Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Муниса Ризаева ҳомиладорликнинг дастлабки ойлари қийин ўтаётгани ҳақида сўзлаб берди.
Хонанда Жасур Умиров кузатувчиларига янги сурати билан кўриниш берди.
2 июнь санасида актриса Зарина Йўлдошева 24 ёшни қарши олди.
Шаҳзода кузатувчиларини гапираётган гапларига эҳтиёт бўлишга чорлади.
Айни пайтда Туркия саёҳатида бўлган Йигитали Мамажонов ва Муқаддас Саъдуллаева парашютда парвоз қилди.
Даврон Кабулов қизалоқларини ҳар доим қўллаб-қувватлаши ҳақида пост қолдирди.
Мавлуда Асалхўжаева ретро услубга мурожаат қилиб, 80 йиллар ҳақида қўшиқ куйлади.
Нилуфар Усмонова 4-5 кун давомида соғлиғи туфайли ижод ва хизматлардан танаффус қилади. Хонандани яқинда бошдан кечирган касаллик асоратлари қийнамоқда.
Вайнерлар Сардор Тўраев ва Мадина Каримованинг тўйи Сурхондарёда давом этди. Никоҳ кечасида ўзбек шоу-бизнесининг кўплаб таниқли вакиллари меҳмон бўлди. Келин-куёв ота-оналарига умра йўлланмасини совға қилган бўлса, Мадинанинг онаси унга Gentra ҳадя қилди.
Болливуд юлдузи Приянка Чопра қизи Малти билан тушган суратини саҳифасига жойлади. Актриса айни пайтда Австралияда янги кинолойиҳада суратга тушмоқда.
Юлдуз Усмонованинг Instagram саҳифасига унинг бир кунда нечта тўйга бориши ҳақидаги видео жойлаштирилди. Маълум бўлишича, Ўзбекистон халқ артисти кунига ўртача 5 та “бирров”га боради. Январь ойидаги маълумотларга кўра, Юлдуз Усмонова пойтахтдаги “бирров”ларга 2000 доллар эвазига боради.
Изоҳ (0)