• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Кино

    Сўнгги қисми тушунарсиз ва зерикарли якунланган машҳур сериаллар

    Баъзида охирги эпизод тушунарсиз чиқса, баъзан эса бутун мавсум финали муваффақиятсизликка учрайди.

    “Доктор Ҳаус”

    • АҚШ, 2004-2012 йиллар.
    • Драма.
    • Давомийлиги: 8 фасл.
    • Охирги сериянинг IMDb рейтинги: 9,3.

    Саккиз мавсум давомида томошабинлар ҳаддан ташқари мураккаб, аммо даҳо доктор Ҳауснинг ишлари ва ҳаётини кузатиб борди. Охирги мавсумга келиб, унинг ёрдамчилари деярли бутунлай янгиланди, бу эса сюжет сифатига сезиларли даражада таъсир кўрсатди. Аммо финалга қизиқиш кучли эди, чунки у “Ҳамма ўлади” деб номланганди.

    Ҳаус ўзининг сўнгги ишини ҳал қилиб, ўзи билан баҳслашади ва сўнгги дақиқаларда, гўёки ҳалок бўлади. Аммо унинг дафн маросимида Уилсон дўсти ўлимини сохталаштирганини билиб қолади. Якунда икковлон мотоциклда узоққа жўнаб кетишади.

    Бундай якунни ёмон деб бўлмаса ҳам, муаллифларнинг ҳаммага маъқул келишга уринаётганини аниқ сезиш мумкин. Ҳауснинг кейинги тақдири қандай бўлиши эса тушунарсиз.

    “Клиника”

    • АҚШ, 2001-2010 йиллар.
    • Комедия, драма.
    • Давомийлиги: 9 фасл.
    • Охирги сериянинг IMDb рейтинги: 6,1.

    “Клиника” сериали мукаммал якунланган: Жей Ди ишини тугатади, ўғли билан яқинроқ муносабат ўрнатишга ва Эллиот билан алоқаларини ўзгартиришга қарор қилади. У дўстлари ва ҳамкасблари билан таъсирчан хайрлашади. Аммо бу... саккизинчи мавсумнинг якуни эди.

    Аслида “Клиника” сериали айнан шу тарзда тугаши керак эди. Бироқ АBC телеканали сериални давом эттиришга мажбур қилади, шунинг учун янги қаҳрамонлар киритилиб, эски персонажлар иккинчи даражали қилиб қўйилади. Янги образлар томошабинларга ёқмаган, шунингдек, иккинчи якун қизиқ бўлмаган.

    “Онангизни қандай учратганман”

    • 2005-2014 йиллар.
    • Комедия, мелодрама.
    • Давомийлиги: 9 фасл.
    • Охирги сериянинг IMDb рейтинги: 5,5.

    Бу сериалнинг ҳикояси қисман “Клиника” сериалидаги ҳолатни эслатади. Муаллифлар саккизинчи мавсумда, Тедд ҳақиқатан ҳам келажакдаги фарзандларининг онаси билан учрашган пайтда, сериални якунлашлари керак эди. Чунки аслида ҳикоя унинг эмас, балки бош қаҳрамоннинг дўстлари билан бўлган муносабатлари ҳақида эди.

    Аммо рейтинглар рекорд даражага етгани сабабли сериал давом эттирилди. Асосан, тўққизинчи мавсум Робиннинг Барни билан тўйига тайёргарлик ҳақида ҳикоя қилади. Сўнгги қисмлар эса дўстларнинг кейинги ҳаётларини тезкорлик билан ёритиб беради.

    “Евани ўлдириш”

    • АҚШ, Буюк Британия, 2018-2022 йиллар.
    • Драма, триллер.
    • Давомийлиги: 4 фасл.
    • Охирги сериянинг IMDb рейтинги: 3,4.

    Бу сериал Сандра О ва Жоди Комерни юлдузга айлантирган. Биринчи мавсумда ссенарист сифатида ишлаган Фиби Уоллер-Бриж жосуслик триллерини комедия ва драма билан аралаштирган ушбу сериал афсонага айланган.

    Тўрт мавсум давомида МI5 агенти Ева ва социопат қотил Вилланел ўртасидаги муносабатлар мураккаблашиб боради: улар бир-бирларига душман бўлиб қолганми ёки бир-бирларига мутлақо боғланиб қолишганми — буни тушуниш қийин. Бу уларни ўзгартириб юборади: биринчиси дадиллашади, иккинчиси эса одамлар билан мулоқот қилишни деярли ўрганади. Аммо бу ҳикояни қандай якунлаш мумкин эди?

    Афсуски, муаллифлар энг оддий йўлни танлайди. Финалда Вилланел нафақат ҳалок бўлади, балки у Евани ҳимоя қилиш учун ўз танаси билан тўсади. Бундан оддийроқ, клишега тўла ва зерикарли якунни тасаввур қилиш қийин.

    “Картадан ясалган уй”

    • АҚШ, 2004-2012 йиллар.
    • Драма.
    • Давомийлиги: 8 фасл.
    • Охирги сериянинг IMDb рейтинги: 2,6.

    Netflixънинг Девид Финчер бошчилигидаги биринчи оригинал сериали дастлабки мавсумларда энг яхши сиёсий триллердан бири ҳисобланган эди. Шафқатсиз Фрэнк Андервуднинг ҳокимият чўққисига кўтарилиши ҳаётий тасвирланган ва ҳар бир қаҳрамоннинг энг ёмон жиҳатларини кўрсатганди.

    Финал мавсумидаги муаммоларда муаллифларнинг айби йўқ, албатта. Катта компаниялар, жумладан, Netflix ҳам бош қаҳрамонни ўйнаган Кевин Спейсига қўйилган жинсий зўравонлик ва тегажоғлик айбловларидан сўнг у билан ишлашни тўхтатишди. Шундай экан, фақат икки йўл қолди: ё сериални ёпиш, ё асосий қаҳрамонни алмаштириш.

    Албатта, иккинчиси танланди. Фрэнкни кадрлардан ташқарида тезда ўлдириб, унинг рафиқаси Клер президент бўлиши ҳақида ҳикоя давом эттирилди. Шуни тан олиш керакки, Робин Райт бу ролни аъло даражада ижро этган.

    Аммо кўплаб сюжет чизиқлари жавобсиз қолиб кетди. Охирида Клер унга ҳужум қилган Дагни ўлдириб, камерага таҳликали қарайди. Кейин нима бўлади? Сиёсий можаро қандай ҳал қилинади? Клернинг фаолияти қандай давом этади? Унинг фарзанди-чи? Сайлов натижаларини сохталаштириш ошкор бўлганида нима бўлади? Буларнинг барчаси ва яна ўнлаб саволлар шунчаки эътибордан четда қолди.

    “Тахтлар ўйини”

    • АҚШ, Буюк Британия, 2011-2019 йй.
    • Фантастика, драма, саргузашт.
    • Давомийлиги: 8 фасл.
    • Охирги сериянинг IMDb рейтинги: 4,0.

    Аслида “Тахтлар ўйини” муаллифларининг муаммолари анча олдин Жорж Мартиннинг китоблари тугагач бошланган эди. Ўша пайтда мавжуд маълумотлар асосида янги сюжет яратиш осон эмаслиги маълум бўлди. Аммо бир муддат воқеалар аввалги изидан давом этди ва ҳаммага ёқди.

    Аммо охирига келиб ҳаммасини изоҳлаш керак бўлди. Саккиз мавсум давомида ҳамма қўрққан муз аскарларни биргина пичоқ зарби билан мағлуб этишди. Кўплаб қаҳрамонлар ўзини ўлдиришга олиб келадиган ҳаракатлар қилди, мейстер Квиберн эса оддийгина йиқилиб ҳалок бўлди. Азор Аҳай ҳақидаги афсона изоҳланмасдан қолди. Мисолларни яна давом эттириш мумкин, қисқаси, сериални шошилинчда якунлашади: ёмонлар ҳалок бўлади, яхшилар омон қолади, Бран эса подшоҳ бўлади.

    “Декстер”

    • 2006-2013 йиллар.
    • Драма, триллер.
    • Давомийлиги: 8 фасл.
    • Охирги сериянинг IMDb рейтинги: 4,8.

    Эҳтимол, “Декстер”нинг якуни ушбу рўйхатдаги бошқа мисоллар билан солиштирганда унчалик ёмон эмасдир. Лекин у биринчи ўринни эгаллайди: сериал финални икки марта бузиб қўйди.

    Биринчи марта бу сериалнинг саккизинчи мавсумида содир бўлди, ўшанда муаллифлар барча сюжет чизиқларини шошилинчда тугатишга қарор қилишди. Дебра ҳеч қандай тушунтиришсиз вафот этди, шаҳарда тўсатдан довул юз берди, натижада қаҳрамон яширинди. Ижодкорлар ҳатто Декстерни ўлдиришга журъат этишмади, бу эса энг мантиқий ечим бўларди: у яхши бўлишни хоҳлади, лекин кўп одамларнинг ўлимига сабаб бўлди. Сериал охирида шунчаки ихтиёрий сургунга кетгани кўрсатилди. Социопат учун бу унчалик қаттиқ жазо эмасдек кўринади.

    Аммо бу ҳам етарли эмасди. 2021 йилда сериал “Янги қон” номли қўшимча мавсум билан қайтди, унда Декстер ўғли билан учрашади ва улар биргаликда ишларини давом эттиришади. Сюжет ёмон эмасди, аммо финалда яна ҳаммасини бир серияда ўзгартиришга қарор қилишади. Қаҳрамон кутилмаганда мантиқсиз хатолар қилади, қотиллик содир этади ва ўғли томонидан отиб ўлдирилади. Натижада эса 2013 йилги 4,8 рейтингли якун ёнига 2021 йилги 4,7 рейтингли якун қўшилди.

    02.11.2024, 09:25   Изоҳ (0)   13963
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #сериаллар#финал#эпизод

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    2021 йил баҳор мавсумида якунланаётган учта машҳур турк сериали

    23.03.2021, 10:49

    Туркияда «Йилнинг энг яхши актрисаси» номига даъвогарлик қилаётганлар рўйхати эълон қилинди

    06.11.2022, 21:50

    Биринчи дақиқалардан диққатингизни жалб қиладиган 5 та мини сериал

    02.10.2024, 17:55

    Энг кўп “ўладиган” актёр: машҳур фильмлардаги Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган ғайриоддий ҳолатлар

    03.10.2024, 15:40

    “Қизил шарбат” ва “Алвон ғунчалар” турк сериаллари тугатилиши мумкин  

    07.10.2024, 19:46

    Сунъий интеллект дубляж устаси Афзал Рафиқовнинг овозини тиклади

    09.10.2024, 17:57

    Комедиядан детективгача: беш хил жанрдаги энг сара турк сериаллари

    16.10.2024, 13:50

    Стресс даражасини камайтириб, узоқ яшайсиз: китоб ўқишнинг кўпчилк билмаган фойдалари

    21.10.2024, 11:45

    Анча вақт таъсиридан чиқиб кета олмайсиз: Энг қўрқинчли корейс сериаллари

    22.10.2024, 17:05

    “Дунёдаги энг яхши робот”: ҳиссиётларни жунбишга келтирувчи “Ёввойи робот” мультфильмини кўриш учун 5 сабаб

    21.10.2024, 16:48

    “Кўнгилочар дастурлар ва миллий сериаллар тайёрлашда нодавлат телеканалларга ютқазиб қўймоқдамиз” — Мадамин Сафаров 

    21.10.2024, 21:05

    Кинотавсия: ҳордиқ чиқариш учун маза қилиб томоша қилинадиган сериаллар 

    25.10.2024, 11:45

    Киванч Татлитуғ 41 ёшда: машҳур турк актёри иштирокидаги энг сара фильм ва сериаллар 

    30.10.2024, 10:55

     2024 йилги турк сериаллари: янгиликлар ва машҳур лойиҳаларнинг янги мавсумлари

    01.11.2024, 14:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.