• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Футбол

    FIFA Жаҳон чемпионати саралашида порлаётган Аббосбек Файзуллаевни эътироф этди

    FIFA сайти Жаҳон чемпионати саралаши Осиё минтақасида ажойиб ўйин кўрсатаётган 6 ёш футболчи фаолиятига тўхталди. Улар орасида Ўзбекистон миллий жамоаси футболчиси Аббосбек Файзуллаев ҳам бор. “Дарё” ушбу мақолани тўлиқлигича тақдим этади.

    Фото: FIFA

    Мустаҳкам ҳимоячилар, марказда ўйинни ташкил қилиб берувчилар, айёр қанот футболчилари ва аниқ зарба берувчи ҳужумчилар: FIFA Осиё саралашининг сўнгги босқичида кўзни қамаштираётган олтита юлдузни кўздан кечирди.

    • Осиёда Жаҳон Чемпионати саралаш босқичи учинчи раунди тугашига атиги тўрт ўйин қолди.  
    • Ёш истеъдодлар 6-турда яна бир бор порлади.  
    • Абдулла, Амин, Файзуллаев, Фердинан, Ким ва Мажид алоҳида ажралиб турди.

    Осиё ёшлар даражасида ажойиб натижаларга эга: ўтган бешта FIFA U-20 Жаҳон Чемпионатининг учтасида Осиё Футбол Конфедерацияси (AFC)га аъзо давлатлар ярим финалга етиб борган, шунингдек, U-17 ва U-23 даражаларида ҳам ўзини кўрсатган.  

    Аммо муаммо кўпинча ёш истеъдодларни ҳақиқий юлдузларга айлантиришда бўлган. FIFA Жаҳон Чемпионати—26 саралаш босқичида давом этаётган ўйинлар қитъада истеъдодлар кам эканини инкор этади.  

    FIFA яқинда ўтган ОФК саралаш ўйинларида ўз маҳоратини намойиш этган олтита юлдузни ёритиб беради.

    Ҳариб Абдулла (БАА)

    Фабио Лиманинг тўртта голи БААнинг Қатар устидан қозонган йирик ғалабасида асосий эътиборни тортган бўлиши мумкин, аммо амирлик ёш истеъдод Ҳариб Абдулланинг бу муваффақиятдаги ҳиссасини эътибордан четда қолдириб бўлмайди. 

    Динамик ҳужумчи ўзининг тезлиги ва бевосита ҳужумлари билан доимий хавф туғдириб, бир нечта голларни ташкил қилишда муҳим рол ўйнади. У иккинчи голга олиб келган пенальтини ишлаб олди ва учинчи ажойиб голга замин яратган жарима зарбасига ҳам сабабчи бўлди.

    Фото: FIFA

    Юсуф Амин (Ироқ)

    Осиё қитъасида Ироқдан кўра кўпроқ ёш истеъдодларга эга миллатни топиш қийин. Ҳусайн Али, Али Жасим, Зидан Иқбол ва Али Ал-Ҳамади каби ўйинчилар ҳали ўсмирлик ёшида бўлса-да, биринчи жамоада мунтазам ўйнашмоқда.

    Бу сафар эса яна бир ёш юлдуз ўзини кўрсатиб, жамоасига мундиалнинг финал босқичига иккинчи бор йўл олиши учун муҳим уч очко тақдим этди. Дортмунднинг "Боруссия" клубида тарбияланган 21 ёшли Юсуф Амин Мускатдаги ўйинда Аймен Ҳусайннинг узатмасини аниқлик ва хотиржамлик билан голга айлантириб, жамоанинг ягона голини урди.

    Фото: FIFA

    Аббосбек Файзуллаев (Ўзбекистон)

    Яқиндагина ОФКънинг Йилнинг энг яхши ёш футболчиси мукофотига сазовор бўлган Аббосбек Файзуллаев ўз обрўсини янада оширишда давом этмоқда. Корея Халқ Демократик Республикасини мағлуб этишда кўрсатган маҳоратли ўйини бунга яна бир мисол бўлди.

    Бўйи кичик бўлса-да, юқори техник маҳорати ва ҳимоячиларни доғда қолдиришга бўлган қатъияти билан ажралиб турадиган Москва клуби вакили Вентян шаҳрида бўлиб ўтган ўйинда ягона голни киритди. У жарима майдончасининг ташқарисидан кучли зарба йўллаб “Оқ бўрила”ни илк бор Жаҳон чемпионатининг финал босқичига чиқиш йўлида имкониятларини яхшилади.

    Фото: FIFA

    Марселино Фердинан (Индонезия)

    Узоқ вақтдан бери “Garuda”нинг навбатдаги буюк истеъдоди сифатида эътироф этилаётган Марселино Фердинан, сўнгги саккиз финалдан олтитасида қатнашган Саудиядек кучли жамоани мағлуб қилишда марказий рол ўйнади. Маҳаллийлаштирилган юлдузлар сони ортиб бораётган таркибда, 20 ёшли Сурабаялик футболчи маҳаллий футбол ҳам етук истеъдодларни етиштираётганини кўрсатди.

    Жакартадаги Гелора Бунг Карно Стадионида, футболнинг улкан саҳналаридан бирида, Марселино 2:0 ҳисобидаги ғалабанинг иккала голини ҳам киритди. Биринчи голни пенальти нуқтаси яқинидан мураккаб зарба билан амалга оширди, иккинчисини эса чаққон реакцияси билан тўпни дарвозага йўллаб, ўз халқининг саралаш босқичидаги умидларини қайта жонлантирди.

    Фото: FIFA

    Ким Ю-сонг (Корея Халқ Демократик Республикаси)

    Ўйиннинг кўп қисмини ҳимояда ўтказадиган жамоа сафида Ким Ю-сонг саралаш босқичи давомида ҳақиқий ажралиб турувчи футболчига айланди. 21 ёшли пхенянглик ҳимоячи ўзининг тезлиги, аниқ узатмалари ва ўйинни пухта англаш қобилияти билан вақтида тўпни эгаллаб олиш ва рақибни тўхтатишда моҳирлик кўрсатмоқда.

    У Корея ХДРнинг тўрт кишилик мудофаасида фахрий футболчи Чанг Кук-чол учун идеал шерик бўлиб хизмат қилмоқда. Лаосдаги нейтрал ҳудудда ўтган ўйинда ҳам у ажойиб ўйин кўрсатиб, учта муҳим зарбани тўсди, икки бор тўпни ҳужумчидан олиб қўйди ва бир неча марта зарурий блоклар амалга оширди.

    Фото: FIFA

    Юсуф Мажид (Кувайт)

    Кувайт футболининг катта умиди бўлган Юсуф Мажид биринчи бўлимда рақиб томонидан назорат остида турди. Шундай бўлса-да, тўп йўқ пайтдаги узлуксиз ҳаракати билан ажралиб турди. Бу унинг ўйинининг кам баҳоланадиган қисми ҳисобланади. Унинг тинимсиз тўпсиз ҳаракати Иорданиядек хавфли жамоа учун майдонда жой топишни қийинлаштирди. Иккинчи бўлим ўрталарида эса Юсуф ҳал қилувчи ассистни амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирувчи голга сабаб бўлди ва Кувайтнинг саралашдаги умидларини сақлаб қолди.

    Фото: FIFA

    Маълумот учун Осиё қитъасидаги мундиал саралашининг 6-тур учрашувлари 19 ноябрь куни ўтказилди. Қолган 4 тур 2025 йилда бўлиб ўтади. 20 март куни бўладиган 7-тур баҳсида Ўзбекистон миллий жамоаси Тошкентда Қирғизистонни қабул қилади.

    22.11.2024, 11:25   Изоҳ (0)   56340
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Аббосбек Файзуллаев#Жаҳон Чемпионати саралаши#Ўзбекистон миллий жамоаси

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тарих ёзган шахматчилар, тўхташни билмаётган Чусовитина, Нуриддиновнинг камбэки ва интригага бой бўлган Суперлига. Ўзбек спортида йил сарҳисоби

    31.12.2022, 18:00

    ЖЧ—2026 саралаши. Ўзбекистон Туркманистон устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди 

    06.06.2024, 21:24

    Асосий ҳимоячисиз қолган Эрон бош мураббийсиз Ўзбекистонга қарши: футболчиларимиз қора анъанага чек қўя оладими?

    09.10.2024, 15:37

    Сречко Катанец ноябрь ойи ўйинлари учун чақирилган футболчилар рўйхатини эълон қилди 

    06.11.2024, 11:18

    РПЛ. “ЦСКА” сафарда “Крилья Советов”ни мағлуб этди, Аббосбек Файзуллаевдан голли узатма 

    10.11.2024, 17:03

    Жаҳон чемпионатига йўл хатарли Қатар орқали бўлади: Ўзбекистон Осиё Кубогидаги мағлубият учун қасос оладими?

    13.11.2024, 15:06

    Умар Эшмуродов: “Мухлисларни уялтириб қўйишга ҳақимиз йўқ”

    14.11.2024, 09:50

    ЖЧ — 2026 саралаши. Қатар сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига ғалабани илиб кетди 

    14.11.2024, 23:25

    Қатардан аламли мағлубиятга учраган Ўзбекистон миллий жамоаси футболчиларининг ўйини қандай баҳоланди?

    15.11.2024, 02:08

    Аббосбек Файзуллаевга “Йилнинг энг яхши ёш футболчиси” соврини топширилди 

    15.11.2024, 20:45

    Шимолий Корея—Ўзбекистон: миллий жамоа иккинчи ўринда қолиши учун ғалаба қозониши шарт бўлган баҳс ҳақида

    18.11.2024, 15:02

    Ўзбекистон терма жамоаси Шимолий Кореяга қарши муҳим ўйинда қийин ғалабага эришди

    19.11.2024, 18:57

    10 киши қолган ҳолда ғалабага эришган Ўзбекистон термаси ўйинчилари қандай баҳоланди?

    19.11.2024, 20:16

    Ўткир Юсупов КХДР устидан қозонилган ғалаба ҳақида: “Бир кун олдин тактика-пактикани йиғиштириб, ҳамма борини бериб, юракдан ўйнаса, ютамиз деб келишгандик”

    19.11.2024, 19:53

    Аббосбек Файзуллаев футболчининг энг катта душмани ҳақида гапирди

    20.11.2024, 16:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Колумбиянинг собиқ президенти 12 йил уй қамоғига ҳукм қилинди

    Дунё | 2 август, 16:20

    Сурия Озарбайжондан газ қабул қилиб олишни бошлади

    Дунё | 2 август, 15:45

    “Ал-Ҳилол” Антуан Гризманни сотиб олишга яқин турибди

    Спорт | 2 август, 15:35

    Путин Трампнинг ультиматумига жавоб қайтариб, “Орешник” ракеталари тизимли равишда ишлаб чиқарилаётганини айтди

    Дунё | 2 август, 15:25

    Шавкат Мирзиёев Хитой раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди

    Ўзбекистон | 2 август, 15:06

    Европа шаҳарлари марказларида ижара нархи қанча ва сўнгги 5 йил ичида қанчалик ўзгарган?

    Саёҳат | 2 август, 14:55

    Esports World Cup Chess. Магнус Карлсен мукофот жамғармаси 1,5 млн доллар бўлган мусобақада чемпионликни қўлга киритди

    Спорт | 2 август, 14:40

    Ўзбекистон | 2 август, 14:30

    Озарбайжон матбуоти “ТАСС”га жавоб тариқасида Калининградни Кёнигсберг деб атади

    Дунё | 2 август, 14:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.