• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино Шоу-бизнес

    Жуҳи Чавла: бир пайтлар “Ҳиндистон гўзали” бўлган актриса нима учун экранларда кўринмай кетган? (фото)

    Жуҳи Чавла машҳур кино актрисаси бўлган илк ҳинд моделларидан ҳисобланади. У 1967 йилнинг 13 ноябрь санасида Ҳаряна штатининг Амбала шаҳрида туғилган. Унинг отаси Ҳиндистон солиқ хизмати ходими бўлган, онаси эса “Оберой” меҳмонхоналар тармоғида ишлаган. Оилада Жуҳидан ташқари яна икки нафар фарзанд: унинг акаси Санжив Чавла ва синглиси Сония тарбияланган.

    Фото: Bollywoodtime

    1984 йилда Жуҳи “Ҳиндистон гўзали” танловида ғолибликни қўлга киритди ва АҚШнинг Майами шаҳрида бўлиб ўтган “Коинот гўзали” танловида ўз мамлакати номини ҳимоя қилди. У танловда энг яхши 10 та ярим финалчилар қаторига кира олмади, бироқ барибир “Энг яхши миллий либос” номинацияси бўйича мукофотни қўлга киритиб, ҳиндларнинг фахрига айланди.

    Гўзаллик маликаси ўзининг актёрлик дебютини катта бюджетли “Султоннинг мулки” (1986 йилда намойиш этилган) фильмида қилди, бу фильм кассада муваффақиятсизликка учради. Бироқ актриса ўша йили муваффақиятли “Баҳодиршоҳ Зафар” сериалида суратга тушди.

    Фото: Bollywoodtime

    Унинг кино оламидаги биринчи муваффақиятли лойиҳаси икки тилда: каннада ва тамил тилларида суратга олинган “Севги дунёси” (1987 йилда тақдим этилган) романтик мусиқий фильми бўлди. Кейинчалик Жуҳи Болливуд юлдузи Амир Хон билан биргаликда “Ҳукм” (1988 йилда суратга олинган) фильмида суратга тушди. Болливуднинг энг машҳур лойиҳаларидан бирига айланган фильмга йигирма йиллик жангари фильмлар ҳукмронлигидан сўнг кинога романтикани қайтарган кинокартина деб қаралади.

    Фото: Bollywoodtime

    Шридеви ва Мадҳури Дикшит билан бир қаторда, Жуҳи 1980 йилларнинг охири ва 1990 йилларнинг бошларида ҳинд киносининг энг яхши уч актрисасидан бири эди. У карьерасининг бошиданоқ талабгир ҳинд актрисаларидан бири бўлган, 1990 йилдан 1993 йилгача унинг иштирокидаги 29 та фильм экранларга чиқди.  

    Унинг талабгир актрисалардан бири бўлиши бир нечта яхши лойиҳалардан, жумладан, ўн йилликнинг иккита энг катта блокбастерларидан —  “Ража Ҳиндустани” (1996 йил) ва “Девона қалб” (1997 йил) фильмларидаги ролдан воз кечишига сабаб бўлган. Иккала фильмдаги ролларни ҳам Каришма Капур ижро этган ва катта муваффақиятга эришган. Жуҳи ҳалигача бу фильмлардаги роллардан воз кечганини ўзининг карьерасидаги энг катта хатоси деб билади.

    Фото: Bollywoodtime

    У “Ишқ” мелодрамасидаги роли учун “Энг яхши актриса” номинациясида Filmfare мукофотини қўлга киритди. Бундан ташқари “Ҳукм” фильмидаги энг яхши дебют учун яна бир бор ушбу мукофотни олишга муваффақ бўлди.

    Режиссёр Ракеш Рошан “Васваса” фильмини суратга олиш чоғида Жуҳини ўзининг энг яқин дўсти, миллионер Жай Меҳта билан таништирди. Фильм 8 йил давомида экранларга чиқмади, бироқ у Жуҳига бўлажак турмуш ўртоғи билан учрашиш имконини берди.

    Фото: Bollywoodtime

    Журналистлар актрисанинг ҳамкасблари Шоҳруҳ Хон ва Амир билан яқин муносабатда бўлгани ҳақида ёзган, у эса ҳар доим бу миш-мишлардан узоқроқ туришга ҳаракат қилган. Жуҳи 1995 йилда турмушга чиққан. Актриса шахсий ҳаёти ҳақидаги маълумотларни сир сақлашга ҳаракат қилган, кўплаб мухлислар унинг оилавий аҳволи ҳақида ҳомиладор бўлганида билган. Кўпчилик Меҳтани кўриб, актрисанинг севги учун эмас, балки пул учун унга турмушга чиққанини айтган, чунки Жай Ҳиндистондаги энг бой инсонлардан бири ва унинг ҳисобида миллионлаб долларлар бор эди.

    Фото: Bollywoodtime

    2001 йилда Жуҳи Чавла қизи Жавнини, икки йилдан сўнг ўғли Аржунни дунёга келтирди. Шундан кейин Жуҳи кино оламидаги ишини сезиларли даражада қисқартирди ва ўзини оиласига бағишлади. Актрисаликдан ташқари, у ўзининг “Натҳ вилласидаги арвоҳ” фильмида биринчи марта қўшиқ куйлади.

    Фото: Bollywoodtime

    2014 йилда актриса Стивен Спилбергнинг Ҳелен Миррен ва Ом Пури иштирокидаги “Зираворлар ва эҳтирослар” фильмидаги кичик роль билан Голливудда дебют қилди.
    55 ёшли актриса барча қариндошларидан: ота-онаси, синглиси ва акасидан айрилган. Шунинг учун ҳам у оиласи билан бирга яшайди, турмуш ўртоғи ва болалари билан ўтказган ҳар бир лаҳзани қадрлайди.

    Фото: Bollywoodtime
    19.08.2024, 14:50   Изоҳ (0)   35574
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Карьерасини ўз қўли билан барбод қилган Болливуд юлдузлари

    07.06.2024, 16:23

    Болливуд юлдузлари Сонакши Синҳа ва Заҳир Иқбол турмуш қурмоқда 

    15.06.2024, 18:56

    Фильмларда қўшиқларни ўзи куйлайдиган Болливуд юлдузлари (видео)

    19.06.2024, 17:35

    Реал ҳаётда малика бўлган Болливуд кино юлдузлари (фото)

    24.07.2024, 20:05

    Голливуд актёри Мэттью Перрининг ўлимида айбланаётган 5 киши ҳибсга олинди

    19.08.2024, 13:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди



    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси



    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қайиқ устида рақсга тушган индонезиялик бола интернет юлдузга айланди (видео)

    Лайфстайл | 26 июл, 14:30

    Судьялар олий кенгаши қарори билан 27 нафар номзод илк бор судьялик лавозимига тайинланди

    Ўзбекистон | 26 июл, 14:21

    Тадбиркорнинг таклифи ёки буюртма асосида бош режага ўзгартириш киритилмайди — Қурилиш вазирлиги

    Ўзбекистон | 26 июл, 13:39

    “Реал” Винисиус ўрнига тўпурар ҳужумчи олиб келади — Cadena Ser

    Спорт | 26 июл, 13:35

    Иссиқда эҳтиёткорлик билан ичинг: қаҳва ёзда организмга қандай таъсир қилади?

    Лайфстайл | 26 июл, 13:25

    Таиланд Камбоджа билан чегарадаги баҳсли чўққини назоратга олди

    Дунё | 26 июл, 13:05

    Бутунжаҳон ҳожатхоналар ташкилоти Ўзбекистон билан ҳамкорликка тайёр эканлигини билдирди

    Ўзбекистон | 26 июл, 12:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.