• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Шоу-бизнес

    Афғон қизи Зинат Аман қандай қилиб Болливуд киносаноатида озод аёл рамзига айланди?

    Зинат Аман — 1970—1980 йиллардаги ҳинд киносининг энг кўзга кўринган актрисаларидан бири. У нафақат юлдуз, балки қатъий анъаналар ва консерватив қадриятлар ҳукмрон бўлган киносаноатда озод аёл рамзига айланди. Унинг қиёфаси куч, жозиба ва жасоратнинг уйғунлиги бўлиб, Болливуддаги аёллар маданияти ва идрокига ҳайратланарли даражада таъсир кўрсатди.

    Илк қадам

    Зинат 1951 йил 19 ноябрда Бомбейда туғилган. Унинг онаси ҳиндистонлик, отаси эса афғон миллатига мансуб бўлиб, шу сабаб у ўша даврнинг бошқа актрисаларидан ажралиб турадиган экзотик кўринишга эга эди. Зинат Аман ҳаётининг ва шаклланишининг дастлабки йиллари турли хил тажрибаларга бой бўлади: у актёрлик маҳоратини ўрганиб, ҳинд киносига янгиликларни олиб киришга интилади. 1970 йилда “Miss Asia Pacific”” танловида ғолиб чиққанидан сўнг, уни Болливудга таклиф қилишади.

    Болливуддаги муваффақият

    Унинг карьерасидаги бурилиш нуқтаси “Ҳаре Рама Ҳаре Кришна” (1971) фильми бўлиб, у ерда у хиппи ҳамжамиятидаги кашанда ва қайсидир маънода исёнкор қиз ролини ўйнайди. Сигареталар, ёрқин либослар ва мусиқий саҳналарга бой мазкур фильм катта шов-шувга сабаб бўлади ва Зинатни янги юлдузга айлантиради.

    Болливудга таъсири ва ҳиссаси

    Зинат аёл қаҳрамонлар образларидаги стереотипларни бузади. У жуда кўп турли хил ролларни ўйнайди — қайсар қаҳрамонлардан тортиб мураккаб драматик образларгача. Унинг “Яадон Ки Баараат”, “Сатям Шивам Сундарам”, “Қурбани” ва бошқа фильмлардаги роллари култга айланади.

    Зинатнинг услуби ва имижи

    Зинат юқори дид ва услубни намойиш этиб, Ғарб кийиниш услубини урфга айлантиради. Экранда у замонавий ва мустақил аёл сифатида намоён бўлар, бу ҳинд жамоатчилиги учун янги ҳодиса эди. Унинг образлари Ҳиндистон модаси ва маданиятига катта таъсир кўрсатади.

    Танқидлар

    Муваффақиятга эришганига қарамай, Зинат ўзининг дадил образлари учун ҳам танқидларга дуч келади. 1980 йилларда унинг баъзи асарлари консерватив жамият томонидан қаттиқ танқид қилинади, аммо у аёлнинг мустақил ва ўзига хос бўлиш эркинлигини ҳимоя қилиб, ўз йўлида давом этади.

    Шахсий ҳаёти

    Зинат Аман шахсий ҳаётида кўп синовларни бошдан кечирган. Унинг Санжив Кумар, кейин эса Мазар Хон билан бўлган турмуши тез-тез муҳокамаларга сабаб бўлган. Бироқ унинг шахсий ҳаёти драмаларга бой бўлиб, у ўз-ўзига ва ижодига содиқ қолган ҳолда чидам билан бардош беради.

    Мазҳар шахс сифатида ҳам, санъаткор сифатида ҳам ўсишимни ҳеч қачон хоҳламаган. У ҳар доим болалар билан бўлишимни ва уйда ўтиришимни хоҳларди. Никоҳимизнинг биринчи йилида мен жуда катта хато қилганимни тушундим, лекин мен бу хато билан яшашга ва уни тўғрилашга қарор қилдим. Мен учун туннел охирида ёруғлик йўқ эди. Ўша 12 йил давомида бир лаҳза ҳам бахт ва қувонч бўлмади. Лекин мен барибир у билан яшашга ҳаракат қилдим.

    Бугун Зинат Аман — хотин-қизлар озодлиги ва мустақиллиги рамзидир. Унинг карьераси ва Болливудга қўшган ҳиссаси Приянка Чопра ва Дипика Падуконе каби актрисаларнинг янги авлодини илҳомлантиради, улар ҳам мустақиллик ва янгиликка интиладилар. Буюк актриса ва кучли шахс сифатида у ҳинд киноси тарихида абадий қолади.

    07.11.2024, 12:15   Изоҳ (0)   46632
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Зинат Аман#Болливуд#актриса

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Алибобо ва қирқ қароқчи» фильми суратга олинганига 40 йил тўлди. Ҳинд ва ўзбек киночиларининг ижод маҳсули ҳақида 10 та факт

    20.08.2020, 14:29

    Зита-Гита, Фотима ва Бобби: машҳур Болливуд актрисаларининг ҳаёти қандай кечди? (фото)

    02.12.2020, 21:20

    Зинат Аман: Кинода муваффақият қозонган, шахсий ҳаётда бахт топа олмаган ҳинд актрисаси (фото)

    17.12.2020, 12:36

    Томошабинлар эътиборини тортиш учун ҳаётда севишган жуфтликлар ролини ўйнаган Болливуд актёрлари (фото)

    18.12.2020, 18:16

    «Чархпалак»даги Ҳасан — Баҳодир Муродов нега киноларда кўринмай қолди? У ҳозир қаерда?

    13.01.2021, 14:20

    Давомийлиги бўйича рекорд ўрнатган фильм: Раж Капурнинг «Сангам» фильми ҳақида қизиқарли маълумотлар (фото)

    01.02.2021, 15:58

    Дастлаб бошқа актёрлар ўйнаши керак бўлган ҳинд киносидаги машҳур персонажлар (фото)

    19.03.2021, 18:58

    «Мен дўзахнинг барча оловларини босиб ўтдим»: Ўз гўзаллигининг қурбони бўлган ҳинд актрисаси Зинат Аман 70 ёшда (фото)

    21.11.2021, 21:47

    Ракеш ва Ритик Рошанлар — Болливуднинг ижодкорлар сулоласи ҳақида кўпчилик билмайдиган маълумотлар

    25.05.2022, 18:57

    “Мен борман-ку” фильми билан танилган актёр Зайед Хоннинг кейинги тақдири қандай кечди? (фото)

    24.07.2023, 19:54

    “Мен жаҳаннамнинг барча оловларини босиб ўтдим”: Ўз гўзаллигининг қурбони бўлган ҳинд актрисаси Зинат Аман ҳақида

    11.08.2023, 12:36

    Болливуд актёри Ранвир Сингҳ “Дон-3” фильмида бош ролни ижро этади

    04.03.2024, 11:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.