• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино Шоу-бизнес

    Шоҳрух Хон 8 марта операция қилинган: Ҳинд киноси юлдузлари қандай касалликлардан азият чекади? (фото)

    Оммавий ахборот воситаларида кино юлдузларининг тез-тез кўриниб туриши, албатта, уларнинг муваффақият кўрсаткичининг юқорилигидан дарак беради. Афсуски, баъзида улар ҳақида тақдим этилган янгиликлар мухлисларни хафа қилиши ҳам мумкин. Оғир касалликлар инсон танлаб ўтирмаганидек, машҳур юлдузларнинг айримлари улар билан кураш олиб бормоқда. Аксарияти эса курашда аллақачон ғолиб чиққан.

    Маниша Койрала

    Фото: Боллйwоодтиме

    Кўплаб фильмлардаги образлари билан машҳур бўлган актриса Маниша Койрала 2012 йилда тухумдон саратони касаллиги билан шифохонага ётқизилган. Ушбу даҳшатли ташхис қўйилганда актриса 42 ёшда эди. Нью Йоркда даволанган Маниша ҳар томонлама кучли ва бардошли бўлишга ҳаракат қилди. Мана энди у бутунлай соғлом ва бақувват аёлга айланди.

    Мумтоз

    Фото: Боллйwоодтиме

    Афсонавий актриса Мумтоз кўкрак бези саратони билан курашган. Ушбу ташхис 2002 йил Мумтоз 54 ёшга тўлганда қўйилди. Сўнгра актриса 6 та кимёвий терапия ва 35 марта нурланиш амалиётини ўтказди. У чиндан ҳам қийинчиликларга бардош бериб: “Мен осонликча таслим бўлмайман. Ҳатто ўлим ҳам менга қарши курашиши керак”, деди. У яна аввалгидек ҳаётга қайтиши учун қаттиқ режимга амал қилди. Актриса айни дамда 77 ёшда ва ўзини жуда яхши ҳис қилмоқда.

    Сонали Бендре

    Фото: Боллйwоодтиме

    2018 йил июль ойи охирида Болливудда яна бир даҳшатли хабар тарқалди. Унга кўра, ёш, чиройли ва маҳоратли актриса Сонали Бендре саратон касаллигига учраган эди. Афсуски, актрисанинг касаллиги охирги босқичда аниқланган. Аммо актриса вақтни ўтказмай Нью Йоркка даволангани учиб кетди. Уни ҳамкасблари, дўст ва яқинлари доимо қўллаб-қувватлаб турди.

    Фото: Боллйwоодтиме

    Бир оздан сўнг Сонали Instagram саҳифасида ўзининг фотосуратини жойлаштирди. Суратда икки дугонаси Сузанна Хон ва Гаятри Жоши, шунингдек, актрисанинг ўзи сочлари олинган ҳолатда эди.

    Энг ачинарлиси, актриса суратда шундай таъсирчан жумлаларни илова қилган эди: “Бу менман. Ва ҳозирги пайтда жуда ҳам бахтлиман. Ҳозир бу гапларим учун одамлар менга ҳайрат кўзи билан боқаётгандир, лекин бу ҳақиқат. Албатта, бунинг сабабини айтаман. Энди ҳар бир дақиқага эътиборли бўламан, қувонч ва қуёш нурларида исиниш учун ҳар қандай имконни излаб топаман. Оғриқли ва қувватсиз лаҳзалар ҳам бор, лекин мен ўзим хоҳлаган ишни қиламан, севган инсонларим билан вақт ўтказаман, шундагина ўзимни севимли ва бахтли ҳис қиламан. Дўстларимдан чексиз миннатдорман. Бир зумда ёнимда пайдо бўлиб, менга куч берадиган, ўзларининг тиғиз вақтига қарамай, ташриф буюрган, қўнғироқ қилган ва хабар юборишга вақт топган…Бундай вазиятда ўзимни ёлғиз ҳис этмаслигим учун улар сира ҳам тарк этмади. Ҳақиқий дўстлик қандай бўлишини кўрсатганингиз учун ташаккур.

    П.С. Айни дамда сочларим учун кўп вақт сарфламайман, чунки энди улар мени безовта қилмайди”.

    Сонам Капур

    Фото: Боллйwоодтиме

    Болливуд актрисаси ҳамда моделери Сонам Капур узоқ вақтдан буён қанд касали билан курашаётганини жуда кам инсон билади. Энди у парҳез ёрдамида касалликни назорат қилиши мумкин. Ушбу жозибали нозик қизга қараб, айримлар унинг бир вақтлар 86 килограмм оғирликда бўлганини эсга олади, қатъий режимдаги парҳез туфайли у тез вақт ичида 35 килограмм вазн йўқотди.

    Салмон Хон

    Фото: Боллйwоодтиме

    Актёр Салмон Хонга уч шохли нерв касаллиги ташхиси қўйилган. У ҳали ҳамон ушбу касаллик билан курашмоқда. Бу невропатик касаллик бўлиб, юзнинг жағ, яноқ қисмларида оғриқлар кузатилади. Шунингдек, унинг АҚШда бир муддат даволаниб келиши актёрнинг аҳволини бир оз енгиллаштирди.

    Ритик Рошан

    Фото: Боллйwоодтиме

    Машҳур актёр ва раққос Ритик Рошан сурункали субдурал гематомадан азият чекади. Ушбу касаллик мия шикастланиши билан боғлиқ. Касаллик туфайли актёрнинг боши қаттиқ оғрийди ва мунтазам равишда муолажалар олиб туради.

    Шоҳрух Хон

    Фото: Боллйwоодтиме

    Болливуд қироли Шоҳрух Хон оз эмас, нақд 8 та − елка, қовурға, тўпиқ, тизза, бўйин ҳамда кўз соҳасида жарроҳлик амалиётини ўтказди. Шунингдек, у узоқ вақтдан буён қўл ва бел оғриғидан азобланмоқда. Шунинг учун актёр керак бўлганда дарҳол мурожаат қилиши учун суратга олиш майдончасида доимо шифокор ҳам бўлади. 

    12.08.2024, 15:53   Изоҳ (0)   78139
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Салбий образлар билан кинога кириб келган ва севгисига эришиш йўлида фильмларидагидек машаққатларни бошдан кечирган Болливуд қироли Шоҳруҳ Хон 58 ёшда (фото) 

    03.11.2023, 12:31

    Болливуд қироли Шоҳрух Хон томонидан рад этилган машҳур ҳинд фильмлари

    01.07.2024, 14:58

    Ҳиндча дабдаба: Болливуд юлдузларидан тортиб бой меросхўрларгача бўлган жуфтликларнинг энг қиммат тўйлари 

    20.07.2024, 11:48

    Реал ҳаётда малика бўлган Болливуд кино юлдузлари (фото)

    24.07.2024, 20:05

    “Қўрғон сирлари”дан кейин нима томоша қилса бўлади: экран қаршисига михлаб қўядиган ажойиб турк сериаллари

    12.08.2024, 14:43

    Женнифер Лопес ва Бен Аффлек никоҳининг бекор қилиниши тарихдаги энг қиммат ажрим бўлиши кутилмоқда

    12.08.2024, 13:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.