• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Мудҳиш аварияда омон қолган, 47 ёшида она бўлган, ёлғиз қизини актёрга узатган: Хосият Ҳусанова ҳақида кўпчилик билмаган маълумотлар (фото, видео)

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Хосият Ҳусанова 20 январь куни 54 ёшни қаршилади. Ижодда ўз ўрнини топиш учун кўплаб қийинчиликларни бошидан кечирган актрисанинг ҳаёти ҳақида қизиқарли маълумотлар билан таништирамиз.

    «Имтиҳондан ўтсанг, артист бўласан, йўқса кетмон чопасан»

    Фото: Хосият Ҳусанованинг шахсий архивидан

    Фото: Хосият Ҳусанованинг шахсий архивидан

    Актриса оддий ишчи оиласида дунёга келган. Гарчи оиласида санъаткорлар бўлмаса-да, отаси уни болаликдан «артист қизим» деб эркалаган. Чунки у болаликдан рақс тушиш ва қўшиқ айтишга қизиққан. Мактабни тамомлагандан кейин отаси унинг санъат олийгоҳига ўқишга киришига рухсат берган. «Фақатгина бу йил ўқишга топширасан, кирсанг ўқийсан, бўлмаса Андижонга бориб, катта кетмонни қўлга оласан», дея шарт қўйган. Актриса бу гапдан кейин институтга ўқишга кириш учун астойдил меҳнат қилган ва ижодий имтиҳонлардан юқори балл тўплаган.

    Фото: Хосият Ҳусанованинг шахсий архивидан

    Фото: Хосият Ҳусанованинг шахсий архивидан

    1990 йил институтни тамомлаб, Андижондаги мусиқали драма театрига ишга борган. Аммо у ерда ўз ўрнини тополмаган. «Мен Ҳамза театрида ишлашни орзу қилардим. Шу боис Андижондаги мусиқали театрга меҳримни беролмадим», дейди актриса.

    «Сўз бераман, семирмайман, ишга олинг»

    Фото: Хосият Ҳусанованинг шахсий архивидан

    Фото: Хосият Ҳусанованинг шахсий архивидан
    У пайтда Ўзбек миллий академик драма театрига Ёқуб Аҳмедов раҳбарлик қиларди. Қабулига кириб, ишга кириш ниятим борлиги ҳақида айтиб турганимда Ёдгор Саъдиев кириб келган. Суҳбат чоғида Ёқуб ака театрга ишга кирмоқчи эканлигимни айтган. Ёдгор ака менга қараб, «Бичими кичкинагина қиз экан, аммо булар 1-2 йил ишлаб дарров турмушга чиқиб кетади. Кейин болали бўлганидан кейин, семириб кетади», деган. Ўшанда Ёқуб акага: «Сўз бераман, семириб кетмайман, мени ишга олинглар», деб илтимос қилган.
    Актриса ишга қабул қилинган куннинг учинчи кунидан бошлаб «Афандининг беш хотини» спектаклида рол ижро этган.

    «Ахлатхонадаги нонларни едим»

    Актриса 1996 йил турмушга чиққан, аммо бу турмуш унга бахт келтирмади. Сабаби турмуш ўртоғи кўп ўтмай озодликдан маҳрум этилган. Хосият Ҳусанова чақалоғи билан ёш ижодкорлар ётоқхонасида қолиб кетган.

    Фото: Хосият Ҳусанованинг шахсий архивидан

    Фото: Хосият Ҳусанованинг шахсий архивидан

    — Моддий жиҳатдан жуда қийналганман. Уйдагилардан ёрдам сўрашга уялиб, оч қолиб кетган кунларим ҳам бўлган. Бир куни ейишга ноним ҳам қолмаган. Ётоқхонада эскирган нонларни ахлатхонадаги алоҳида идишга ташлаб қўйишарди. Одамлар кўриб қолмасин, деб ярим кечаси 2:00 да нонлардан бир неча бўлагини олганман. Хонага олиб кириб, уларни егандим, — дейди Хосият Ҳусанова.

    Ҳаётидаги мудҳиш автофалокат

    Фото: Хосият Ҳусанованинг шахсий архивидан

    Фото: Хосият Ҳусанованинг шахсий архивидан

    Актриса Хосият Ҳусанова 2008 йили жиддий автофалокатга учраган. Ўшанда унинг юзи таниб бўлмас даражага келгани, ҳатто шошилинч ёрдам билан касалхонага олиб боришганида аввалига уни танишмагани ҳақида интервьюларида айтган. Шифокорлар актрисага кучли мия чайқалиши ва умуртқа поғонасининг жиддий шикастланиши ташхисини қўйишган. Актриса авариядан сўнг хотираси ва эшитиш қобилияти анча ёмонлашганини айтади.

    «Саҳнада оёқларим ўзимга бўйсунмай қолган»

    Аммо бу қийинчиликларнинг сўнггиси эмасди. Автофалокатдан сўнг бир неча ой даволаниб ишга қайтган актриса кўп ўтмай соғлиғи ёмонлашаётганини пайқайди. Аввалига бўйни, ундан сўнг умуртқаси оғрийди. Ҳатто «Ўтган кунлар» спектакли намойиш этилаётганда оёқлари ўзига бўйсунмаётганини сезади.

    Фото: Хосият Ҳусанованинг шахсий архивидан

    Фото: Хосият Ҳусанованинг шахсий архивидан

    — Саҳнада рол ижро этаётганда оёғим ва бўйним қақшаб оғрирди. Мусиқа баландлашган пайтда саҳна ортига ўтиб, «дод» деб бақирардим. Оғриқнинг азобига чидолмай, кечаси билан йиғлаб чиқардим. Шифокорлар умуртқада ўсимта борлигини ва уни фақат жарроҳлик йўли билан олиб ташлаш мумкинлигини айтишди, — дейди актриса Хосият Ҳусанова.

    Фото: Хосият Ҳусанованинг шахсий архивидан

    Фото: Хосият Ҳусанованинг шахсий архивидан

    Ўзбек шифокорларига ишонмай қўйган актриса жарроҳлик амалиётини хорижда ўтказишни режалаштирди. Аммо кутилмаганда умуртқаси шишиб, оғриқ янада зўрайди. Шифокорлар 3 кун ичида жарроҳлик амалиёти ўтказилмаса, кеч бўлишини айтишди. Амалиёт кутилганидан ҳам аъло даражада ўтди ва унинг ҳаёти сақлаб қолинди.

    «Фарзандли бўлишимга қарши бўлишди»

    Актриса хасталикка чалинган пайтида мабодо вафот этса, қизи ёлғизланиб қолиши ҳақида кўп ўйлайди. Шундан сўнг шифокорларнинг қарши бўлишига қарамай, ҳомиладор бўлади. Ўша пайтда актриса 47 ёшда бўлиб, 18 йилдан сўнг ўғли Имронни дунёга келтиради.

    Фото: Хосият Ҳусанованинг шахсий архивидан

    Фото: Хосият Ҳусанованинг шахсий архивидан

    — Шифокорлар ўғлимни дунёга келтиришимга жиддий қаршилик қилишган. Таваккал — пешонада борини кўраман, деганман. Қўрқитишларнинг асосий сабаби фақатгина ёшим билан боғлиқ эмас, балки 2008 йил даҳшатли автофалокатга учраганим бўлган. Аварияда тос суякларим буткул майдаланиб, оёқ сонларим иккига бўлиниб, юзимнинг ярми йўқ бўлиб кетганди. Икки йил тўшакка михланиб, ўз ҳожатимга ҳам ярамай қолгандим. Хуллас, шу сабаб шифокорлар ҳомиладор бўлишимга қарши бўлишган.Тўшакка михланиб қолганимда қизимнинг ёлғизлигини ҳис қилганман. Барибир инсонга жигар керак экан, деб Аллоҳдан Имронбекни тилаб олганман, — дейди актриса Хосият Ҳусанова.

    «Қизингизни ўғирлаб кетаман»

    Актриса қизи Моҳларойимни ёш актёр Жаҳонгир Тешабоевга турмушга берган. Актёр интервьюларининг бирида Моҳларойим билан танишганида у машҳур актрисанинг қизи эканлигини билмагани ҳақида сўзлаб берганди.

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    — Аёлим онасига умуман ўхшамайди. Қайнонам шўх-шодон, аёлим эса ниҳоятда уятчан. Бирга интервьюларга чақиришса ҳам бормайди. У билан танишганимда Ўзбекистон давлат Жаҳон тиллари университетида таҳсил оларди. Анча вақтгача онасининг актриса эканлигини айтмаган. Совчилар келаётганини эшитганимдан кейин қайнонамнинг ёнига бориб: «Берсангиз қизингизни фақат менга берасиз, бўлмаса олиб қочиб кетаман», деганман. У пайтда «Қадам» сериали ҳали эфирга узатилмаганди. Қайнонам аввалига бироз иккиланган, аммо ниятим жиддий эканлигини билиб, қизини менга турмушга берган, — дейди актёр Жаҳонгир Тешабоев.

    Фото: Хосият Ҳусанованинг шахсий архивидан

    Фото: Хосият Ҳусанованинг шахсий архивидан

    Хосият Ҳусанова нафақат томошабинларнинг севимли актрисаси, фарзандлари ва набирасининг севимли бувижониси ҳам ҳисобланади.

    «Театр саҳнасида кечган 28 йил»

    Актриса 1995 йилдан буён Ўзбек миллий академик драма театрида фаолият юритади. У қатор спектаклларда катта-кичик ролларни ижро этган. Хусусан, «Омонот дунё»да Латофат, «Антиқа қудалар»да Ўғилой, «Уч кунлик дунё»да Анора, «Олтин қиз»да Барно каби ролларни ижро этган. Актриса иштирокидаги фильмлар ҳам томошабинлар томонидан илиқ қарши олинган.

    Жаҳонгир Аҳмедов режиссёрлигида «Тилим қурсин» фильми кутилганидан ҳам кўпроқ машҳурликка эришган. Хосият Ҳусанованинг фильмнинг илк қисмида суратга тушмаган. «Тилим қурсин-2»даги роли эса ўзига хос.

    Актриса Зулфиқор Мусоқовнинг «Новда» фильмида қувноқ совчи ролини ҳам қойилмақом ижро этган. Негадир, у давлат буюртмасига кўра суратга олинадиган фильмларда камдан кам суратга тушади.

    Актриса Жавлон Шодмоновнинг кўплаб фильмларида суратга тушган. Хусусан, «Ҳасан ибн Ҳусан» фильмида ҳам комик роллардан бирини ижро этган.

    Мавзуга доир:

    • «Севинч», «Ватан» ва «Мактуб»: Бобур Йўлдошев иштирокидаги энг яхши фильмлар (видео)
    • «Ўзимдан ўзимгача»дан «Супер келинчак»кача: Адиз Ражабов иштирокидаги энг яхши фильмлар (видео)
     

    20.01.2023, 18:42   Изоҳ (0)   32120
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «У мени ёмон кўрган деб ўйламайман». Голливуд юлдузи Хью Жекман 8 ёшида уни ташлаб кетган онасини кечириш орқали бахтни ҳис қилгани ҳақида

    20.01.2023, 16:33

    Турк киносининг машҳур жуфтлиги Бурак Ўзчивит ва Фаҳрие Эвжен иккинчи бор ота-она бўлди

    20.01.2023, 14:31

    Голливуд актёри Ченнинг Татум «Руҳ» фильмининг ремейкини суратга олади

    20.01.2023, 13:53

    Ражаб Адашев кастингдан ўта олмаган «Абдуллажон» фильмида қандай қилиб бош ролни ижро этгани ҳақида гапириб берди (видео)

    20.01.2023, 12:01

    Instagram: Тошкентдаги уйига «печка» қурдирган Хосият Ҳусанова, касал бўлиб қолган Юлдуз Турдиева, имижини ўзгартирган Жаҳонгир Отажонов

    19.01.2023, 22:38

    «Аватар: Сув йўли» касса йиғимлари бўйича «Ўргимчак одам» фильмини ортда қолдирди

    19.01.2023, 21:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил блокадаси туфайли Ғазода касалликлар авж олган — БМТ

    Дунё | 27 июн, 16:40

    Шердор мадрасаси сирлари

    Ўзбекистон | 27 июн, 16:30

    “Биз Хоманаийни йўқ қилмоқчи эдик” — Исроил мудофаа вазири

    Дунё | 27 июн, 16:30

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари ёз учун нисбатан қулай об-ҳаво бўлади

    Ўзбекистон | 27 июн, 16:25

    Ўзбекистонда доллар курси қаторасига тўртинчи кун кўтарилди

    Ўзбекистон | 27 июн, 16:15

    Лайклар кўп, яқинлик кам: ижтимоий тармоқлар қандай қилиб ёлғизлик ҳиссини кучайтиради?

    Лайфстайл | 27 июн, 16:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.