КХДР Жанубий кореялик реп-қўшиқчи, Gangnam Style хити ижрочиси PSY’нинг мамлакатдаги гастролларини рад этди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Хонанданинг Пхеньяндаги гастроллари ғоясини Жанубий Корея ҳукумати илгари сургани билдирилмоқда.
PSY КХДР пойтахтида 31 мартдан 3 апрелгача бўлиб ўтадиган Жанубий Корея артистлари иштирокидаги концертларда қатнашиши кўзда тутилганди.
Изоҳ (0)