• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    Шумтака Карлсон, итоаткор Настенька, фирибгар тулки: болаларга ёмон ўрнак бўладиган машҳур эртак қаҳрамонлари

    Болалар эртаклари бизни итоаткор ва фидойи бўлишга ўргатади, лекин бу ҳар доим ҳам яхшиликка олиб келмайди.

    “Тулки ва бўри” мультфильмидаги тулки

    Аввалига ўзини ўликка солиб, чолдан балиқ ўғирлаган, сўнг бўрининг думи юлинишига сабабчи бўлиб, “енгилган ютганни кўтаради” деб унинг устига миниб олган фирибгар тулки эсингиздами? Тулки кўпинча айёрлик билан кун кечирадиган образ сифатида намоён бўлади. У бўғирсоқни ейди, қарғанинг пишлоғини ўғирлайди... Баъзан унга қарши чиқадиганлар ҳам топилади, масалан, “Тулки ва турна”даги турна. Аммо кўпинча йиртқич жазосиз қолади.

    Мультфильмда тулки яхши бўлиб туюлиши мумкин. Унинг кучи ёки ҳокимияти йўқ, лекин у ақлли бўлгани учун хоҳлаган нарсасини олади. Аммо ҳозирги кунда тулкининг бундай хатти-ҳаракатлари фирибгарлик дейилади.

    “Чўртанбалиқ” эртагидаги Емеля

    Емелянинг тақдири бошқача: у печка устида ётади, чунки у жуда дангаса. Аммо кейин у сеҳрли балиқ — чўртанбалиқ билан учрашади ва ҳамма нарсага қодир бўлади. Қаҳрамон нарсаларни кундалик ишларни бажаришга мажбур қилади. Бундан ташқари, ўзиюрар чаналар ўтин учун кетаётганда кўп одамларни босиб кетади. Ғазабланган одамлар уни тартибга чақирганда, у тўқмоққа уларни калтаклашга буюради. У печдан туриб ташқарига чиқишга эрингани учун ўзи яшаётган уйни бузади. Емеля маликани хотин қилиб олади, чунки чўртанбалиқ уни бой ва чиройли одам қилганди.

    У буларнинг барчасига шунчаки меҳрибонлик қилгани — чўртанбалиқни қўйиб юборгани учун эришади. Аммо бу унинг истакларини бажаришга ваъда берганидан кейингина содир бўлади.

    Умуман олганда, Емеля жуда ёқимсиз образ бўлиб, ундан фазилат топиш қийин. Шунга қарамай у хоҳлаган ҳамма нарсасига эришади. Бу образдан намуна сифатида фойдаланишга арзимайди.

    “Аёз бобо”даги Настенька

    Бу триллер учун яхши сюжет бўлиши мумкин эди. Ота ўгай онанинг буйруғи билан ўз қизини ўрмонга олиб боради ва уни қаҳратон қишда ёлғиз ташлаб кетади. У нотаниш қарияни учратади, чол унинг атрофида айланиб, исиганми ёки йўқлигини сўраб уни масхара қилади. Қиз эса исидим, деб ёлғон гапиришда давом этади. Аёз бобо уни саройига олиб боради, бир муддат унга бошпана беради. Ва охирида қиз ундан куёв ва яхшигина сеп олади.

    Бу эртак агар ҳаммага қулай, итоаткор бўлсангиз ва ўз эҳтиёжларингиз ва шахсий чегараларингизни унуцангиз, охирида сизни муқаррар бахтли якун кутади, деган фикрни беради.

    Аммо болалар учун бундай ахлоқ шунчаки хавфли бўлиши мумкин. Агар болага ўз чегараларини ҳимоя қилиш ўргатилмаса, у баъзи катталар зарар етказмоқчи бўлганида қаршилик кўрсатолмай қолиши мумкин.

    Айтганча, Настенькага ўхшаган қаҳрамонлар талайгина. Унинг ўрнига деярли ҳар қандай маликани қўйиш мумкин — Рапунцел, уйқудаги малика, Оппоғой ва бошқалар. Уларнинг ҳаёти айнан бир хил: келишган шаҳзода пайдо бўлади ва қизни қутқаради. Ёки йўқ, чунки ҳаёт эртак эмас. Шу сабабли ҳам бундай образлар бировнинг ёрдамини кутмай, ўзини қутқаришга ҳаракат қилишга намуна бўла олмайди.

    “Қор маликаси”даги Герда

    Дўстини қутқариш учун хавфли саёҳатга чиққан фидойи қиз бу жараёнда ўзининг энг яхши фазилатларини намоён қилади ва охир-оқибат Кайни ёвуз Қор маликасининг қўлидан тортиб олади. Аммо кичик бир “лекини” бор.

    Яхшиямки, эртакда Герданинг саъй-ҳаракатлари муваффақият билан якунланади. Ҳаётда эса бундай воқеалар кўпинча яхшилик билан тугамайди. 

    Баъзида ҳамма нарсадан мамнун бўлган одамни қутқариш ҳаётни жуда мураккаблаштириши мумкин. Бундай вақтларда жуда кўп ҳаракат қилсангиз ҳам кўпинча ҳеч нарсага эришолмайсиз. Шунинг учун баъзида орқага чекиниш тўғри йўл эканини тушуниш керак. Герданинг стратегияси ўз самарасини берди, лекин унинг изидан боришдан олдин икки марта ўйлаб кўриш керак.

    “Болакай ва Карлсон” трилогиясидаги Карлсон

    Таржимон Лилианна Лунгина ва ушбу қаҳрамон ҳақидаги мультфильм ижодкорларининг катта хизматлари туфайли Карлсонни болалигимиздан таниймиз. Аммо ватани Швецияда мазкур мультфильм бунчалик муваффақиятга эришмаган. Бунинг сабабларини тахмин қилиш мумкин, чунки Карлсон — эгоист, ёлғончи ва безори.

    Карлсон ҳақидаги трилогияни ёзган Астрид Линдгреннинг шунга ўхшаш қаҳрамонлари ҳам бор. Мисол учун, узунпайпоқ Пиппи — ёлғиз яшайдиган жуда кучли қиз. Унинг ҳаёти ҳам саргузаштларга тўла, лекин шу билан бирга у масъулиятли, ёшига қараганда анча ақлли, шунингдек, дўстлари Томми ва Анника ҳақида доимо қайғуради.

    Аммо Карлсон бундай эмас. У болакайни хавф остига қўяди, уни ўзининг шум ишларига тортади, умуман олганда, болакайга ёмон таъсир ўтказади.

    28.02.2024, 15:50   Изоҳ (0)   13096
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #мультфильм#фантазия#намуна#совет мультфильмлари#эртак қаҳрамонлари

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шарқона ширинлик — ҳолванинг фойдали жиҳатлари ва кимларга истеъмол қилиш тавсия этилмайди

    27.02.2024, 11:10

    Актёр бўлишни орзу қилган тадбиркор: кинода омади юришмаса-да, аммо бахтини топган Ҳимолай Дассани ҳақида

    27.02.2024, 12:10

    Ажойиб умр йўлдош ва ота, фотограф ва ҳашаматли коллекционер: Бурак Ўзчивит ҳақида нималар маълум?

    28.02.2024, 09:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00

    iPhone эгаларини Android фойдаланувчиларига қараганда интернетда алдаш осонроқ — тадқиқот

    Лайфстайл | 2 август, 21:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.