Фирибгарларнинг мақсади аккаунтни эгаллаб олиш ва контактларга турли хил кўринишларда зарарли ҳаволалар тарқатиш. Бу ҳақда Киберхавфсизлик маркази ахборот хизмати маълум қилди.

Фирибгарлар тузоғига тушиб қолмаслик учун қуйидагилар тавсия этилади:
- Икки босқичли аутентификацияни ўрнатиш;
- Смс-хабарномада келган рақамларни ҳеч кимга тақдим этмаслик;
- Мессенжернинг “қурилмалар” бўлимидаги “Фаол сеансларни” текшириш, бошқа қурилмалар фаолиятини тўхтатинг.
Аввалроқ Ўзбекистонда фирибгарлар давлат раҳбарининг фотосуратидан фойдаланиб, ёлғон хабар тарқатаётгани маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)