• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Кино Шоу-бизнес

    Дам олиш кунлари учун кино: кулгили детектив сериаллар

    Сизга детектив ҳикоялар ёқадими? Қизиқарли сюжетли сериал қидиряпсизми? Ёки шунчаки дам олишни хоҳлайсизми? Дам олиш кунларида қуйидаги кулгили сюжетга эга 6 та ажойиб детектив сериалларни томоша қилишни тавсия этамиз.

    “Элсбет”

    Адвокат Элсбет Тассиони (Керри Престон) ҳақидаги “Яхши рафиқа” фильмининг спин-оффи шубҳасиз муваффақиятли бўлди. Агар адвокатлар ҳақидаги ажойиб сериал “Яхши рафиқа”ни томоша қилган бўлсангиз, унда бош қаҳрамонларнинг муаммоларини ҳал қилиб берадиган жуда ёқимтой ва самимий адвокат Элсбет Тассиони ёдингизда бўлса керак.

    Элсбет Чикагодан Ню Ёркка кўчиб ўтади ва полиция кузатувчиси бўлиб ишлай бошлайди. У тергов жараёнида қонуннинг барча нозик жиҳатларига риоя қилинишини таъминлаши керак. Элсбетни ранг-баранг либослари, турли-туман сумкалари, дўстона муносабати ва хушчақчақлиги билан бундай ишда тасаввур қилиш қийин. Шундай қилиб, полиция ходимлари янги ходимдан ҳайратда қолишади. Айниқса, унинг мажбуриятларига кирмаса-да, ёпилиб кетган мураккаб қотилликларни фош қила бошлайди.

    Элсбет Питер Фолк иштирокидаги унутилмас “Колумбо” телесериалини эслатади.

    “Касл”

    Машҳур детектив ёзувчи Ричард Касл (Натан Филлион) ўзининг энг кўп сотилган романлари учун янги қаҳрамон қидирар экан, руҳий тушкунлик ва ғамгин бўлиб қолади. Бу вақтда тўсатдан кимдир Каслнинг китобларидаги усуллардан фойдаланиб, қотиллик қила бошлайди. Шубҳа муаллифга тушади. Терговни гўзал детектив Кейт Беккет (Стана Катич) олиб боради.

    Алоқалари ва шахсий жозибасидан фойдаланган ҳолда Рик Ню Ёрк полиция бўлимига ишга киради ва Кейтнинг шеригига айланади — қиз эса бундан умуман мамнун эмас.

    Бир неча эпизоддан сўнг, ёзувчилик — полиция бўлимида вақт ўтказиш ва Кейтни безовта қилишнинг асосий сабаби эмаслиги аён бўлади. Бироқ севгисига иқрор бўлишдан олдин бир неча фасл ва бир нечта сюжет керак бўлади. Еттинчи сюжетнинг олтинчи қисмида эса томошабинларни жуда ҳаяжонли воқеа кутади.

    Натан Филлион ва Стана Катичнинг ажойиб дуэти барча 8 мавсум давомида мухлисларни қувонтиради. Ёзувчилар драматик чизиқларни киритишга ва сериални романтик-комедия ролидан чалғитишга қанчалик уринмасин, хайриятки, муваффақиятга эриша олмайди.

    “Аёллар нега қотиллик қилади?”

    “Аёллар нега қотиллик қилади” — бу “Умидсиз уй бекалари” муаллифи Марк Черрининг янги дурдона асари, аёллар ва қотиллик ҳақидаги кулгили, меҳрибон ва бир оз қайғули ҳикоя. Ситком детектив ҳикоя билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, томошабин охиригача қотил кимлигини тахмин қилиши керак. Бу фильмнинг номидан аниқ, лекин охир-оқибат ким қурбон бўлиши маълум эмас.

    Биринчи фасл воқеалари уч даврда содир бўлади: мос равишда 1964, 1983 ва 2019 йилларда. Учала ҳикояни ҳам бир уй ва уч асосий қаҳрамон дуч келадиган умумий муаммо — хиёнат бирлаштиради. Зодагон аёл Симоне Гроув ролидаги Люси Лю ва идеал рафиқа Бет Энн Стентон ролидаги Женнифер Гудвиннинг ажойиб ижроси, айниқса, диққатга сазовордир.

    Ҳазил-мутойиба бўлишига қарамай, сериалда аёлларнинг жамиятдаги ўрни, оиладаги зўравонлик, ота-она ва фарзанд ўртасидаги муносабатларга оид замонамиз учун муҳим бўлган масалалар кўриб чиқилади. Дизайнерлар 1960, 1980 ва 2010 йиллар услубида учта ёрқин интерер яратади.

    2021 йил 3 июнда чиққан иккинчи фасл ҳам ёрқин, сюжетга бой ва кулгили бўлиб чиқди. Агар биринчи мавсумда сюжет воқеалари уйда содир бўлган бўлса, иккинчи мавсумда барча воқеалар боғ атрофида айланади. Аниқроғи, бош қаҳрамон — ўрта синф вакили элита аъзоларининг ёпиқ жамияти бўлган — боғдорчилик клубига аъзо бўлишни хоҳлайди. Албатта, бу яхшиликка олиб келмайди.

    “Детектив Монк”

    Агар Эдриан Монк (Тони Шалҳуб) реал ҳаётда мавжуд бўлганида, эҳтимол, у Гиннеснинг рекордлар китобига кирган бўларди. Битта одамнинг ўзида 312 та фобия! Микроблардан қўрқиш, тегиниш, оломон, ҳайвонлар каби жуда кенг тарқалган фобиялар орасида ўзига хос фобиялар ҳам бор. Монк сутни хушламайди, фақат битта бренд сувини ичади, Санта Клаусдан қўрқади, тозаликка интилувчан, чангюткични чангюткич билан тозалайди, мулоқот қилишни билмайди ва унинг бутун ҳаёти атрофидаги одамлар учун катта муаммо. Ва у ажойиб детектив.

    Эдриан бир вақтлар Сан-Францискодаги энг яхши полициячи эди. Бироқ унинг рафиқаси Трудининг фожиали ўлими Монкнинг барча психологик фобияларини янада кучайтиради. Уч йил давомида у уйдан чиқмайди ва фақат ёрдамчиси Шероннинг (Битти Шрем) саъй-ҳаракатлари туфайли Монк аста-секин ҳаётга қайтади.

    Энди унинг мақсади — полицияга қайтиб, хотинининг қотилини топиш. Яхшиямки, унинг ёнида ёрдамчиси Шерон ва сўнгги мавсумларда Натали Тиггер (Трейлор Ҳовард), шунингдек, унинг содиқ дўстлари капитан Стоттлмаер (Тед Левин) ва лейтенант Ренди Дишер (Жейсон Грэй-Стенфорд) бор.

    “Шекспир ва Ҳетеуэй: шахсий детективлар”

    Шекспир —  Уилям Шекспир, драматург. Ҳетеуэй — хотинининг фамилияси. “Шекспир ва Ҳетеуэй”да Шекспир — Луэлла Шекспир (Жо Жойнер), собиқ сартарош, тўсатдан детективлик қобилиятини пайқаб қолади. Ҳетеуэй — собиқ полициячи Фрэнк Ҳетеуэй (Марк Бентон) ва ҳозирда Shakespeare & Hathaway детектив агентлиги ходими. Сюжетда ҳатто Марлоу ҳам бор — у Шекспир даврида песалар муаллифи, шунингдек, қиролича Елизавета I нинг махфий агенти бўлган. Сериалда у маҳаллий полиция бошлиғи ролида.

    Ғалати эр-хотин атрофдагилар орасида кулги ва ҳайратга сабаб бўлади, аслида улар ҳайратланарли даражада тажрибали терговчилар. Ходимлар орасида котиба ва ёрдамчи, ёш актёр Себастьян Бруденелл (Патрик Уолш Макбрайд) ҳам бор.

    Воқеалар қаерда содир бўлади? Албатта, Стратфорд-апон-Авонда.

    “Розмари ва Тайм”

    Катта ёшли икки хоним — Розмари Боксер ва Лаура Тайм боғдорчилик илмини сув қилиб ичиб юборган ходимлар. Рододендронларнинг сирли ўлими, боғдаги бегона ўтлар, томорқани тайёрлаш, қимматбаҳо ўсимликларни ўғирлаш, қиролича Виктория давридан боғни зудлик билан тиклаш — Розмари ва Тайм учун ҳеч гап эмас. Аммо бу икки хоним сирли қотилнинг изига тушишга қарор қилади.

    13.07.2024, 18:45   Изоҳ (0)   7377
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўрта ёшдагилар учун кинотерапия: 40 ёшга тўлгунга қадар ҳамма кўриши керак бўлган фильмлар

    12.07.2024, 15:38

    Уилл Смит миллионлаб долларларини нимага сарфлайди: машҳур актёрнинг 10 та асосий харажати

    12.07.2024, 09:40

    “Калмар ўйини”дан ҳам яхши: ҳаёт-мамот ўйинлари ҳақидаги 6 та энг яхши фильм ва драмалар

    12.07.2024, 11:27

    “Ишим мен учун биринчи ўринда”: фарзандли бўлишни истамайдиган машҳурлар (фото)

    13.07.2024, 15:56

    “Саҳифамда реклама нархи — 120 минг доллар”. Муниса Ризаева қимматбаҳо автомобиллари, қураётган ҳовлиси ҳамда Instagram’дан қанча пул ишлаши ҳақида (видео) 

    13.07.2024, 13:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон Мўғулистондан 100 минг бош қўй ва эчки сотиб олади 

    Ўзбекистон | 16 август, 15:46

    Дизайнерлар қўлида бор нарсалардан яратган: машҳур филмлардаги афсонавий костюмлар

    Кино | 16 август, 15:30

    OpenAI ChatGPT иловасидан қанча даромад олгани маълум қилинди

    Дунё | 16 август, 15:11

    Австралиялик олимлар маҳаллий қушларнинг айрим турлари жинсини ўзгартириши мумкинлигини аниқлади

    Дунё | 16 август, 14:59

    Тақиқланган диний материаллар тарқатган жиззахлик 19 ёшли йигитга суд ҳукми ўқилди

    Ўзбекистон | 16 август, 14:45

    Ўзбекистон терма жамоасини 71 ёшли туркиялик мураббий бошқариши мумкин

    Спорт | 16 август, 14:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.