• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон киноижодкорлари маданият ва санъат аҳлига мурожаат йўллашди

    Кинематография агентлигининг “Ренессанс” кино уйида Республика киноижодкорлари форуми бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Маънавият ва маърифат кенгаши кенгайтирилган йиғилишидаги маърузасида белгилаб берилган вазифалар ижроси муҳокама қилинди.

    Форумда тегишли идора ва ташкилотлар вакиллари, агентлик ва унинг тизим ташкилотлари ходимлари, жами 400 га яқин киноижодкорлар иштирок этди.

     

    Форумда сўзга чиққан Кинематография агентлиги директори Ф.Абдухолиқов, Агентлик директори ўринбосари Ш.Ризаев, Ўзбекистон Халқ артистлари Х.Саъдиев, Т.Мўминов, Р.Адашев, Ўзбекистон киноарбоблари уюшмаси раиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист М.Матчонов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими I.Эргашев ва бошқалар сўзга чиқиб, сўнгги йилларда миллий кинони ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтдилар. Давлатимиз раҳбари маърузасида илгари сурилган вазифалар ижроси юзасидан қизғин мулоқот ва фикр алмашувлар бўлди. Форум иштирокчилари йиғилиш ниҳоясида Ўзбекистон киноижодкорларининг маданият ва санъат соҳаси вакилларига мурожаатини қабул қилдилар.

    Унда Мамлакат раҳбарининг маънавиятга, санъат ва маданиятга бўлган юксак эътибор ва ғамхўрлиги нафақат киноижодкорлар, балки барча маънавий-маърифий соҳалар ходимларининг бир неча йиллик фаолияти учун ўзига хос дастуриламал бўлиши алоҳида таъкидланди. Кейинги йилларда маънавий-маърифий жараёнлар, жумладан кинематография тизимида амалга оширилган ишлар, қўлган киритилаётган ютуқлар, киночилар олдида турган мақсад ва вазифаларга алоҳида эътибор қаратилди.

    Бугунги глобаллашув шароитида, ахборот маконида оммавий маданият, ахлоқсизликнинг турли кўринишлари халқимиз, айниқса ёшларимиз дунёқарашига жиддий таъсир қилиши мумкинлиги, бу мафкуравий курашларга қарши киноижодкорлар ҳам бирлашиб, курашиши лозимлиги алоҳида таъкидланди. Киноижодкорлар мамлакатимиз равнақи, Мустақиллигимизни авайлаб асраш, халқимизнинг ҳамжиҳатлиги ва жипслигини сақлаш борасидаги якдил ҳаракат қилишлари хусусида фикрлар баён этишди.

     

    Ўзбекистон Киноижодкорлари форуми иштирокчиларининг маданият ва санъат соҳаси вакилларига мурожаати

    Ҳурматли ҳамкасблар, қадрли устозлар, азиз дўстлар!

    Ҳаммамизга маълумки, муҳтарам президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 22 декабрь куни Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида нутқ сўзлаб, маданиятимиз, хусусан кино санъатини янада ривожлантириш бўйича аниқ қадамларни белгилаб бердилар. Айтиш жоизки, давлатимиз раҳбарининг бу тарихий чиқишлари соҳа вакиллари, хусусан биз киноижодкорларни янада руҳлантириб, барчамизга ғурур ва ифтихор бағишлади. Бу энг аввало, биз соҳа ходимларига катта ишонч билан биргаликда юксак масъулият ҳам юкламоқда. Тан олиб айтишимиз керакки, бу учрашувдан жуда катта ижодий ғояларга эга бўлдик, куч ва илҳом олдик. Мамлакат раҳбарининг маънавиятга, санъат ва маданиятга бўлган бу қадар юксак эътибор ва ғамхўрлиги, билдирган қимматли тавсиялари нафақат киноижодкорлар, балки барча маънавий-маърифий соҳалар ходимларининг бир неча йиллик фаолияти учун ўзига хос дастуриламал бўлди, десак муболаға бўлмайди.

    Дарҳақиқат, сўнгги йилларда шахсан Президентимиз раҳнамолигида миллий кинематографияни ривожлантиришга жуда катта эътибор қаратиляпти, ўнлаб қарор ва фармонлар, меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди. Кейинги йилларда бу ўзгаришлар самараси яққол кўзга ташланмоқда. “Ўзбекфильм” киноконцернининг капитал реконструкция қилиниб, замонавий техник ускуналар билан жиҳозланиши, “Ренессанс кино уйи”нинг барпо қилиниши, “Киночилар уйи”да амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишлари, миллий фильмларимизнинг сон ва сифат жиҳатидан юксалиб бораётгани, хорижий кинофестивалларда эришаётган ютуқларимиз, Бутунроссия Давлат Кинематография институти Тошкент филиалининг очилиши, Миллий кино фонди, Миллий кино музейининг янги бинолари ишга туширилиши, – булар барчаси ҳақида узоқ гапириш мумкин. Кинематография агентлиги буюртмасига асосан, йил давомида 392 та киномаҳсулот яратилди, 2017 йилга нисбатан ишлаб чиқариш кўрсаткичлари қарийб уч баравар ошди. Олти йил аввал халқаро ко-продуксия, яъни хорижий киноусталар иштирокида бирорта кинолойиҳа яратилмаган бўлса, жорий йилда ишлаб чиқарилган ва ишлаб чиқариш жараёнида бўлган киномаҳсулотлар сони 25 тани ташкил этади. 2017 йилда битта халқаро мукофот қўлга киритилган бўлса, жорий йилнинг ўзида киноижодкорларимиз 24 та халқаро кинофестивалда иштирок этиб, 56 та мукофотни қўлга киритишди. Шундан 15 таси олий мукофотлардир.

    Бу каби ютуқларимиз муҳтарам Президентимиз маърузаларида ҳам алоҳида эътироф этилгани барчамизнинг қалбимизни ғурурга тўлдирди, шунингдек билдирилган қатор таклифлар ҳар биримизнинг зиммамизга алоҳида масъулият юклайди. Жумладан “Тирик тарих” туркумидан Ватанимизнинг шонли ўтмишига бағишланган 50 дан ортиқ фильмлар яратиш дастурини ишлаб чиқиш, болалар учун буюк аждодларимизнинг ибратли ҳаёт йўли ҳақида кўп қисмли анимацион фильмлар суратга олиш, “эркин иқтисодий киноҳудудлар” барпо этиш, миллий сериаллар бўйича мавжуд тизимни тубдан ислоҳ этиш, бунинг учун эркин иқтисодий зона – “Cинема парк”лар ташкил қилиш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.

    Куни кеча биз, мамлакатимиз киноижодкорлари, соҳа вакилларининг навбатдаги Форумида ҳам ана шу маърузада илгари сурилган масалалар, соҳадаги ўзгаришлар, олдимизда турган вазифаларни атрофлича муҳокама қилиб, уларни амалга ошиши юзасидан “Йўл харита”сини тузиш, махсус ишчи гуруҳларни ташкил этиш бўйича келишиб олдик.

    Азиз дўстлар, ҳурматли ҳамкасблар!

    Янги йил эшик қоқмоқда. Кириб келаётган 2024 йилда Президентимизнинг кўрсатмалари ва тавсияларига амал қилиб, бундан ҳам юқори суръат ва куч-ғайрат билан ишлашимиз зарур.

    Сир эмас, бугун дунё турли можароларни, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий қарама-қаршиликларни бошида кечиряпти. Дунё миқёсида турли кўринишдаги низолар, манфаатлар тўқнашуви, мафкуравий зиддиятлар тобора шиддатли тус олмоқда. Албатта, дунёда юз бераётган воқеа-ҳодисалар юртимизда ҳам акс-садо бермай қолмайди. Қолаверса, глобаллашув шароитида, ахборот маконида оммавий маданият, ахлоқсизликнинг турли кўринишлари халқимиз, айниқса ёшларимиз дунёқарашига жиддий таъсир қилиши мумкинлиги ҳар биримизни сергакликка ундамоғи лозим. Президентимиз таъкидлаб ўтганларидек, бугун маънавият бошқа соҳалардан ўн қадам олдинда юриши, маънавият янги кучга, янги ҳаракатга айланиши керак.

    Бунда, албатта, Янги Ўзбекистон миллий кино санъати вакиллари зиммасига алоҳида масъулият юкланади. Фарзандларимиз ана шундай маънавий таҳдидларга таслим бўлмасликлари учун ҳам миллий қадриятларимиз, тарихимиз буюк аждодларимиз ҳаёти ва фаолияти акс этган, замонавий форматда яратиладиган киномаҳсулотларни янада кўпроқ яратишимиз керак бўлади. Зеро, ўзбек киносини замон ва жаҳон билан ҳамнафас, бугунги имкониятлар доирасида ривожлантириш давр талабидир.

    Миллий маданиятимиз, маънавий салоҳиятимизни юксалтиришда, турли таҳдидларга қарши курашишда муҳтарам Президентимизнинг ёнларида камарбаста бўлиш бугун ҳар қачонгидан муҳим аҳамиятга эга. Бунинг учун эса, ҳар биримиз зиммамиздаги ана шу улкан масъулиятни чуқурроқ ҳис этишимиз, куч ва имкониятларимизни бирлаштиришимиз, эзгу ва улуғвор мақсадлар йўлида ўзимиз ҳам бирлашишимиз шарт.

    Президентимиз биз киноижодкорлар билан бир учрашув чоғида “киночиларнинг хурсандчилигини кўрсам, менинг ҳам кўнглим тоғдек кўтарилади” деган эдилар. Биз бугун ҳақиқий маънода бахтиёрмиз. Чунки ана шу юксак эътибор ва эътирофдан, ижод ва изланишлар учун яратилаётган юксак имкониятлардан қувонмасликнинг, ғурурланмасликнинг иложи йўқ.

    Азиз дўстлар! Йил сўнгида ҳар биримиз ортимизга назар солиб, босиб ўтган йўлимизни, қилган ишларимизни сарҳисоб қиламиз, йўл қўйган камчиликлардан хулоса чиқарамиз, уларни такрорламасликка ҳаракат қиламиз.

    2024 йил ҳар биримиз учун баракали, сермаҳсул, ютуқ ва муваффақиятларга бой йил бўлсин. Янги йилда ҳам Янги Ўзбекистонимизни тинчлик ва барқарорлик, хонадонларимизни файз-барака, бахт-саодат тарк этмасин. Олдимизда турган юксак марраларни забт этиш барчамизга насиб эцин.

    • Ёқуб Аҳмедов - Ўзбекистон халқ артисти
    • Хайрулла Саъдиев - Ўзбекистон халқ артисти
    • Гулчеҳра Жамилова - Ўзбекистон халқ артисти
    • Мукамбар Рахимова - Ўзбекистон халқ артисти
    • Эркин Комилов - Ўзбекистон халқ артисти
    • Саидкомил Умаров - Ўзбекистон халқ артисти
    • Ражаб Адашев - Ўзбекистон халқ артисти
    • Гавҳар Зокирова - Ўзбекистон халқ артисти
    • Муҳаммадали Абдуқундузов - Ўзбекистон халқ артисти
    • Рустам Каримов - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист
    • Зулфиқор Мусоқов - Ўзбекистон санъат арбоби
    • Карим Мирҳодиев - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист
    • Матёқуб Матчонов - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист
    • Жаҳонгир Қосимов - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими
    • Собир Назармуҳаммедов - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими
    • Лола Элтоева - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист
    • Ҳилол Насимов - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими
    • Раъно Шодиева - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист
    • Дилноза Кубаева - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист
    • Феруза Саидова - Халқаро мукофотлар совриндори

    Шериклик ҳуқуқи асосида

    31.12.2023, 09:00   Изоҳ (0)   4978
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Наманганда 31 декабрь куни автобуслар аҳолига бепул хизмат кўрсатади

    30.12.2023, 23:00

    Ўзбекистонликлар Туркияга ишга таклиф қилинмоқда. Маош — 550 доллар 

    30.12.2023, 22:16

    Ўзбекистонда ҚҚС бўйича айрим имтиёзлар бекор қилинди  

    30.12.2023, 22:00

    Fitch Тошкент шаҳрининг “барқарор” рейтингини тузишда давом этади 

    30.12.2023, 21:17

    Ўзбекистонда табиий газ аҳолига тўлиқ ҳажмда етказиб берилмоқда — “Ҳудудгазтаъминот”

    30.12.2023, 20:40

    Қашқадарёда уч нафар беморда ишлаб турган юракда ноёб операциялар бажарилди 

    30.12.2023, 19:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.