• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Биринчи турмуши муваффақиятсизликка учрашига қарамай, кейингиларидан чин бахтини топган машҳурлар

    Ҳар бир инсон бахтли бўлишга ва уни тушунган инсон билан оила қуришга ҳақли. Афсуски, кўпинча жуфтликларнинг дунёқараши бир-бирига мос келмай, ажралишади. Бу қанчалик оғриқли мавзу бўлмасин, бахтсиз яшагандан кўра қайта бахтли бўлишга интилган афзалроқ. Ўзбек санъати вакиллари орасида ҳам қайта жуфтини излаган ва бугунги кунда бахтли яшаётганлар бисёр. Келинг, улар ҳақида билганларимизни сиз билан бўлишамиз.

    Шароф Муқимов: “Бахтли кунлар учун раҳмат...”

    Фото: Instagram

    Хонанда Шароф Муқимов 2010 йили ҳамкасби Севинч Мўминова билан оила қурганди. Уларнинг тўйи ўзбек шоу-бизнесидаги энг шов-шувли тўйлардан бири бўлган, десак янглишмаймиз. Сабаби у кунга қадар бирорта хонанданинг тўйи очиқчасига, бунчалик дабдаба билан ўтказилмаганди. 

    Севинч интервьюларининг бирида тўйдан сўнг беш ой давомида қайнона-қайнотаси билан битта уйда яшаганини, сўнг айтишни жоиз деб топмаган “маълум бир сабабларга кўра” турмуш ўртоғи билан алоҳида уйга кўчиб ўтганини гапирганди. “Шу вақтдан эътиборан оиламиз бузилишни бошлади, чунки Шароф бир кун мен билан яшаса, бир кун ота-онаси билан яшарди”, — деганди Севинч. Хуллас, ана шундай важларга кўра, улар 2017 йилда расман ажрашди. Ҳозирда хонанда қизи Лейлани ёлғиз тарбия қилмоқда.

    Фото: Instagram

    Шароф Муқимов 2018 йили Ҳуснора исмли қиз билан танишиб, 2019 йилнинг июнь ойида унга уйланди. 2021 йилнинг декабрь ойида ўғил фарзандли бўлишди. 
    Ҳуснора талаба, шу билан бирга, Instagram’да ҳам фаол. У мазали егуликлар билан турмуш ўртоғини хурсанд қилишни яхши кўради. Шароф Муқимов турмуш ўртоғига Tracker автомобилини совға қилди ва бахтли кунлар учун унга миннатдорлик билдирди.

    Шаҳриёр АҚШдан келиб, уйланди

    Фото: Instagram

    Бир неча йилдан буён АҚШда истиқомат қилаётган рэпер Шаҳриёр 11 июль куни Нурангиз исмли қизга уйланди. Тўй хорижда эмас, балки хонанда туғилиб ўсган Самарқандда бўлиб ўтди. Аммо бу никоҳ маросими хонанданинг ҳаётидаги биринчи тўй эмас. У бундан аввал ҳам оила қурган ва 2016 йили ўғил фарзандли бўлганини маълум қилганди. 
    Ҳамиша шахсий ҳаётини оммадан сир тутадиган ижодкорнинг навбатдаги тўй видеолари ҳам ташкилотчилар сабаб ижтимоий тармоқларда тарқалди. 

    Аҳрор Усмонов ўғиллари билан алоқани узмаган

    Фото: Facebook / Азиза Усмонова

    Лирик қўшиқларнинг моҳир ижрочиси Аҳрор Усмонов ҳам иккинчи никоҳидан бахт топган ижодкор ҳисобланади. У аввалига телебошловчи Азиза Усмонова билан оила қурган. Икки нафар ўғил фарзандли бўлишганидан сўнг, улар ажрашган. Шундан сўнг хонанда катта тўй-тантаналар билан Гулбаҳор исмли қизга уйланган. Ҳозирда уларнинг уч нафар қиз фарзандлари бор.

    Фото: Instagram / @ahrorusmonov6621

    Аммо хонанда ўғиллари билан ҳам муносабатини узмаган. Ўғлининг никоҳ тўйида аёли ва қизлари билан иштирок этиб, икки ёшга бахт тилаган.

    Али Отажонов шахсий ҳаётини сир тутади

    Фото: Instagram

    Тақдир тақозоси билан бу хонанда ҳам икки марта оила қурган. У 2015 йили оила қурган, аммо оилавий келишмовчиликлар сабаб кўп ўтмай ажрашган. Ундан кейин яна оила қурган. Ҳозирги кунда турмуш ўртоғи билан бахтли-саодатли яшамоқда. Ижодкор шахсий ҳаётини оммадан сир тутади, Instagram тармоғига ҳам фақат қизалоғи Марям билан тушган суратларини жойлайди.

    Улуғбек Қодиров бир ой яшаб, ажрашган...

    Фото: Instagram

    Актёр Улуғбек Қодиров 2012 йилнинг сентябрь ойида ота-онасининг қистови билан уйланган. Тўй катта дабдаба билан ўтган бўлишига қарамай, куёв бир ойдан кейин ажрашишга қарор қилган. Миш-мишларга қараганда, бунга келинни ёқтирмай уйлангани сабаб бўлган. 2013 йилнинг апрель ойида эса актёр “Шаҳризода” гуруҳининг аъзоси Азиза билан оила қурган. Улар 2014 йили қиз, 2016 йилда эса ўғил фарзандли бўлишганини маълум қилишди.

    Карантинда оила қурган Улуғбек Холмедовнинг турмуши бузилди

    Қизиқчи Улуғбек Холмедов ҳам, афсуски, икки марта оила қурган. Унинг илк никоҳ тўйи 2020 йилнинг 14 июнь куни бўлиб ўтган. Карантин кучайтирилган пайт бўлгани учун Мирзабек Холмедов тўйни ҳовлисида ўтказган. Афсуски, келин-куёвларнинг муносабати узоққа бормай, узилган. 

    2023 йилнинг 2 июль куни Улуғбек яна оила қурди. Унинг навбатдаги тўйи ҳам дабдабали тарзда ўтказилди ва унда ўзбек санъатининг кўплаб вакиллари иштирок этишди.

    Йигитали Мамажонов учинчи никоҳдан бахтини топди

    Актёр Йигитали Мамажонов 2012 йилнинг 16 ноябрь куни хонанда Райҳон билан оила қурган. 2014 йил эса улар эгизак фарзандли бўлишган. Афсуски, орадан кўп вақт ўтмай турли низолар сабаб улар ажрашишга қарор қилишган. 2016 йилнинг май ойида Йигитали Мамажонов хонанда Райҳон билан расман ажрашганини маълум қилган.

    Фото: Instagram

    Қозоғистондаги ижодий сафарлари чоғида эса Нигина исмли қиз билан танишиб қолган ва қиз фарзандли бўлишган. Аммо актёрнинг бу муносабати ҳам узоққа чўзилмаган.

    Фото: Instagram / @muqaddas_sadullaeva

    2018 йили эса актёр Муқаддас Саъдуллаева билан оила қурганини маълум қилди. Бу никоҳидан Абубакр ва Хадича исмли фарзандлари бор.

    19.07.2023, 17:25   Изоҳ (0)   70131
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Биринчи турмуши омадсизликка учрагач, иккинчи ёки учинчисидан бахт топган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (фото)

    18.11.2021, 14:44

    Катрина Каиф, Амир Хон ва ҳамкасблари орасида инжиқлиги билан ажралиб турадиган бошқа Болливуд актёрлари 

    19.07.2023, 16:30

    Йиллаб кутилган бахт: Фарзандли бўлиш учун кўплаб машаққатларни енгиб ўтган ўзбекистонлик машҳурлар

    19.07.2023, 11:30

    Америкалик актриса Линдси Лоҳан илк марта она бўлди  

    18.07.2023, 17:40

    “Қаттиққўл хоним” фильмидаги роли билан танилган британиялик актриса Эмили Блант карьерасида танаффус қилади

    18.07.2023, 10:40

    Instagram: Ёдгор Саъдиев хонадонида тўй, Шаҳло Зоирова тўртинчи бор она бўлди, Канизанинг “Ўзбекконцерт”га эътирози 

    17.07.2023, 22:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Систит — бу уят эмас!


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда 15 ёшли қизга жинсий тажовуз қилган ўзбекистонлик ушланди

    Ўзбекистон | 3 июн, 16:57

    Индонезияда 3 нафар британиялик ўлимга ҳукм қилиниши мумкин

    Дунё | 3 июн, 16:52

    Тошкентда чўкаётган қизни қутқариб, ҳалок бўлган фуқаро “Жасорат” медали билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 3 июн, 16:47

    Марк Цукерберг рафиқаси учун ноёб автомобиль буюртма қилди

    Лайфстайл | 3 июн, 16:43

    Нега музлаткичга магнитлар ёпиштириш мумкин эмас?

    Лайфстайл | 3 июн, 16:25

    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар

    Реклама | 3 июн, 15:00

    Ўзбекистонда доллар курси яна кўтарилди 

    Ўзбекистон | 3 июн, 16:24
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.