• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Шоу-бизнес

    Оппа Гангнам Style: Биргина қўшиғи билан ақл бовар қилмас даражада бойиб кетган PSY қаерга ғойиб бўлди?

    Бу кулгили корейс қўшиқчиси бутун дунёни ўзи билан бирга рақсга тушишга ва жўшқин қўшиқнинг содда сўзларини айтишга мажбур қилди. Унинг Гангнам Style клипи интернетни шунчалар ҳайратга солдики, машҳур видеохостинг кодларини ўзгартиришга мажбур бўлди, чунки ҳеч ким кўришлар сони миллиардларга етишини тасаввур ҳам қила олмасди. Бироқ кўп ўтмай, бир қанча мамлакатларга тўфондек кириб борган PSY тўсатдан кўздан ғойиб бўлди. Аммо унинг бундай қилишига жиддий сабаблар бор эди.

    Корея “Рубльёвка”сидан чиққан бойвачча

    PSY 2012 йилда Гангнам Style клипи билан бутун дунёни лол қолдирди. Клип 2 миллиарддан ортиқ кўрилди ва бундай катта рақамларга ўрганмаган энг машҳур видео хизматининг ҳисоблагичини ишдан чиқарди. PSY тахаллусли ижрочи атиги бир неча кун ичида дунёдаги энг машҳур шахслардан бирига айланиб, мухлислар армиясига эга бўлди. Экранда кулгили ҳаракатлар қилаётган қўшиқчининг аслида ким эканини фақат корейслар яхши билишарди.

    Пак Чже Сан (хонанданинг ҳақиқий исми) камбағал оиланинг фарзанди эмасди. У Корея ёшларининг энг ёрқин вакилларидан бири бўлиб, ҳеч қачон бирор нарсага муҳтож бўлмаган. Унинг отаси яримўтказгичлар ишлаб чиқарадиган йирик корпорациянинг ижрочи директори, онаси эса бир нечта шахсий ресторанларидан катта даромад оларди. Пак Чже Сан эса отасининг ишини давом эттириш ёки ресторан бизнесини юритишни хоҳламасди.

    Пак тенгдошлари билан тил топиша олмасди, бироқ уларнинг юзига табассум югуртира оларди. У ҳазиллашар, қилиқлар қилар, дарсларни бузар ва атрофдагиларни кулдирарди. Пак мунтазам равишда дарсларни бузиб, ўқитувчиларнинг сабрини синарди. Ўсмирлик пайтида у мусиқага қизиқиб қолади ва севимли рэперларига тақлид қилиб, треклар ёза бошлайди. Аммо у мусиқа билан шуғулланиш истагини отасига айтганида, тушуниш ўрнига рад жавобини олади.

    Ўша пайтда у ота-онасига қарши чиқмайди, шунинг учун мактабни тугатгандан сўнг бизнесни бошқариш усуллари ва техникасини ўрганиш учун Бостон университетига ўқишга киради. Ота-она ўғиллари улардан узоқда мустақил ва масъулиятли бўлиб, ватанига кучли мутахассис бўлиб қайтишига ишонарди. Бироқ ҳаммаси бутунлай тескари бўлди. Назорат йўқлиги, талабаларнинг эркин ҳаёти ва эркинлик Пак учун айни муддао эди.

    Ота-онаси юборган пулларни у кўнгилхушликларга сарфларди, маърузаларда деярли қатнашмасди, лекин отасининг университет раҳбариятига “ўғлига яна бир имконият бериш” илтимоси маълум вақт уни ўқишдан ҳайдашдан сақлаб қолди. Аммо Пак ўқишни давом эттиришни истамаслигини айтади. У ҳужжатларини олиб, инглиз тили курсини тамомлайди ва Беркли мусиқа коллежига ўқишга киради. Аммо у бу ерда ҳам узоқ ўқимайди, тез орада у мусиқий карьерасини қуриш ниятида Кореяга қайтиб келади.

    Услубга мос тахаллус

    Хонандалик карьераси учун Пак Чже Сан услуби ва дунёқарашига тўлиқ мос келадиган тахаллус танлайди. Тахаллус эса унинг одамлар кўз ўнгида қандай кўринишини тўлиқ акс эттирган. PSY — инглизча “псих” сўзидан олинган бўлиб, қўшиқчининг ўзи буни оддийгина тушунтиради: у ақлдан озар даражада мусиқа ва рақсни яхши кўради.

    Дарвоқе, ижрочининг саҳнадан ташқаридаги хатти-ҳаракати ҳам анча ғалати. У доимо қандайдир воқеаларга дуч келарди, тақиқланган моддаларни истеъмол қиларди. Аммо унинг шон-шуҳратга интилиши ҳам эътибордан четда қолмайди. 2000 йилда Корея телевидениесида ўзига хос чиқишидан сўнг, PSY продюсерлар эътиборини тортади.

    Телевидениеда дастлабки чиқишидан бир йил ўтмай, қўшиғи Корея хит-парадларининг биринчи қаторларига кўтарилади. Биринчи диски ҳам жуда тез сотилади. Бироқ расмийлар уни номақбул деб топиб, жаримага тортишади. Аммо бу ижрочига юлдуз бўлишга тўсқинлик қила олмайди, шунчаки энди унинг альбомлари тингловчиларнинг чекланган ёшини англатувчи ёрлиқ билан чиқади.

    Дарвоқе, ёшларга унинг қўшиқлари ёқарди, кекса авлод эса бундай санъатни номақбул деб ҳисобларди. Аммо у жуда яхши композицияларни ҳам ярата олди, улардан бири 2002 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатининг норасмий мадҳиясига айланди ва Корея мусиқа мукофотининг лауреати бўлди. PSY учта альбом чиқарди, шундан сўнг машҳурлиги пасая бошлади. Концертлари аввалгидек мухлислар армиясини тўпласа-да, янги композициялар энди чартларда кўтарилмасди.

    Шундан сўнг PSY ўзига хос, ҳар доим танқидга учраган услубидан воз кечади. Бу вақт ичида уйланиб, эгизак қизларнинг отаси бўлади. Кейинчалик PSY турли лойиҳалар устида ишлай бошлайди, саҳнага камроқ чиқади. У энди кутилмаган ва бемаъни ишлар қилмасди, аммо PSY ҳар доим ажаблантиришни биларди. Ва у Гангнам Style номли композицияни чиқаради, бу клип унга жаҳон миқёсида шуҳрат келтиради, К-попнинг портлашига сабаб бўлади.

    Уникал композиция ва оламшумул муваффақиятдан кейинги ҳаёт

    Ушбу қўшиқ Сеулнинг энг нуфузли тумани, Жанубий корея “Рубльёвкаси” — Каннамгуга бағишланган эди. Хонанда шу ерда туғилиб ўсган, шунинг учун ушбу ҳудуднинг урф-одатлари, қоидаларини жуда яхши биларди. Клипда хонанда Лондондаги (ёки Сеулдаги) данди кийимида пайдо бўлиб, мутлақо ҳиссиётсиз юз ифодаси билан куйлайди. Ҳеч ким Гангнам Style YouTube тарихидаги энг кўп томоша қилинган клипларнинг бирига айланиши ва унинг дастурий кодлари икки миллиарддан ортиқ кўриш учун ҳисобланмаганлигига ишонмаганди.

    Гангнам Styleъни бутун дунё тинглади, рақсга тушишди, одамлар хонанданинг ҳаракатларини такрорлашди. PSYни биринчи даражали поп-юлдузлар билан саҳнада чиқиш учун таклиф қилдилар, кўпчилик ҳеч ким танимаган одам қандай қилиб битта клип орқали 5 миллион доллардан ортиқ пул ишлаб олиши, кўришлар сони бугун ҳам тўхтамаётганидан ҳайратда қолишди.

    Сўнгра у яна бир нечта ҳитлар чиқарди, лекин Гангнам Style даражасига ета олмади. 2018 йилда эса ижрочи кутилмаганда оммавий ахборот воситаларидан йўқолди. Бу айнан ўша пайтда содир бўлди, чунки у ўзини танитган продюсерлик агентлиги билан ҳамкорликни тугатди. Ижрочи ўзининг продюсерлик компаниясини очди, оиласи билан Лос-Анжелесга кўчиб ўтди ва жуда ёпиқ ҳаёт тарзида яшай бошлади.

    Мухлислар у карьерасини якунлаган деб ўйлашди. Бироқ 2022 йилда PSY янги “9тҳ” номли альбоми билан саҳнага қайтиб, Кореяда турли шаҳарларда гастроллар ўтказди. Унинг концертларида минглаб томошабинлар йиғилиб, стадионларда ҳақиқий шов-шув кўтарилди.

    2022 йилда у хотини ва қизлари билан Кореяга қайтиб келади. Бир нечта концертлардан сўнг, у келажакда К-попнинг янги талантларини ривожлантиришга йўналтирган мусиқий продюсер сифатида фаолият юритмоқчилигини айтади. Бироқ у ҳозирда ҳам Кореяда кўплаб гастроллар ўтказмоқда ва концертларидан олган ҳиссиётларсиз яшай олмаётганини айтади. 

    Айнан PSY билан бошланган К-попга бўлган қизиқиш, Жанубий Корея қўшиқчилари ва мусиқий гуруҳларининг машҳурлиги тобора ошди, улар бугун авлоднинг кумирларига айланишди.

    21.11.2024, 12:50   Изоҳ (0)   46686
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #PSY#К-поп#машҳурлик

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сеулда Gangnam Style рақсига ҳайкал ўрнатилади

    07.11.2015, 21:38

    Британиялик қўшиқчи Аделнинг клипи Gangnam Style’нинг рекордини янгилади

    19.01.2016, 19:20

    Аэрофобияни енгишнинг 5 йўли

    23.02.2017, 09:18

    Ўзингиздан узоқ тутишингиз керак бўлган 4 турдаги одамлар

    06.04.2017, 09:14

    Кореяликлар Gangnam Style қўшиғига атаб ўрнатилган ҳайкални «ўта хунук» деб аташди

    12.10.2017, 15:34

    ОАВ: Шимолий Корея PSY’нинг мамлакатдаги гастролларини рад этди

    27.03.2018, 06:20

    Gangnam Style, Mr.Saxobeat сингари қўшиқлари бир кунда хит бўлган ижрочилар ҳозир нима билан банд? (видео)

    22.09.2020, 09:28

    Рианна, Кайли Женнер ва Psy: жаҳон бизнесига таъсир ўтказаётган юлдузлар (фото)

    02.06.2021, 19:56

    Биргина қўшиғи ортидан умрининг охиригача етадиган даромад олган юлдузлар (видео)

    15.03.2022, 12:58

    Гангнам Стйле хити билан миллионлаб доллар ишлаб топган, кейин эса кўринмай кетган кореялик қўшиқчи PSY ҳозир нима билан банд? (фото)

    08.08.2022, 14:51

    Хит бўлган биргина қўшиғи туфайли умрининг охиригача етадиган бойлик орттирган юлдузлар (видео)

    11.12.2022, 16:08

    Бадавлат оилада вояга етган машҳурлар (фото)

    21.07.2024, 17:55

    Қотил ва фирибгарлар орамизда: ҳаёти машҳур фильмларга асос бўлган 4 нафар жиноятчи ҳозирда қандай яшайди?

    19.11.2024, 11:35

    Шамолга совурилган миллиардлар: машҳур фильмларнинг рекорд даражада омадсиз чиққан давомлари

    19.11.2024, 14:42

    Кинотерапия: Ҳар қандай томошабинни йиғлашга мажбур қиладиган фильмлар (трейлер)

    19.11.2024, 19:00

    30 йилдан сўнг: машҳур “Ниқоб” фильмидаги кўпчилик пайқамаган хатоликлар 

    20.11.2024, 13:48

    Кузнинг ёмғирли ҳавосида мириқиб томоша қилиш учун ажойиб сериаллар (трейлер)

    20.11.2024, 18:32

    Ейилмайдиган нонушта, тез портлайдиган машиналар, механизмли бомба: фильм ва сериаллардаги сийқаси чиққан клишелар

    20.11.2024, 14:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Манчестер Сити” Ўзбекистондан яна бир футболчи сотиб олиши мумкин

    Спорт | 27 июн, 15:59

    БМТ: Украинадаги урушда дронлар кўпроқ тинч аҳолига ҳужум қилмоқда

    Дунё | 27 июн, 15:50

    Шимолий Кореяда илк бор туристик курорт очилади

    Дунё | 27 июн, 15:25

    Ҳатто зўравонлик саҳналари бўлса ҳам видеоўйинлар стрессни камайтиради — тадқиқот

    Лайфстайл | 27 июн, 15:05

    Рим папаси халқаро ҳуқуқни “шармандали” деб атади

    Дунё | 27 июн, 14:55

    “Барселона” футболчисини сотувга қўйди

    Спорт | 27 июн, 14:53

    “Калмар ўйини”нинг якуний қисми премера қилинди: 1 ва 2-мавсумда нималар бўлганди?

    Кино | 27 июн, 14:39
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.