• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият Кино Шоу-бизнес

    “Форрест Гамп” фильмидаги кўпчилик пайқамаган ёки охиригача тушунмаган қизиқарли ҳолатлар

    Том Ҳэнкс бош ролни ижро этган Роберт Земекиснинг машҳур картинаси кинематография классикаси ҳисобланади. “Форрест Гамп” “Жиноий асар” ва “Шоушенкдан қочиш” фильмларини ортда қолдириб, “Оскар”ни ва турли мамлакатларда яна 35 дан ортиқ мукофотларни қўлга киритади.

    Бу мураккаб тагмаънога эга бўлмаган оддий ва тушунарли фильмга ўхшайди. Бироқ ижодкорлар фильмга кўплаб қизиқарли деталларни қўшган. Уларнинг баъзиларини томошабинлар пайқамаслиги ҳам мумкин. Аммо айнан улар бу асарнинг гениаллигини таъкидлайди.

    Форрест пинг-понг ўйнаётганида кўзини умуман пирпиратмайди

    Бош қаҳрамон ҳаётнинг турли соҳаларида муваффақиятга эришган. Стол тенниси бўйича у бутунлай юлдузга айланади. Бунинг сири оддий: касалхонада Форрестга бу ўйинни биринчи марта ўргатишганида “ҳеч қачон шарчадан кўзингни узма” дейишади. Гамп одатдагидек маслаҳатни аниқ бажаради.

    Айнан шунинг учун ҳам Форрест пинг-понг ўйнайдиган барча саҳналарда Том Ҳэнкс бирор марта ҳам кўзини пирпиратмайди — қаҳрамон умуман кўзини тўпдан узмайди. 

    Форрестнинг урушга қарши нутқи ҳақиқий эди. Лекин оломондан ташқари

    Норозилик акцияси пайтида бош қаҳрамондан саҳнага чиқиб, Вьетнам уруши ҳақида нутқ сўзлашни сўрашади. Дастлабки сўзларининг ўзидаёқ унинг микрофонини ўчириб қўйишади. Форрест гапини тугатгандан кейингина ёқилади.

    Бу шунчаки ҳазилга ўхшайди: томошабинлар қаҳрамон нима деганини эшитмайди. Бироқ бу сирни Том Ҳэнкснинг ўзи очиб беради. Унинг версиясига кўра, Форрестнинг нутқи жуда оддий эди: 

    “Баъзида Вьетнамга борганлар оналари олдига оёқсиз қайтишади. Баъзан улар умуман қайтмайди. Бу жуда ёмон. Вьетнам ҳақида айтмоқчи бўлган гапларим шу”.

    Ушбу саҳна ҳақидаги яна бир қизиқ факт шундаки, намойишчиларнинг катта тўдаси қисман сохта. Вашингтондаги Линкольн ёдгорлиги олдидаги майдон — бу саҳна суратга олинган жой жуда катта: у чорак миллионга яқин одамни сиғдира олади. Фильм яратувчилари жисмоний жиҳатдан ҳам бунча кўп оломонни тўплай олмасди.

    Қўшиқ Буббанинг ўлимига ишора қилади

    Содда, аммо самимий қаҳрамоннинг ўлим саҳнаси фильмдаги энг фожиали лаҳзалардан биридир. Бироқ аввалроқ унинг ўлимига ишора қилинган. Форрест Гамп ва унинг янги дўсти Бубба Вьетнамга келганида ва лейтенант Дэн билан илк бор учрашганида, уларга шундай маслаҳат беради: “Ўзингизни ўлимга дучор қилиб, аҳмоқлик қилманг”. Айнан шу пайтда орқа фонда Тhe Beach Boys гуруҳининг “Sloop John B” қўшиғи янада баландроқ янграй бошлайди.

    Бу қўшиқ I wanna go home, Let me go home (Уйга қайтмоқчиман, мени уйга юборинг) сўзлари билан тугайди. Бубба ҳам ўлаётганида: “Уйга кетишни хоҳлайман”, дейди. 

    Форрестнинг пойабзали эски, лекин иплари янги

    Дастлабки саҳнадаёқ бош қаҳрамоннинг пойабзали нақадар ифлос ва эски эканлиги дарров кўзга ташланади. Кроссовкалар фонида оқ иплар алоҳида ажралиб туради. Кейинчалик маълум бўладики, бунга Форрест ҳаётидаги икки муҳим шахс таъсир кўрсатган.

    Унинг кроссовкалари фақат Гамп кўп югургани учунгина эскириб кетмаган. Аслида бу ё Женни қаҳрамонга бир пайтлар совға қилган ва у “дунёдаги энг яхши совға” деб атаган ўша Nike кроссовкалари, ёки худди шундай кроссовкалардир. Бу Форрестнинг бутун умри давомида қизга бўлган муҳаббатини сақлаб қолганининг яна бир исботидир.

    Аммо лейтенант Дэн Вьетнамда хизмат қилаётганида оёқлар ҳолатини кузатиб туриш кераклигини айтади, шунинг учун Форрест пойабзал яхши кўриниши учун ипларини янгилайди.

    Айрим саҳналарда Том Ҳэнкснинг ўрнига укаси рол ўйнаган

    Кўпчилик актёрлар дублёрлар хизматидан фойдаланиши сир эмас — Том Круз каби айримлар бундан мустасно. Аммо кўпинча бу тасодифий ишчилар бўлиб, улар кўникмаларига ёки ташқи ўхшашлигига қараб танланади. Аммо Том Ҳэнкс билан бу вазият қизиқроқ бўлган.

    Форрест Гамп ролига тайёрланиш жараёнида укаси Жим Ҳэнкс ўйнаган “Бюфорд пляжи қуёнлари” номли унча таниқли бўлмаган комедия бош қаҳрамонининг баъзи хатти-ҳаракатларини ўзлаштирган. Хусусан, Том унинг ғалати югуриш услубини кўчирган.

    Айнан шу сабабли энг фаол саҳналарда асосий юлдузни оддий каскадёр ёки спортчи эмас, балки Жим Ҳэнкснинг ўзи ўйнаб турган. Бу жуда қулай бўлиб, улар ташқи кўринишдан ўхшаш ва деярли бир хил ҳаракат қилишади.

    Айтганча, “Форрест Гамп”ни оилавий лойиҳа деб ҳисоблаш мумкин: ёш қаҳрамон автобусда ўзига жой қидираётган саҳнада Том Ҳэнкснинг қизи Элизабет Ҳэнкс кичик рол ижро этган.

    Футбол майдонида Форрестнинг формаси доимо тоза бўлади

    Америка футболини кўрган ҳар бир киши ўйинчилар дарҳол ўт-ўлан ва тупроққа булғаниб кетишини билади. Аммо Форрест Гамп — майдондаги ягона мутлақо тоза кийим эгаси.

    Ҳамма гап шундаки, уни ҳеч ким қувиб етолмайди, айниқса, йиқитолмайди. Қизиғи шундаки, китобида бу ҳолат сал бошқача: Форрест Гамп жуда новча йигит бўлади — бўйи икки метрга яқин ва вазни юз килограммдан ортиқ деб, тасвирланади.

    Барча суратларда Форрестнинг кўзи юмилиб қолади

    Фильм бош қаҳрамони кўп жиҳатдан бутун умри давомида болалигича қолади. Буни жуда ғалати тарзда кўрсатишади: Форрест суратга тушишни ўргана олмайди.

    Расмда унинг кўплаб суратлари кўрсатилган: битирув курсидан, онаси билан, лейтенант Дэн билан. Ҳатто стол тенниси рекламаси ҳам бор. Бу кадрларнинг ҳаммасида Форрестнинг кўзлари юмилиб қолган.

    Кўк катак кўйлак — ўзгариш ва доимийлик рамзи

    “Форрест Гамп” шунчаки — ортиқча рамзий маъно ва кинояларсиз суратга олинганга ўхшайди. Аммо картинада томошабинга қаҳрамонни яхшироқ тушунишга ёрдам берадиган кўплаб деталлар мавжуд. Фильм Форрест ҳаётининг турли даврлари ҳақида ҳикоя қилади: ҳар сафар янги даврга ўтганда қаҳрамон кўк катак кўйлак кияди.

    Бир томондан, бу навбатдаги сюжетнинг бошланишини ажратиб олишга ёрдам беради. Бошқа томондан, Форрестнинг ўзи одатларига содиқ қолганини кўрсатади.

    27.11.2024, 11:30   Изоҳ (0)   13900
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Том Ҳенкс#«Форрест Гамп»#Голливуд

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзини турли образларда синаб кўриб, янги қирраларини кашф этишдан қўрқмайдиган Голливуд юлдузлари (фото)

    06.09.2022, 11:42

    Ҳар қандай ҳолатда ҳам ўзи иштирок этган фильмларни кўрмайдиган Голливуд юлдузлари 

    16.03.2023, 13:14

    Роль учун 100 млн доллар: жаҳон киноси тарихида энг кўп гонорар олган актёрлар

    21.02.2024, 10:45

    Машҳур фильмларни суратга олиш жараёнида жиддий жароҳат олган актёрлар (фото)

    25.03.2024, 16:10

    “Музейдаги тун 2” фильмидаги фиръавн: мисрлик муҳожир Рами Малек қандай қилиб Голливудни забт этди?

    16.05.2024, 09:51

    Ошпаз, ҳамшира, кулол: Голливуд юлдузларининг шоу-бизнесдан узоқ соҳаларни танлаган фарзандлари (фото)

    30.05.2024, 12:50

    Бутун дунёга шарманда қилган: Голливуд юлдузларининг “қулоқсиз” фарзандлари

    13.06.2024, 17:15

    Том Ҳэнкснинг рафиқаси актёрнинг 26 миллион долларлик уйидаги севимли бурчагини кўрсатди (фото) 

    16.07.2024, 15:10

    Жаҳон киноси тарихидаги энг гўзал актрисалар рейтинги (фото)

    25.07.2024, 13:40

    Голливуд юлдузи Том Ҳэнкснинг уйига ўғри тушди

    08.08.2024, 14:46

    Фильмдаги мураккаб роллари руҳиятига таъсир қилган актёр ва актрисалар

    09.08.2024, 14:53

    Қирол ва шаҳзодалар билан дўст тутинган Голливуд юлдузлари (фото)

    13.08.2024, 15:30

    Ҳамкасблари фикрига кўра бирга ишлаш мароқли бўлган 5 нафар актёр

    06.11.2024, 23:00

    “Алвидо, Америка”: Трамп ғалабасидан кейин Қўшма Штатларни бутунлай тарк этишни режалаштираётган Голливуд юлдузлари

    19.11.2024, 10:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10

    Уларнинг кўпчилиги орамизда йўқ: “И операцияси” актёрлари йиллар давомида қанчалик ўзгарган?

    Кино | 23 август, 09:00

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.