• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Томошабинлар нафратига дучор бўлган “Муҳташам юз йил” сериали қаҳрамонлари

    “Муҳташам юз йил” сериали турк кино оламида ҳақиқий бурилиш ясаган лойиҳа бўлди. Ундаги тарихий воқеалар, саройдаги ички курашлар ва маҳоратли актёрлар ижроси томошабинларни йиллар давомида ўзига ром этди. Бироқ сериалда ҳаммага бирдай ёқадиган образлар бўлмади. Айрим қаҳрамонларнинг ҳар пайдо бўлиши томошабинларда салбий кайфият уйғотди.

    Foto: Kp.ru
    Фото: Kp.ru
    1. Рустам пошо

    Foto: Kp.ru
    Фото: Kp.ru

    Рустам пошо сериалда ёвуз, ҳийлакор, иккиюзламачи, бироқ зукко ва мақсадга интилувчан шахс сифатида тилга олинади. У ўзининг ақл-заковати ва Хуррам султонга бўлган садоқати билан саройда юқори мартабаларга эришади ва ҳатто Меҳримоҳ султоннинг турмуш ўртоғига айланди. Аммо Рустам фақат ўз манфаатини кўзлаб яшаган инсон эди. Душманлари унинг ҳокимиятдаги обрўсидан эмас, ўзгарувчан характеридан қўрқар эди, чунки ундан нимани кутишни ҳеч ким билмас эди.

    1. Гулшоҳ

    Foto: Kp.ru
    Фото: Kp.ru

    Сериал бошиданоқ Моҳидаврон султоннинг садоқатли хизматчиси сифатида таништирилган Гулшоҳ дастлаб намунали аёлдек туюлади, чунки у ўз раҳбарига доим содиқ ва фидойи бўлади. Аммо унинг ҳаддан ортиқ ташаббускорлиги, ҳар ишга аралашавериши ва узун тили панд беради. У ҳеч қачон ҳалол ёки адолатли бўлмайди, бошқа хизматкорларни эса доим қўрқитишга уриниб келади.

    Айниқса, Гулшоҳнинг ўч олишга мойиллиги кўпчиликда салбий таассурот уйғотган. Шунинг учун ҳам сериалдаги аянчли тақдирини томошабинлар табиий қабул қилган.

    1. Фотима хоним

    Foto: Kp.ru
    Фото: Kp.ru

    Фотима хоним саройга Хорватиядан келиб қолади ва тез орада Топкапи саройидаги шафқатсиз қоидаларини англаб етади. У Моҳидаврон султоннинг яқин одамига айланиши билан бошқа канизаклар орасида алоҳида обрўга эга бўлади. Айнан Фотима Гулшоҳни сиқиб чиқариб, унинг ўрнини эгаллайди.

    Моҳидаврон уни содиқ хизматкор деб ўйласа-да, Фотиманинг ўз режалари бор эди: у валиаҳд шаҳзода билан муносабат қуриб, ундан фарзанд кўриш орқали саройдаги мавқеини мустаҳкамлашни истарди. Охир-оқибат у мақсадига эришиб, Мустафодан ҳомиладор бўлади. Лекин шунда ҳам фитна-фасод ишлар қилишни тўхтатмайди. Шаҳзода Фотимадан юз ўгирганида, у буткул ўз йўлидан адашади. Ўғлининг ўлимидан сўнг эса у ўз жонига қасд қилади ва бу фожиага Хуррамни айбдор деб билади.

    1. Ойша хоним

    Foto: Kp.ru
    Фото: Kp.ru

    Шаҳзода Мустафонинг яна бир хотинларидан бири Ойша хоним бўлиб, шаҳзодадан қиз фарзанд кўради, аммо сарой фитналарига аралашмайди ва қизини тарбиялаш билан банд бўлади. Шаҳзода Мустафо бошқа аёлларга қараса ҳам, Ойша бунга эътибор бермайди. Айрим ҳолларда рашк билан майда жанжаллар чиқаради, аммо бу бошқа чўрилар қилган ишлар билан солиштирганда арзимас кўринади.

    Томошабинларга Ойшанинг айнан мана шу бефарқлиги ва пассивлиги ёқмаган. Сериал мухлислари фитналар ва курашларга ўрганиб қолган эди, Ойшанинг қоида асосида яшаши эса зерикарли туюлган. Сериалнинг тўртинчи мавсумида унинг шунчаки ғойиб бўлиши ҳам эътирозларга сабаб бўлган.

    1. Матракчи

    Foto: Kp.ru
    Фото: Kp.ru

    Зукко, билимли ва доно Матракчи Насуҳ эфенди сериал давомида кўплаб тарихий воқеаларнинг гувоҳи бўлган, саройдаги муҳим шахсларга яқин турган образ эди. Бироқ томошабинларнинг унга нисбатан муносабати зиддиятли бўлди. Аксарият мухлислар Матракчини юксак ақл эгаси деб билган бўлсалар-да, унинг баъзи қарорлари ва ҳаракатлари жиддий танқидларга сабаб бўлди.

    Энг катта норозилик Иброҳим пошога нисбатан ҳаддан ташқари садоқати билан боғлиқ. У Иброҳимнинг Нигор билан бўлган яширин муносабатини билиб туриб, барчасини сир сақлайди. Бу эса кўпчилик томошабинлар томонидан “ўзини ҳурмат қилмаслик”, “заиф характер” деб баҳоланди.

    1. Шаҳзода Салим

    Foto: Kp.ru
    Фото: Kp.ru

    Шаҳзода Салим — султон Сулаймоннинг ўғли ва кейинчалик Усмонийлар тахтини эгаллаган ҳукмдор. Бироқ у сериал давомида томошабинларнинг энг кўп танқид остига олинган қаҳрамонларидан бири бўлди. Унга нисбатан норозилик фақат сюжет воқеалари билан эмас, балки характерининг заифлиги, қарорларининг шафқатсизлиги ва шахс сифатида ишонч уйғотмаслиги билан боғлиқ эди.

    Сериалда Салим кўпинча қўрқоқлиги, ҳаддан ташқари ичкиликка берилиши ва ҳар доим ўзини оқлашга уриниши билан томошабинларда салбий таассурот уйғотади. У атрофидагиларнинг, айниқса онаси Хуррам ва рафиқаси Нурбону султоннинг ёрдами билан сиёсий майдонда омон қолади. Томошабинлар уни “ўз кучи билан эмас, бошқаларнинг ёрдами билан яшовчи ворис” деб қабул қилишган.

    Бироқ энг катта танқид — Салимнинг ўз укаси Боязид ва унинг ўғилларини қатл этиш қарори билан боғлиқ. Бу воқеа сериал мухлислари орасида ғазаб ва нафрат уйғотган энг аянчли саҳналардан бири бўлган.

    1. Хадича султон

    Foto: Kp.ru
    Фото: Kp.ru

    Султон Сулаймоннинг синглиси Хадича султон дастлаб сериал томошабинларининг кўнглини забт этган образлардан бири эди. У сокин, мулойим, оқила аёл сифатида кўринади — меҳрибон опа, содиқ рафиқа ва садоқатли дўст. Бироқ вақт ўтиши билан у ҳақидаги тасаввурлар кескин ўзгарди.

    Иброҳим билан бошлаган муносабатлардаги муаммолар туфайли Хадича доимий йиғи, жанжаллар, айбловлар, атрофдагилар билан зиддиятларга учради. Буларнинг бари томошабинларни чарчатди.

    7 август, 12:51   Изоҳ (0)   771
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #«Муҳташам юз йил»#турк сериали#салбий қаҳрамонлар

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    Ўзбекистон | 7 август, 15:45

    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди

    Реклама | 7 август, 15:00

    Ўзбекистонда йил бошидан буён 1,8 минг ҳайдовчи 100 млн сўмдан ортиқ даромад олди

    Ўзбекистон | 7 август, 15:13

    Хитой чивинлар тарқатаётган вирусга қарши дронларни ишга солди

    Дунё | 7 август, 14:45

    Фильмларда фақат энг синчков томошабинлар илғайдиган яширин ишоралар

    Кино | 7 август, 14:30

    Ғазода беморлар учун қон танқислиги кўпайди

    Дунё | 7 август, 14:15

    Дарвин Нуньес фаолиятини “Ал-Ҳилол”да давом эттиради

    Спорт | 7 август, 14:08

    50 йил кутилган лойиҳа: Италияда дунёдаги энг узун осма кўприк қурилади

    Дунё | 7 август, 13:57

    Сурхондарёдаги айрим йўлларда тезлик соатига 130 километр этиб белгиланади

    Ўзбекистон | 7 август, 13:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.