқ ҳудудда (2,166,086 км2) маҳаллий аҳоли сони 50 мингдан аранг ошиши каби омиллар сабаб уларни қазиб олиш юқори иқтисодий манфаат келтирмайди. Аммо музликларнинг тезлик билан эриб бориши вазиятни ўзгартириши мумкин. Қўшма Штатлар бу орқали қимматли ресурсларга эга чиқа олади.

    Гренландиянинг ғарбий қирғоғи эриб бормоқда.
    Фото: Delphotos/Alamy

    Бироқ Гренландиянинг аҳамияти фақат иқтисодий омиллар билан ўлчанмайди. Орол ўзининг стратегик жойлашуви билан муҳим денгиз йўлларини назорат қилишга ёрдам беради. Қолаверса, бу орқали АҚШ рақобат майдонига айланган Шимолий қутбда таъсирини кучайтириб, Россия ва Хитойга қарши туриши мумкин. Бундан ташқари, Шимолий Америка материги ва Европа қитъаси ўртасида жойлашган орол АҚШ ҳарбий логистика занжирини мустаҳкамлаб, ракетага қарши мудофаа салоҳиятини ошириши муқаррар.    

    Бунга ким нима дейди?

    Дональд Трамп Гренландияни куч билан эгаллаш масаласини истисно қилмади. У Дания таклифга кўнмаса, юқори бож тарифлари билан жазолашини айтди. Германия ҳамда Франция АҚШ сайланган президентининг баёнотларига муносабат билдириб, “чегаралар куч билан ўзгартирилмаслигини” ва Европа иттифоқи “бошқа мамлакатларга, улар ким бўлишидан қатъий назар, ўз суверен чегараларига ҳужум қилишга рухсат бермаслигини” таъкидлади.

    Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ноэл Баррот Трампнинг Гренландия ҳақидаги баёнотларига изоҳ берди.
    Фото: Меdium

    Оролдагилар қандай фикрда?

    2008 йилнинг 25 ноябрь куни ўтказилган референдумда Гренландия аҳолисининг 75,5 фоизи автономия ҳуқуқлари кенгайтирилишини маъқуллади. Оролликларнинг катта қисми кенгайтирилган мухторият мустақил давлат учун йўл очишига ишонади. Лекин Данияга иқтисодий ва сиёсий масалалардаги қарамлик бунга тўсқинлик қилмоқда.

    Бироқ мустақиллик тарафдорлари Дания тасарруфидан чиқиб, АҚШ назоратига ўтишга қарши. Улар тўла мустақиллик исташади. Гренландиянинг биринчи аёл бош вазири Алеқа Ҳаммонд BBC билан суҳбатда буни тасдиқлади. У Қўшма Штатлар Гренландияга “сотиб олинадиган нарса каби муомала қилаётганидан” норози.

    “У, ҳатто, Гренландия билан гаплашмаяпти — у Дания билан Гренландияни сотиб олиш ҳақида гаплашмоқда”, деган у.

    Гренландия парламенти аъзоси ва ҳукуматнинг собиқ раҳбари Алеқа Ҳаммонд
    Фото: Politiken.dk

    Энди нима бўлади?

    Гренландия АҚШ учун нақадар муҳим бўлмасин, уни куч билан тортиб олиш ниҳоятда жиддий оқибатларга олиб келади. Бу НАТО доирасидаги иттифоқчилар – Вашингтон ва Копенгаген ўртасига зиддият солиб, “Шимолий Альянс” истиқболини хавф остида қолдиради.

    Қолаверса, Дональд Трампнинг “орол АҚШ хавфсизлиги учун муҳимлиги” ҳақида баёнотлари Украинанинг чорак қисмини босиб олган Россия наздида ўз ҳаракатларини оқлаш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин. Бу амалда мавжуд дунё тартиби учун жуда хавфли прецедент яратади.

    Бироқ воқеалар ривожи қайси томонга оғишиб кетишини билиб бўлмайди. Боиси АҚШнинг сайланган президенти ўзининг башорат қилиб бўлмас табиати билан машҳур.     

    9 январ, 12:25   Изоҳ (0)   9737
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Дональд Трамп#Гренландия#Дания#АҚШ

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тахтда олиб юрилган мурда: “Муҳташам юз йил”да султон Сулаймоннинг ўлими ҳақидаги даҳшатли ҳақиқат тушириб қолдирилган 

    Кино | 22 август, 20:49

    АҚШ разведкасида Россия бўйича ишловчи 36 нафар ходим махфий маълумотларга кириш ҳуқуқидан маҳрум қилинди

    Дунё | 22 август, 20:40

    “Боққа тушган ўғрини қоровул ушлаб олиб қулоғидан тортади-ю, худди шундай қочган-да” — Улуғбек Қосимов Денов ҳокими ўринбосари ҳақида

    Ўзбекистон | 22 август, 20:30

    Ҳакерлар Эроннинг ўнлаб нефть танкерлари тизимларини ишдан чиқарди

    Дунё | 22 август, 20:20

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    Дунё | 22 август, 20:08

    Турк сериалларида ёшидаги катта фарққа қарамай томошабинлар меҳрини қозонган 7 жуфтлик

    Кино | 22 август, 19:55

    Мирзиёев, Бердимуҳамедов ва Алиев учрашуви: транспорт, энергетика ва савдо соҳасида келишувга эришилди

    Ўзбекистон | 22 август, 19:46

    Украинада тинчлик ўрнатиш бўйича Россия ва АҚШ ўртасидаги музокараларга дарз кетиши мумкин

    Дунё | 22 август, 19:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.