• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Туркияда «Йилнинг энг яхши актрисаси» номига даъвогарлик қилаётганлар рўйхати эълон қилинди

    Турк кино оламида катта аҳамиятга эга бўлган «Олтин капалак» мукофотининг 48-тақдирлаш маросими 4 декабрь куни бўлиб ўтади. Ҳозирда бу мукофотга номзод бўлган туркиялик актриса ва актёрлар, режиссёрлар, шунингдек энг яхши сериаллар рўйхати кўриб чиқилмоқда. «Яндекс Дзен» нашри «Олтин капалак» мукофотининг «Йилнинг энг яхши актрисаси» номига даъвогарлик қилаётган актрисалар рўйхатини тақдим этди.

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Кўплаб турк актёрлари ушбу танловда иштирок этишдан бош тортган бўлса ҳам, танлов ўз долзарблигини йўқотмади.

    Тақдирлаш маросимларида қатнашиш — статуэтка ёки дипломни қўлга киритиш эмас, жамоатчилик фикрини шакллантирган, кино саноатининг турли соҳаларидаги профессионал мутахассислар эътирофига сазовор бўлишдир. Бу яхши пиар, номзоднинг мукофот олдидан қилган машаққатли меҳнатининг якуни, ҳамкасблар орасида эътироф этилиши, истеъдод ва касбий маҳоратнинг тинимсиз ўсиши туфайли кино оламдаги ижодкорларнинг энг яхши деб топилганлигини омма олдида эълон қилиш имконияти ҳисобланади.

    Дастлабки овоз беришдан кейин финал иштирокчилари учун овоз беришнинг иккинчи босқичи бошланди. Pantene ҳомийлигидаги «Олтин капалак» мукофотига номзод бўлган ёш ва тажрибали актрисалар рўйхати тузилди.

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Мукофотга номзодлик қилаётган ёш актрисалар қаторида «Оила учун» сериалида Асия образини гавдалантирган Су Бурка Язги Жошкун, шунингдек, «Мени эшит» сериали орқали машҳурликка эришган, унда Эким ролини ижро этган актриса Рабия Сойтурк ҳам бор. Шунингдек, «Йилнинг энг яхши актрисаси» номинациясига даъвогарлар рўйхатидан Пинар Дениз, Демет Ўздемир, Жансу Дере каби тажрибали актрисалар ҳам жой олган.

    Овоз беришнинг иккинчи босқичидан сўнг рўйхатга қуйидаги актрисалар киритилди:

    Афра Сарачўғлу

    Турк актрисаси Афра Сарачўғлу 24 ёш бўлишига қарамай узоқ йиллик тажрибага эга ва шу вақтга қадар тўққизта лойиҳада иштирок этган. У илк марта телеекранларида 2016 йилда суратга олинган «Иккинчи имконият» сериалидаги ижроси билан пайдо бўлди, актриса бу сериалда иккинчи даражали ролни ижро этди. Актриса шундан кейин ҳар йили янги лойиҳаларда суратга туша бошлади. Унинг иштирокидаги энг эсда қоларли сериаллар «Фазилат хоним ва унинг қизлари», «Ҳолаваччалар», «Ешилчам»дир.

    Актриса 2022 йилда янги «Yalicapkini» лойиҳасида суратга тушди, у сериалда бош ролни, бой ва нуфузли оила вакили, шу билан бирга танимаган инсонига турмушга чиқишга мажбур бўлган Сейран исмли қиз ролини олди. Янгилик ижтимоий тармоқларни «портлатди», YouTube’да сериалнинг ҳар бир қисми 10 миллион мартадан ортиқ кўрилди. Рейтингларга кўра, лойиҳа етакчи ўринларга кўтарилди. Бу йилги ҳеч бир лойиҳа бундай натижага эришмаган.

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Жансу Дере

    Жансу Дере — таниқли турк модели ва актрисаси. У кино оламдаги фаолияти давомида 19 та лойиҳада иштирок этган бўлиб, уларнинг бир қанчаси дунё бўйлаб машҳурликка эришган. «Куч. Уйга қайтиш», «Муҳташам юз йил», «Аёл», «Шахсият» каби сериаллар шунга мисол бўла олади.

    Актриса бош ролни ўйнаган сўнгги сериал 2020 йилдан 2022 йилгача телевизор экранларида намойиш этилган «Вафосиз» сериалидир. Сериалнинг якуний қисми 2022 йил 25 майда эфирга узатилди. Бу 2020—2021 йилги мавсумнинг энг юқори баҳоланган лойиҳаларидан бири эди. Иккинчи мавсумда рейтинглар сезиларли даражада пасайиб кетди, бироқ сериал ҳали ҳам машҳур бўлиб, жуда катта аудиторияни тўплади ва чет элга сотилди. Актриса ушбу лойиҳада иштирок этгани учун бир неча бор, ҳатто халқаро мукофотларга сазовор бўлган. Ҳозирда у  «Олтин капалак» танловида «Йилнинг энг яхши актрисаси» мукофотининг номзодлар рўйхатига киритилди.

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Су Буржу Язги Жошкун

    Су Буржу Язги Жошкун танловда иштирок этаётган ёш актрисалардан бири ҳисобланади. Актриса ҳозир 18 ёшда, бироқ шунга қарамай телекўрсатувларда катта тажрибага эга. Ёшлигидан актрисалик фаолиятини бошлаган Буржу шу вақтга қадар 10 та лойиҳада суратга тушган. Актрисанинг илк дебюти 2012 йилда бўлган. Ўшанда Су Буржу 6 ёшда бўлган. У турли ёшдаги қизларнинг ролини ижро этган, актриса нафақат Туркияда, балки дунёнинг бошқа мамлакатларида ҳам машҳурликка эришган.

    Буржу «Яна севги», «Бизнинг ҳикоямиз», «Аёл», «Қарға» сериалларида суратга тушган, «Оила учун» сериалидаги роли эса актрисанинг фаолиятидаги муҳим роллардан бири бўлди. Лойиҳа бир йилдан ортиқ вақтдан бери давом этмоқда, Су Буржу тўғридан-тўғри экранда катта бўлди, чунки сериал 2021 йилнинг баҳоридан бери давом этмоқда. Ёш актриса ижтимоий тармоқларда мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши туфайли машҳурликка эришди. Суратга олиш жараёнларида у «Энг кўп муҳокама қилинган актрисалар» 5 талигидан, шунингдек, «Сериалларда энг кўп муҳокама қилинган жуфтликлар» 5 талигига кирди, шунинг учун Асие ва Дорук ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари учун энг севимли сериал жуфтликларидан бири ҳисобланади.

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Деврим Ўзкан

    Деврим Ўзкан актрисалик фаолиятини «Сен менинг ватанимсан» сериалида бошлаган. У сериалда Ҳавва исмли қиз ролини ижро этган. Машҳурлик унга 2017 йилда суратга олинган «Орзу» сериалидаги Ипек Гирай ролини олиб келди. Шундан сўнг актриса «Оилани бирлаштириш», «Рамо» сериалларида пайдо бўлди. Ҳозирда актриса муваффақиятли лойиҳалардан бирига айланган «Биз билганимиз каби ҳаёт» фильмида Сонгул ролини ижро этмоқда. У ушбу роли учун «Олтин объект» халқаро мукофотида «Романтик жанговар фильмдаги энг яхши актриса» номинациясида мукофотни қўлга киритди.

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Рабия Сойтурк

    Рабия Сойтрук 26 ёшда, шунинг учун уни дебютант деб бўлмайди. У кино оламдаги фаолияти давомида 6 та лойиҳада суратга тушган. Актриса иштирокидаги «Шахсият», «Гулпари», «Менинг исмим Малак» лойиҳалари машҳурликка эришган, бироқ у фильмда иккинчи даражали ролларни ижро этган. Унинг ижодий фаолиятидаги бурилиш нуқтаси «Алпарслон» сериалидаги иштироки бўлди. У сериалда бош қаҳрамон Сулаймоннинг акаси Караджининг рафиқаси ролини ижро этган бўлса ҳам, асосий эмас, бироқ муҳим ролни ўйнади. Актриса «Мени эшит» сериалида суратга тушгандан кейин машҳурликка эришди, Эким ва Канат жуфтлиги ижтимоий тармоқларда фаол муҳокама қилинмоқда. Ёзги лойиҳани суратга олиш жараёнида эса унинг Instagram’даги обуначилар сони 1,5 миллиондан ошди.

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Дениз Байсал

    Дениз Байсал турк киносидаги тажрибали актрисалардан бири, у ҳозирга қадар 14 та лойиҳада рол ўйнаган, уларнинг бир қанчаси машҳурликка эришган. Актрисанинг фаолияти давомидаги энг яхши ижроларидан бири «Фазилат хоним ва унинг қизлари» сериалидаги Ҳазан роли ҳисобланади. Ҳозирда актриса бир неча мавсумдан бери «Разведка» сериалида суратга тушмоқда, у сериалда махсус кучлар ходими ролини ижро этди. Бир неча мавсум давомида унинг партнёри Чағлар Эртуғрул бўлди, энди эса актриса Мурат Йилдирим билан бирга сериалда суратга тушади.

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Пинар Дениз

    Пинар Дениз дунёга машҳур турк актрисаларидан бири, у ҳозирга қадар 13 та лойиҳада суратга тушган. Сўнгги пайтларда актриса рақамли платформалар учун сериаллар ва фильмларда фаол рол ўйнамоқда. «Севги 101» сериали, Netflix учун «Севги апокалипсиси» фильми, Туркиянинг БЛУ ТВ платформаси учун «Ўйлаб кўринг» лойиҳалари шунга мисол бўла олади. Пинар суратга олиш жараёнлари пайтида ҳали намойиш этилмаган жиноят тўғрисидаги «Қоронғи тун» фильмида суратга тушди.

    Ҳозирда актриса иккинчи мавсумда нафақат Туркияда, балки чет элда ҳам катта томошабинларни ўзига жалб этаётган энг юқори рейтингга эга «Жумла» сериалида рол ўйнамоқда. Мазкур лойиҳа ҳам унинг иштирокчилари қатори кўплаб мукофотларга сазовор бўлган ва ўтган йили «Олтин капалак» танловида «Энг яхши сериал жуфтлиги» номинациясида Жайлин-Илгаз жуфтлиги ғолиб бўлган. Эндиликда актриса «Йилнинг энг яхши актрисаси» унвонига даъво қилмоқда.

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Демет Ўздемир

    Демет Ўздемир ҳам турк киносининг истеъдодли актрисаларидан бири ҳисобланади. Унинг иштирокидаги лойиҳалар ҳар доим муваффақиятли бўлган ва жамоатчилик эътирофига сазовор бўлган. Актриса сўнгги пайтларда рақамли платформалардаги сериалларда суратга тушмоқда. Унинг иштирокидаги «Севги тактикаси» фильми рейтинг жадвалида юқори ўринларни эгаллади ва унинг 2-фасли суратга олинди. Сериалнинг суратга олиш ишлари аллақачон якунланган ва Netflix обуначилари келаси йили янги романтик комедия йўналишидаги лойиҳани томоша қилиши мумкин. «Дунё ва менинг орам» сериали ҳозиргача фақат Туркияда намойиш этилган Disney+ телеканалида муваффақият қозонди. У келаси йили бошқа мамлакатлардаги Disney+ обуначиларига тақдим этилади.

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Буржу Бирижик

    Буржу Бирижик нафақат Туркияда, балки бошқа мамлакатларда ҳам машҳурликка эришган. Актриса умумий 17 та лойиҳада суратга тушган. У ўзининг «Номус», «Ҳаёт қўшиғи», «Қарға» сериалларидаги ижросидан мамнунлигини айтган. У Netflix’даги муваффақиятли лойиҳалардан бирига айланган ва дунёнинг кўплаб мамлакатларида машҳур бўлган «Фатма» рақамли лойиҳасида рол ижро этди. Сериалнинг 2-мавсуми суратга олиниши ҳақида маълумотлар бор эди, бироқ ҳозиргача бу ҳақда хабар берилмади. Буржу олдинги мавсумларга қараганда рейтингларда тушиб кетган, бироқ барибир катта аудиторияни тўплаган «Ойна ортидаги қиз» сериалида суратга тушмоқда.

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Эзги Мола

    Эзги Мола ижодий фаолияти давомида 35 та лойиҳада рол ўйнаган, бироқ кўплаб томошабинлар уни Сафие ролини ижро этган «Бегуноҳлар квартираси» сериалидаги роли орқали танийди. Лойиҳа 2022 йил 24 май куни якунига етди ва у 1-мавсумга нисбатан рейтингда ютқазди. Бироқ сериалнинг содиқ мухлислари учун бу психологик драма бутун трансляция давомида севимли кинолардан бири бўлиб қолди. Актрисанинг сўнгги лойиҳаларидан бири «Эршан кунери» сериалидаги иштирокидир.

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Бу турк актрисалари «Йилнинг энг яхши актрисаси» мукофотига номзод сифатида финалчилар рўйхатига киритилди.

    Мавзуга доир:

    • Ҳанде Эрчел, Фаҳрие Эвжен ва вазн йўқотиб, таниб бўлмас даражада ўзгарган бошқа турк актрисалари (фото).
    • Бурак Ўзчивит, Киванч Татлитуғ ва бошқа машҳур турк актёрлари кинодаги карьераси давомида қанчалик ўзгарган?
    • Суратга олиш майдончасида жанжал келтириб чиқарган энг инжиқ турк актёр ва актрисалари (фото).
    • 2023 йилда Netflix’дан интиқлик билан кутилаётган 7 та турк сериали.

    06.11.2022, 21:50   Изоҳ (0)   45676
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Голливуд актрисаси Женнифер Энистон собиқ турмуш ўртоғи Бред Питтни судга бермоқчи

    06.11.2022, 19:55

    Америкалик хонанда Селена Гомес саломатлигидаги муаммолари туфайли фарзанд кўролмаслигини маълум қилди

    06.11.2022, 16:57

    Фильмларда ҳақиқий ошиқлардек кўринса-да, аммо реал ҳаётда дўст бўлиб қолишга қарор қилган Голливуд юлдузлари

    06.11.2022, 14:57

    45 млн долларлик уй: Дунёдаги энг қиммат уйларнинг нархи қанча ва улар кимларга тегишли?

    06.11.2022, 12:44

    Голливуддан ҳафсаласи пир бўлгач, кинодаги карьерасини якунлаган актёр ва актрисалар

    06.11.2022, 11:52

    «‘Шайтанат’ қўшиғи уч кунда тайёр бўлган». Азим Муллахонов машҳур қўшиғининг яратилиш тарихи ҳақида (видео)

    05.11.2022, 23:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Fonon заргарлик уйи "Бриллиантлар оламига саёҳат" мавзусида навбатдаги мастер-классни Интерcонтинентал меҳмонхонасида ўтказди  


    UZTELECOM Тошкентдаги ИWТC 2025 да фаол иштирок этмоқда


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    “Орзудаги уй” — бугуноқ замонавий уй эгаси бўлишни истаганлар учун ипотека!


    TENET бутик-девелопер дебют лойиҳа — Stellar Residence сотуви бошланганини эълон қилади


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Машҳур патир, ҳамма биладиган қабристон, тор кўчали маҳаллалар. Кадрларда Олмазор

    10 апрел, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги энг катта Lego шаҳарчаси қурилди (фото)

    Дунё | 11 май, 23:50

    “Путинни пайшанба куни Туркияда кутаман” — Зеленский

    Дунё | 11 май, 23:25

    Суперлига. “Сўғдиёна” ўз майдонида “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 11 май, 22:51

    Қатар Трампга 400 млн долларлик “учар сарой” совға қилмоқчи — ОАВ

    Дунё | 11 май, 22:50

    Швейцарияда аёл қўшни мушукни боққани учун судланди

    Дунё | 11 май, 22:10

    Ла Лига. “Барселона” — “Реал” учрашувида “голлар отишмаси” бўлди

    Спорт | 11 май, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.