• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Мендан яхши Отелло чиқмаган”. 10 ёшидан ишлай бошлаган, 20 йил театрни бошқарган ва иккинчи турмушидан бахт топган Ёқуб Аҳмедов 86 ёшда (фото)

    Ўзбекистон халқ артисти Ёқуб Аҳмедов бу йил 86 ёшни қаршилади. Болалигидан театр саҳнасида роль ижро этган ва 20 йил отахон театрни бошқарган ижодкор кексайиб қолган бўлса-да, овозидаги салобатни йўқотгани йўқ.

    “Ўн ёшимдан ишлашни бошлаганман”

    Ёқуб Аҳмедов Намангандаги оддий, ўзбекона оилада дунёга келган. У отасиз ўсгани, оиласининг моддий қийинчиликка учрагани билан боғлиқ воқеаларни эслашни унчалик ёқтирмайди.

    Фото: Скрин

    — Урушдан кейинги оғир йиллар эди. Тақдир дегани шудирки, 1949 йилда Наманган вилоятининг “Алишер Навоий” номли мусиқали драма театрида Зиннат Фатхуллиннинг “Ғунчалар” пьесаси қўйилди. Кўчамизда яшайдиган шу театрнинг актёри Муҳриддин Мансуров 5-6 та болани кичик ролларни ўйнаш учун у ерга олиб борган. 10-11 ёшдаман, вокзал кўринишида саҳнага чиқиб бақириб-чақириб юрардик. Бошқа болалар тарқаб кетишгандию, негадир мени театрда ишга олиб қолишган. Катта актёрларга 150 сўм маош тўлашса, менга 75 сўм беришарди. Қийинчилик йиллари эмасми, ёш бола учун рўзғорга бунча пул олиб бориш катта гап. Роса хурсанд бўлардим, чунки боқувчиси йўқ оила учун бу яхшигина мадад эди. Шу-шу театрга меҳрим тушган, — дейди Ёқуб Аҳмедов.

    “Кино деб ўқишим чала қолди”

    Вилоят театри ёш актёрни олий маълумотли бўлиши учун Тошкентга юборади. У институтга ҳеч қандай қийинчиликсиз кириб, талаба бўлади.

    Фото: Скрин

    — 1959 йилда Тошкент театр ва рассомчилик институтининг режиссёрлик факультетига ўқишга кирганман. Ҳозирги Миллий театр­нинг бош режиссёри Гинзбург курс раҳбаримиз эди. Биз дарсларни бевосита театрда ўтардик. Ўша йиллари қў­йилган “Ганг дарёсининг қизи”, “Жазоир — менинг Ватаним” спектаклларининг оммавий саҳналарида иштирок этганман. Экранда эса биринчи марта Йўлдош Аъзамовнинг “Мафтунингман” фильмида кичкина эпизодда кўринганман. Кейин “Фурқат” фильмига танлов ­эълон қилинди, бордим. Бошимга бахт қуши қўниб, бош қаҳрамон менга насиб этган. 3-босқич талабаси эдим, кинога тушаман деб, ўқишим чала қолиб кетган. Шунга қарамай театрга ишга қабул қилишганди, — дейди Ёқуб Аҳмедов.

    “Мингдан ошиқ қаҳромонга овоз берганман”

    Ёқуб Аҳмедов маҳоратли актёр бўлиш билан бирга дубляж устаси ҳам ҳисобланади. У кўплаб хориж актёрларини ўзбекча гапиртира олганлиги билан эътирофга лойиқдир.

    Фото: Скрин

    — Ҳозирги Миллий театр биноси ўрнида “Родина” кинотеатри бўларди. Шу ерда фильмлар дуб­ляж қилинарди. “Мафтунингман” фильмидаги эпизодимдан кейиноқ дубляжга таклиф қилишган. Кейинчалик “Ўзбекфильм” киностудиясида алоҳида “Дубляж студияси” ташкил топди. Шу ерда узоқ йиллар меҳнат қилдик. Тунлари соат 11 дан тонгги 6 гача ишлардик. Бу ойлик маошимизга яхшигина қўшимча маблағ бўлгани учун ҳам астойдил, бутун борлиғимиз билан ўша ролни ҳис этиб овоз берардик. Мингга яқин фильмларнинг дубляжида қатнаш­дим. Бирини яхши, бирини ёмон дея олмайман. Лекин, тан оламан, Владимир Этуш, Вячеслав Тихоновлар ижро этган ролларни алоҳида яхши кўриб овоз берардим. Дубляж ҳам ўзига яраша бир санъат эканда, актёр маҳоратини сайқаллайди. Мен ҳалиям бўлса, ўша дубляжга қайтиш керак, деб ҳисоблайман, — дейди Ёқуб Аҳмедов.

    “Мендан яхши Отелло чиқмаган”

    Ҳар бир актёрнинг орзусидаги роль бўлади. Афсуски, орзудаги ролларнинг ҳаммаси ҳам муваффақиятли яратилмайди. Ёқуб Аҳмедов ҳам “Отелло”ни ижро этганидан афсусланади ва уни фаолияти давомидаги энг муваффақиятсиз роль деб билади.

    Фото: Скрин

    — Менимча, бунақа роль ҳамма актёрда ҳам бўлади. Рости, мен ҳеч қачон Отелло ролини ўйнашни орзу қилмаганман. Лекин Евгений Симонов режиссёрлигида шу спектакль саҳнага қайта қўйилганида уни мен билан Турғун Азизовга топширишди. Яхшими, ёмонми имкониятимиз даражасида ижро этдик. Аммо, афсуски спектакль муваффақият қозонмади. Бунинг сабаби нимадалигини билмайман. Балки режиссёрдадир? Балки Аброр Ҳидоятовдек улкан актёр олдида мен ютқазгандирман?! Таржимаи ҳолимга Отеллони ўйнади, деган ёзув тушгани қолди, холос. Аслида Гамлетни ўйнашни орзу қилгандим. Олим ака, Шукур ака ижросида Гамлетни кўрганман. Улар билан бирга саҳнада ўйнаганман, лекин насиб этмади, орзулигича қолиб кетди. Буюк бобокалонимиз Алишер Навоий образини 9 қисмлик видеофильмда ўйнадим. Саҳнадаги Олим Хўжаев яратган Алишер Навоий­ни яратиш орзум бор эди. Кексалик даврини гавдалантирдим, бу орзум амалга ошди, — дейди Ёқуб Аҳмедов.

    “Режиссёр тажрибасиз бўлса, актёр увол”

    Ёқуб Аҳмедов кино ва театр санъатида режиссёрнинг ўрни бўлакча эканлиги ҳақида гапирди.

    Фото: Instagram

    — Уйғуннинг “Парвона” спектаклидаги Мурод образини яхши кўриб ўйнардим. Бу асарни 1967 йилда Тош­хўжа Хўжаев ёрдамида Шариф Қаюмов саҳналаштирганди. Шу ўринда ҳар бир спектаклнинг муваффақияти асосан режиссёрга боғлиқ эканлигини таъкидлаб ўтмоқчиман. Чунки режиссёрсиз энг истеъдодли актёр ҳам ҳеч нарса қилолмайди. Афсуски бугунги кунда бу касбнинг қадрини туширадиган ўртамиёна актёр-режиссёрлар кўпайиб кетди. Режиссёрликка туғма истеъдоди бўлса нур устига аъло нур. Аммо бу касбни актёрлик карьера­сининг давоми сифатида қабул қиладиганларга қаршиман. Раҳматли Тошхўжа Хўжаев чинакамига буюк режиссёр эди. Биргина детални эслатиб ўтишим мумкин. “Парвонада”ги Ўткурийнинг қўлига дутор тутиб, қўшиқ айтишга мажбурлаган Тошхўжа ака бўлади. Обид ака мен ашула айтишни билмайман деб роса қаршилик қилган. Лекин айнан шу детал Ўткурий образини бетакрор образга айлантирди. Менгаям Муродни “Ёқуб, сен олимсан. Кўзойнак таққан, ўзига қарашга вақти йўқ, ҳатто севгилисиниям Ўткурийга бериб қўйган, илмдан бошқа нарсани билмайдиган одамсан...”, деб лўнда қилиб тушунтириб қўйганлари, эсимда, — дейди Ёқуб Аҳмедов.

    “Қайсидир роль учун афсус чекмайман”

    Ёқуб Аҳмедов нақд 20 йил Ўзбек Миллий академик драма театрида директор бўлиб ишлади. Айнан раҳбар бўлган йиллари унинг ижодида танаффуслар бошланди.

    Фото: Скрин

    — Раҳбар бўлгандан кейин қайсидир ролларни ижро эта олмагандирман. Қайсидир роллардан воз кечишга тўғри келгандир?! Чунки раҳбарлик кўп куч, масъулият, меҳнат талаб қилади. Лекин доим санъатнинг ичида бўлдим. Саҳнада роллар ижро этдим. Фақат кўпроқ кучимни театр ривожи, репертуарнинг бойиши, бунинг натижасида жамоадаги актёрлар ижоди янада юксалишига хизмат қилдим. Шундай экан, ижоддан чекиндим, дея олмайман. Ва ўйнай олмай қолган қайсидир роллар учун афсус чекишгаям асос йўқ, — дейди Ёқуб Аҳмедов.

    Иккита турмуш: омадсиз ва омадли

    Энди ижодкорнинг шахсий ҳаёти ҳақида гапирсак. У илк бор Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Клара Жалилова билан оила қурган. Жуфтлик ўғиллари Фурқат туғилгач ихтиёрий тарзда ажрашишга қарор қилган. Актёр ўзига омад келтирган қаҳрамоннинг исмини ўғлига қўйганди.

    Фото: Коллаж

    Таниқли актёр билан ажрашганидан беш йил ўтиб Клара Жалилова “Баҳор” ансамбли чангчиси Рустам Негматов билан оила қурган. Ёқуб Аҳмедов 1980 йили Муҳаббат исмли ўқитувчи билан оила қурган. Уларнинг Нодирабегим, Ситора ва Шоҳжаҳон исмли фарзандлари бор. Ёқуб Аҳмедов турмуш ўртоғи билан 38 йил бахтли ҳаёт кечиради, афсуски 2018 йилда Муҳаббат Ёқубова вафот этади. Бу актёр учун кутилмаган зарба бўлади ва уни йўқотиш соғлигининг ёмонлашишига сабаб бўлади.

    “Ёқуб Аҳмедовнинг қизи эканлигини билмаганман”

    Рихситилла Абдуллаев Ўзбекистон халқ артисти Ёқуб Аҳмедовнинг тўнғич қизи Нодира Аҳмедова билан оила қурган. Ўша пайтда Ёқуб Аҳмедов Ўзбек миллий академик драма театрининг директори эди. Раҳбарнинг қизига кўнгил қўйган Рихситилла Абдуллаевнинг бўлажак қайнотасидан розилик олиши осон кечмаган.

    Фото: Instagram / @rixsitilla_abdullaev

    — Оила қуришимиз жуда қизиқ кечган. Нодиранинг яқин дугонасига кўнгил қўйгандим. У ҳақидаги маълумотларни Нодирадан олиб турардим. Аммо анча вақтгача уни Ёқуб Аҳмедовнинг қизи эканлигини билмаганман. Кейин Нодирадаги устун жиҳатларни кўриб, унга совчи юборишга қарор қилдим. У театр раҳбарининг қизи эканлигини билганимда сичқоннинг ини минг танга бўлиб кетган. Февраль ойида совчиларни юборган бўлсам, июнга қадар кўзларига кўринмай юрганман. Ҳатто мажлисларга кирганда ҳам бир чеккада индамай ўтирардим ва биринчи бўлиб хонадан чиқиб кетардим, — деганди Рихситилла Абдуллаев интервьюларининг бирида.

    Фото: Instagram / @rixsitilla_abdullaev

    Ёқуб Аҳмедов аввалгидек ижодда эмас. Инсон қанчалик салобатли кўринмасин йиллар барибир ўз ҳукмини ўтказади. У фарзандлари ва набиралари даврасида умргузаронлик қилаяпти.

    04.01.2024, 13:35   Изоҳ (0)   33219
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тиббиёт институтига киролмаган ва оиласи сабаб театрдан кетишга мажбур бўлган “жайдари келин” — Муножат Алимбоева 42 ёшда (фото, видео)

    13.11.2023, 12:01

    20 йиллик турмушидан ажрашган, рус қизини келин қилган ва 8 тилда қўшиқ куйлаган Насиба Абдуллаева 62 ёшда (фото, видео)

    16.11.2023, 11:28

    “Урушдан қайтган ўликларни кўрганман”. Чернобил фожеаси сабаб беш марта операция бўлган ва депутатликка сайланган Рихси Иброҳимова 86 ёшда (фото, видео)

    31.12.2023, 10:33

    Онасига ҳовли совға қилган блогер, отасига машина олиб берган актёр ва рўмол ўраган Марям Тиллаева. Instagram янгиликлари

    03.01.2024, 22:15

    2023 йилда бобо ва буви бўлган шоу-бизнес вакиллари (видео) 

    03.01.2024, 15:20

    2023 йилда қиз узатиб, ўғил уйлантирган машҳурлар (видео)

    03.01.2024, 11:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Суперлига. Қолдирилган баҳсда “Хоразм” “Қизилқум”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 6 июн, 21:10

    Россияда IELTS топширганлар қамалиши мумкин

    Дунё | 6 июн, 21:00

    Шавкат Мирзиёевни Қурбон ҳайити билан кимлар табриклади?

    Ўзбекистон | 6 июн, 19:57

    Украина “Ўргимчак тўри”га ўхшаш янги операцияларга тайёрланмоқда — The Washington Post

    Дунё | 6 июн, 19:30

    Германия юзлаб мигрантларни мамлакатга киритмади

    Дунё | 6 июн, 18:50

    Украиналик болалар дам олиш ва реабилитация учун Тошкентга келди (фото)

    Ўзбекистон | 6 июн, 17:46

    Япониядаги “EXPO-2025” кўргазмасидаги сувда бактериялар аниқланди

    Дунё | 6 июн, 16:58

    Исроил узоқ танаффусдан сўнг Байрут ҳудудига зарба берди

    Дунё | 6 июн, 16:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.