• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12591.71
    • RUB160.18
    • EUR14821.7
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Тошкент ш.

    Янгиҳаёт прокуратураси биноси қурилиши учун 190 млн сўм металл сотиб олиб, пулини бермаган қурувчига жиноят иши қўзғатилди

    “Дарё”да Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туман прокуратураси биноси қурилиши учун тадбиркор Шероз Абдуқодировдан 190 миллион сўмлик металл сотиб олингани, бироқ пули тўланмагани, шунингдек, бу бино қурилиши 33 нафар ёлланма ишчининг 160 миллион сўмлик маошини ҳам “ютиб юборгани” хабар берилганди. Мақола жамоатчиликка эълон қилингач, Бош прокуратура бунга муносабат билдириб, вазият назоратга олинганини маълум қилди. 

    Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг “Дарё”га қўшимча қилишича, бино қурилиши учун 190 миллион сўм металл сотиб олиб, пулини бермаган қурувчига жиноят иши қўзғатилган. 

    Аниқланишича, Янгиҳаёт тумани прокуратураси биносини қуриш юзасидан ўтказилган тендер савдоларида “Қорақалпоқ-Барҳаёт” МЧЖ ғолиб деб топилиб, буюртмачи ташкилот — шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси УК ва “Қорақалпоқ-Барҳаёт” МЧЖ ўртасида пудрат шартномаси имзоланган. Бош пудратчи “Қорақалпоқ-Барҳаёт” МЧЖ томонидан “Нур Собирофф” МЧЖ билан жами 4 та субпудрат шартномалари имзоланган.
    Хусусан, 2023 йилнинг 26 октябрь куни тузилган шартномага кўра, “Қорақалпоқ-барҳаёт” МЧЖ қурилиш объектидаги 4 турдаги ишлар учун “Нур Собирофф” МЧЖга жами 1 миллиард 473 миллион сўм пул маблағлари ўтказиб берган, амалда 1 миллиард 69 миллион сўмлик ишлар бажарилган. Амалда бажарилмаган ишлар бўйича тўланган пулларни қайтариш ҳақида “Қорақалпоқ-барҳаёт” МЧЖ томонидан бугунги кунга қадар судга мурожаат қилинмаган, дейди Ҳаёт Шамсутдинов.

    Масъул ташкилот шунингдек, иш ҳақи билан боғлиқ муаммони ҳам ўрганганини, бино қурилишида иштирок этган ишчилар иш ҳақини ундириш бўйича Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судига даъво ариза киритилганини билдирди.

    Тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларида субпудрат ташкилоти “Нур Собирофф” МЧЖга шартнома бўйича берилган иш ҳажмлари учун ишчи кучига 97 миллион 600 минг сўм маблағлар назарда тутилганлиги, ушбу маблағлар муқаддам ишчиларга тўлиқ тўлаб берилганлиги аниқланган. Объектда ишлатилган ишчилар билан расмий меҳнат шартномаси тузилмасдан, иш ҳақи тўғрисида оғзаки келишув бўлганлиги аниқланиб, ишчиларнинг туман прокуратурасига ёзган аризасига асосан Сергели тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан ишчиларнинг манфаатида “Нур Собирофф” МЧЖдан иш ҳақини ундириш бўйича фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судига даъво ариза киритилган, дейди масъул. 

    Таъкидланишича, “Нур Собирофф” МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқалар жуда кўп миқдорда фирибгарлик қилишда айбланиб, уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

    “Дарё.uz” сайтига мурожаат қилган Шероз Абдуқодиров металл маҳсулотлари етказиб бериш бўйича “Нур Собирофф” МЧЖ раҳбари М.Собиров билан оғзаки келишганлигини, етказиб берилган маҳсулотларнинг бир қисми бўйича 190 миллион сўм тўлаб берилмаганлигини маълум қилди. Фуқаро Шероз Абдуқодировнинг аризаси ўрганилиб, натижасига кўра “Нур Собирофф” МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (жуда кўп миқдорда фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари амалга оширилмоқда, дейди Ҳаёт Шамсутдинов.
    27.08.2024, 10:30   Изоҳ (0)   4730
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда 12 ёшли қизнинг зўрланиб, ўлдирилгани юзасидан жиноят иши судга оширилди

    11.05.2023, 10:10

    Тошкентдаги прокуратура биносининг қурилиши тадбиркорга 190, қурувчиларга эса 160 млн сўм зарар келтирди

    14.08.2024, 14:30

    Тошкентда прокуратура биноси қурилиши билан боғлиқ муаммо Бош прокуратура назоратига олинди

    14.08.2024, 16:50

    Тошкентнинг икки туманида “свет” вақтинча ўчирилди 

    27.08.2024, 10:20

    Фарғонада машинадан оёғини чиқариб ҳаракатланганларга чора кўрилди (видео) 

    27.08.2024, 10:10

    Рақобат қўмитаси Нукус халқаро аэропортига нисбатан иш қўзғатди

    27.08.2024, 09:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дерматологдан огоҳлантириш: “Ушбу хато SPF кремнинг фойдасини йўққа чиқаради”

    Гўзаллик | 3 июл, 22:40

    АҚШда 6 млрд долларлик таълим дастурларини молиялаштириш тўхтатиб қўйилди 

    Дунё | 3 июл, 22:30

    Суперлига. “Шўртан” ўз майдонида “Қизилқум”га мағлуб бўлди

    Спорт | 3 июл, 22:26

    Ўзбекистонга заргарлик буюмларини ноқонуний тарзда олиб кирмоқчи бўлган шахс тўхтатиб қолинди

    Ўзбекистон | 3 июл, 22:20

    Навоийда бир гуруҳ нотаниш қизлар истироҳат боғида жанжаллашди 

    Ўзбекистон | 3 июл, 22:10

    Microsoft 9 мингга яқин ходимини ишдан бўшатди

    Дунё | 3 июл, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.