Жанубий кореялик вингер Сон Ҳён Мин “Тоттенҳэм” клуби билан амалдаги шартномани узайтирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 32 ёшли Сон Лондон клуби билан 2026 йилнинг ёзига қадар амал қиладиган шартномани имзолаган.
Кореялик футболчи “Тоттенҳэм” сафида 2015 йилдан буён ўйнамоқда.
Вингер жамоа сафида 431 ўйин ўтказиб, 169 та гол урган.
Изоҳ (0)