• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Депутат мақомига эга ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (фото)

    Хонанда Жаҳонгир Отажоновнинг сиёсат майдонига кириб, Ўзбекистон президентлиги сайловида ўз номзодини илгари суриши ҳақидаги қарори қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Аслида, санъат соҳаси вакилларининг сиёсатда ҳам фаолият юритиши янгилик эмас. Масалан, Шерали Жўраев, Юлдуз Усмонова, Муяссар Раззоқова каби санъаткорлар бир пайтлар парламент депутатлигига сайланиб, маълум муддат сиёсатчилар курсисида ўтирган. Бугунги кунда ҳам ўзбек шоу-бизнеси вакиллари орасида депутат мақомига эга таниқли инсонларни учратиш мумкин. «Дарё» уларни бир саҳифага жамлади.

    Шоҳрух рэпер

    Реп йўналишидаги тароналари билан минглаб ёшларнинг севимли хонандасига айланган таниқли қўшиқчи Шоҳрух Шодмонов ҳам депутат.

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    У ЎзЛиДеПдан халқ депутатлари Чилонзор тумани кенгашига депутат этиб сайланган. Хонанда икки йил олдин Instagram саҳифаси орқали депутат бўлганлиги ҳақида ёзаркан, хусусан, шундай деганди:

    «Азиз ҳамюртлар! Мана, сизларнинг овозларингиз билан Тошкент шаҳар Чилонзор тумани кенгашига халқ депутати бўлиб сайландим! Мендан баландпарвоз гаплар кутманг, менинг фикримча, ҳар бир депутат сайланган ҳудудида бор муаммолар билан максимал ишлаш керак, халқ эса баҳо беради. Барчангиздан миннатдорман! Ишончингиз учун раҳмат!».

    Шоҳрух ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали депутат сифатида турли сиёсий тадбирларда тушган суратларини тез-тез жойлайди. Бундан ташқари, унинг аралашуви билан ечимини топган сайловчиларнинг муаммоларини ҳам баъзан ёритиб боради.

    Бастакор Ойдин Абдуллаева

    2019 йилда ўтказилган сайловларда таниқли бастакор ва танқидчи, мусиқашунос ўқитувчи Ойдин Абдуллаеванинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига 141-«Темир йўлчи» сайлов округидан кўрсатилган ва депутат этиб сайланган.

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Профессор илмий унвонига эга бастакор 2019 йилгача Ўзбекистон давлат консерваториясининг «Бастакорлик ва чолғулаштириш» кафедрасида ишлаш билан бирга, халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутати ҳам бўлган.

    «Адолат» СДПдан номзоди кўрсатилиб, депутатликка сайланган Ойдин Абдуллаева ҳозирда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзосидир.

    Актёр Ёқуб Аҳмедов

    «Ўгай она», «Турист», «Салом севги, хайр севги», «Заҳарли томчилар» каби ўнлаб кино ва сериаллар орқали актёр сифатида танилган Ёқуб Аҳмедов икки йил аввал халқ депутатлари Наманган шаҳар кенгаши депутатлигига сайланган.

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Унинг номзоди «Водий автотех сервис» МЧЖ, Coliseum plus ва «Доктор А» МЧЖ таъсисчиси сифатида Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясидан депутатликка кўрсатилган.

    37 яшар актёр 2021 йил 10 январда Халқ депутатлари Наманган вилоят кенгаши депутати этиб сайланган.

    Маълумот учун, Ёқуб Аҳмедов таниқли футболчи Одил Аҳмедовнинг акаси ҳисобланади.

    Тошпўлат Маткаримов

    90 йилларда «Санамжон», «Армон», «Оқ тулпор» каби қўшиқлари билан шуҳрат қозонган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тошпўлат Маткаримов ҳам икки йилдирки депутатлик курсисида.

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Унинг номзоди ЎзМТДПдан кўрсатилган ва 38-«Телов» сайлов округидан Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгаши депутатлигига сайланган.

    Тошпўлат Маткаримов ҳозирда Оҳангарон шаҳридаги «Қурама» фолклор-этнографик халқ ансамбли раҳбари сифатида ҳам меҳнат қилмоқда.

    Миролим Исажонов тайёрлади

    Мавзуга доир: Полиглот машҳурлар: Ўзбек шоу-бизнесининг бир нечта тилда эркин гаплаша оладиган вакиллари (фото)

    15.11.2021, 14:22   Изоҳ (0)   56813
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Турли сабабларга кўра ота-онасидан йироқда улғайган юлдузлар (фото)

    14.11.2021, 15:42

    Қизиқчи Аваз Охун ҳокимнинг устидан кулгани учун тунги уч яримгача латифа айтишга мажбур бўлгани ҳақида гапириб берди (видео)

    14.11.2021, 13:44

    «Калмар ўйини» сериали бош қаҳрамони Gucci брендининг элчисига айланди (фото)

    14.11.2021, 10:49

    Instagram: Шириннинг хонадонидаги қувончли кун, Феруза Норматовага аталган сюрприз, Озодбек Назарбековдан шифокорларни улуғловчи тарона

    13.11.2021, 23:25

    Онасини энг яқин дўсти деб ҳисоблайдиган юлдузлар (фото)

    13.11.2021, 19:29

    Приянка Чопра Bvlgari’нинг Дубайдаги тақдимоти учун қандай образ танлади?

    13.11.2021, 15:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.