Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 27 августда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра:
- доллар 48,85 сўмга кўтарилиб, 12 354,65 сўм бўлди;
- евро 4,65 сўмга пастлаб, 14 384,52 сўм бўлди;
- рубль 1,37 сўмга ошиб, 153,93 сўмни ташкил этди.
Бундан аввал доллар 51,29 сўмга тушиб, 12 305,80 сўм бўлганди. Бундай паст кўрсаткич сўнгги марта 2023 йил декабрида қайд этилганди.
Доллар курсининг пастлашига турки берувчи бир қанча омиллар мавжуд. Улардан бири — бу экспорт тушумларининг, хусусан, олтин сотувининг кескин ўсиши ҳисобланади.
Изоҳ (0)