• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Ёқуб Аҳмедовнинг куёви, маҳоратли актёр ва омадли тадбиркор: 45 ёшни қарши олган Рихситилла Абдуллаев ҳақида кўпчилик билмайдиган маълумотлар

    Салбий ролларни қойилмақом ижро этадиган актёр Рихситилла Абдуллаев 5 апрель куни 45 ёшни қаршилади. Нафақат ижодда, балки ҳаётдаги ҳам ўта нозиктаъб бўлган ижодкор бошқа ҳамкасблари сингари моддий қийинчиликларни бошдан кечирмаган бўлса-да, осонликча машҳур инсонга айлангани йўқ. 

    Тадбиркорлар оиласида туғилган ижодкор

    Актёр Тошкент шаҳрида, тадбиркорлар оиласида дунёга келган. Унинг оиласида тўрт ўғил бўлиб, Рихситилла Абдуллаев уларнинг кенжаси ҳисобланади. Гарчи оила аъзолари орасида санъаткорлар бўлмаса-да, у болаликдан санъатга меҳр қўяди.

     Фото: Instagram / @rixsitilla_abdullaev

    — Болалигимиз кўп қаватли уйда ўтган. У пайтлари ҳамманинг уйида ҳам телевизор, видеомагнитафон бўлмасди. Дадам хориждан видеомагнитофон олиб келган. Ёзги таътилда болалар уйда зерикиб, бизникига чиқарди. Талаб юқори бўлиб кетганидан кейин техникани биринчи қаватдаги ҳовлига олиб чиқишга қарор қилганмиз. Кейин хаёлимга томошани пулли қилиш ғояси келган. Ота-оналар ҳам болалари кўз олдиларида эканлигидан хурсанд бўлиб, пул беришарди. Аммо кўп ўтмай қизиқиш пасайган. Чунки болаларга биздаги мултфильмлар ёд бўлиб кетганди. Кейин театр томошаларини саҳналаштириш ғояси пайдо бўлган. Балки ишонмассиз, аммо биз саҳналаштирган томошаларда махсус кийимлар, реквизитлар бор эди, — дейди актёр Рихситилла Абдуллаев.

    Имтиҳонда кўриниши қўл келган

    Рихситилла Абдуллаев Юнусобод туманидаги 272-мактабни тамомлаб, ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига ҳужжат топширади. Бўйлари баланд, аслзодаларга хос кўринишдаги абитуриент ижодий имтиҳон оладиган устозларда қизиқиш уйғотган. Боиси Драма актёрлиги бўлимига актёр танланаётганда нафақат унинг иқтидори, балки ташқи кўриниши ҳам ҳисобга олинади.

    Фото: Instagram / @rixsitilla_abdullaev

    — 1999 йилда институтни тамомлаб, шахдам қадамлар билан театрга ишга келганман. Албатта, штат асосида ишга олинишим осон бўлмаган. Шу орада “Тошкент” телеканали буюртмасига кўра “Қирқ тоғоранинг қирқ ноғораси” номли сериал суратга олинадиган бўлди. Театрдаги барча актёрлар унга таклиф этилди. Улар орасида мен ҳам бор эдим. Ролим жуда кичик бўлса-да, одамларнинг ёдида қолди, — дейди Рихситилла Абдуллаев.

    Раҳбарининг қизига кўнгил қўйган

    Рихситилла Абдуллаев Ўзбекистон халқ артисти Ёқуб Аҳмедовнинг тўнғич қизи Нодира Аҳмедова билан оила қурган. Ўша пайтда Ёқуб Аҳмедов Ўзбек миллий академик драма театрининг директори эди. Раҳбарнинг қизига кўнгил қўйган оддий актёрнинг қайнотасидан розилик олиши осон кечмаган.

    Фото: Instagram / @rixsitilla_abdullaev

    — Оила қуришимиз жуда қизиқ кечган. Нодиранинг яқин дугонасига кўнгил қўйгандим. У ҳақдаги маълумотларни Нодирадан олиб турардим. Аммо анча вақтгача уни Ёқуб Аҳмедовнинг қизи эканлигини билмаганман. Кейин Нодирадаги устун жиҳатларни кўриб, унга совчи юборишга қарор қилдим. У театр раҳбарининг қизи эканлигини билганимда сичқоннинг ини минг танга бўлиб кетган. Февраль ойида совчиларни юборган бўлсам, июнга қадар кўзларига кўринмай юрганман. Ҳатто мажлисларга кирганда ҳам бир чеккада индамай ўтирардим ва биринчи бўлиб хонадан чиқиб кетардим, — дейди актёр.

    Қайнотанинг куёвига илтимоси

    Нодира ва Рихситилла Абдуллаевнинг Тожираҳмон, Аслзода ва Моҳизода исмли фарзандлари бор. Ёқуб Аҳмедов улардан тўнғич фарзандларининг исмини Тожираҳмон деб қўйишни илтимос қилган. Чунки устоз санъаткор набирасига отасининг исмини қўйишни орзу қилган экан. 

    Фото: Instagram / @rixsitilla_abdullaev

    Рихситилла Абдуллаев нафақат кинода, балки театрда ҳам сермаҳсул ижод қилган. “Қирол Лир”, “Макр ва муҳаббат” каби хориж классикасида рол ижро этган. Унга “Навоий” спектаклида бош ролни ижро этиш бахти ҳам насиб этган.

    Актёр катта кинодаги илк ролини “Муҳаббат синовлари”да ижро этган. Аммо мазкур эпизод рол унга машҳурлик келтирмаган. Орадан уч йил ўтиб, Рустам Саъдиев уни “Келгинди куёв” фильмига таклиф этган. Суюнбек роли актёрнинг комик маҳоратини кўрсатишга туртки бўлган. Орадан 18 йил ўтган бўлишига қарамай Суюнбек томошабинларнинг энг севимли қаҳрамонларидан бири бўлиб қолган.

    “Қайнотамдан кўп танбеҳ эшитганман”

    Рихситилла Абдуллаев деганда кўз олдимизга асилзода, имижига эътиборли актёр келади. У либослари ва майда аксессуарлар учун ҳам катта маблағ сарфлайди.

    Фото: Instagram / @rixsitilla_abdullaev

    — Бу борада қайнотамдан ҳам кўп марта танбеҳ эшитганман. Қимматбаҳо, бежирим нарсаларни яхши кўраман. Ҳатто соат ва бўйинбоғ учун ҳам кўп пул сарфлайман. Оила қурмасимдан аввал кийим-бошимни тартибга келтириш учта келинойимнинг вазифаси эди. Улар қайси ишни яхши қилишларига қараб, ишни тақсимлардим. Яъни бир келинойим шимни, бошқаси эса кўйлакни дазмоллашга уста эди. Ҳозир бу ишларни аёлимнинг ўзи бажаради, — дейди актёр.


     

    Фото: Instagram / @rixsitilla_abdullaev

    Унинг турмуш ўртоғи Нодира Абдуллаева инглиз тили ўқитувчиси. Актёр аёлининг ишлаши ва тажриба орттиришига қаршилик қилмай, уни қўллаб-қувватлайди.

    Фото: Instagram / @rixsitilla_abdullaev

    Рихситилла Абдуллаев ижоддан ташқари, тадбиркорлик билан ҳам шуғулланади. Унинг саёҳатлар уюштирадиган ва тўй оқшомларини ташкил этадиган фирмалари бор.

    Фото: Instagram / @rixsitilla_abdullaev

    Актёрнинг ўғли Тожираҳмон Ниғматуллаев отасининг касбини давом эттиришга қарор қилган. У айни кунда актёрлик бўйича таҳсил олиб, театрда кичик ролларни ижро этади.

    “Дилноза Кубаевани рашк қиламан”

    Актёр интервьюларининг бирида ҳамкасби Дилноза Кубаева билан нега рол ижро этишни ёқтириши ва уни бошқа актёрлардан қизғаниши ҳақида гапириб берган.

    Фото: Instagram / @rixsitilla_abdullaev

    — Дилноза билан илк марта "Андишали келинчак" спектаклида партнёр сифатида ишлаганмиз. Мен Арслонбек, Дилнозахон Олмахон ролини ижро этган.

    Дилнозани партнёр сифатида рашк қиламан. Рустам Саъдиев ва Гулчеҳра Жамилова, Лола Элтоева ва Алишер Ҳамроев, Зуҳра Ашурова ва Бекзод Муҳаммадкаримов каби томошабинларнинг севимли киножуфтликлари бор. Умуман олганда, ҳамма актёрнинг ўз партнёри бор.

    Кўп мухлислар Дилноза Кубаева билан чиройли жуфтликсиз, деб айтади. Дилноза билан ҳозирда ‘Ўзбекча ажрашиш’ деган кинода эр-хотинлар образини гавдалантирмоқдамиз. У янги фильмда маҳалла раиси ролини ижро этади, — дейди Рихситилла Абдуллаев.

    05.04.2023, 21:37   Изоҳ (0)   57466
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Терминатор” фильмидаги Сара Коннор ролини ижро этган актриса ҳозир қандай кўринишда? (фото)

    05.04.2023, 16:35

    “Ўргимчак одам”, “Жон Уик” ва актёрлар сценарийсини ўзгартиргани сабабли катта фойда кўрган бошқа фильмлар (фото)

    05.04.2023, 14:49

    Голливуд юлдузи Крис Хемсворт Альцгеймер касаллиги хавфи туфайли фильмларда суратга тушишни камайтирди

    05.04.2023, 11:30

    Битта сўз — 166 минг доллар: Фильмдаги ҳар бир сўзи учун жуда катта гонорар олган актёрлар 

    05.04.2023, 09:30

    Instagram: Паризода рекламадан қанча пул топади? Умрадаги машҳурлар, Юлдуз Абдуллаева илк бор неварали бўлди

    04.04.2023, 22:05

    Ножўя таклифни рад этиб, “запрет”га тушган, зўравон эри туфайли муҳожирга айланган Наргиза Абдуллаеванинг ҳаёти ва ижоди ҳақида 

    04.04.2023, 21:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда дунёдаги энг баланд темир йўл кўприги очилди (видео)

    Дунё | 6 июн, 23:00

    Қозоғистон ҳарбийларини Буюк Британияда ўқитади

    Дунё | 6 июн, 22:00

    Суперлига. Қолдирилган баҳсда “Хоразм” “Қизилқум”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 6 июн, 21:10

    Россияда IELTS топширганлар қамалиши мумкин

    Дунё | 6 июн, 21:00

    Шавкат Мирзиёевни Қурбон ҳайити билан кимлар табриклади?

    Ўзбекистон | 6 июн, 19:57

    Украина “Ўргимчак тўри”га ўхшаш янги операцияларга тайёрланмоқда — The Washington Post

    Дунё | 6 июн, 19:30

    Германия юзлаб мигрантларни мамлакатга киритмади

    Дунё | 6 июн, 18:50

    Украиналик болалар дам олиш ва реабилитация учун Тошкентга келди (фото)

    Ўзбекистон | 6 июн, 17:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.