Америкалик актёр Том Ҳэнкснинг Лос Анжелесдаги уйини кундуз куни ўғрилар тунаб кетди. Бу ҳақда “Корреспондент.нет” хабар бермоқда.
Ўғрилар уйга дераза ойналарини синдириш орқали кирган. Хавфсизлик сигнали чалинган бўлса-да, бу уларни тўхтатмади: босқинчилар уйнинг меҳмонхона қисмига кирган ва у ердаги барча қимматбаҳо нарсаларни олиб кетишган. Аммо улар Ҳэнкс ва унинг рафиқаси хонасига етиб бормаган.
Айнан қандай буюмлар ғойиб бўлгани ва актёр қанча миқдорда зарар кўргани ҳозирча номаълум. Том ва унинг рафиқаси Рита Уилсон хонадондаги барча нарсаларни текшириб кўришга улгурмаган.
Полиция ҳозирча ҳеч кимни ҳибсга олгани йўқ, бироқ тергов ишлари давом этмоқда. Ҳуқуқ-тартибот ходимлари тахмин қилишича, бу ишда ҳудуд атрофида фаолият юритаётган маҳаллий жиноий гуруҳларнинг қўли бор.
Ҳодиса рўй берган вақтда уй эгалари шаҳар ташқарисида бўлган, шу сабабли улар ўғриларнинг нишони бўлмаган.
Том Ҳэнкснинг Лос Анжелесда жойлашган хонадонни 2010 йилда 26 миллион долларга сотиб олган. 1996 йилда қурилган ва умумий майдони 1300 квадрат метрдан ортиқ бўлган уй нуфузли Pacific Palisades ҳудудида жойлашган.
Изоҳ (0)